Литература
1. E.I. Utashev; A.B. Abdikamalova; I.D. Eshmetov. Description Of The Adsorption
Equilibrium In The Fe+3 System Of Intercalated Clay And Methylene Blue //
European Journal of Molecular & Clinical Medicine, 2020, Volume 7, Issue 7, Pages
946-959.
2. Сейназарова О.М., Калбаев, А.М. Маматалиев, Н.Н. Абдикамалова А. Б.
(2020). Структурные характеристики бентонита крантауского месторождения. //
Universum: Техн. науки. 2020, 12(81). Часть 4. С- 49.
236
ҚОРА ТОЛ ДАРАХТИНИНГ БИОЛОГИК ФАОЛ МОДДАЛАРИ
Ғ.У.Сиддиқов, М.М.Абдуллаев
Наманган давлат университети
Ўсимликлар турли-туман кимёвий тузилишга ва юқори биологик
фаолликка эга бўлган табиий бирикмаларнинг битмас-тугалланмас манбаидир.
Ўсимлик моддаларининг кимёвий тузилиши ва биологик фаоллигини
ўрганиш бир томондан биоорганик кимёни ривожлантириб, унда янги
йўналишлар пайдо бўлишига олиб келса, иккинчи томондан замонавий
самарали доривор воситаларнинг яратилиши ва тиббиёт амалиётига тадбиқ
этилишига асос бўлади. Кўпчилик синтетик доривор воситалар ҳамда
антибиотикларнинг узоқ вақт қўлланилиши иммунитетнинг пасайиши,
аллергия ҳамда организмдаги микрофлоранинг бузилишига олиб келиши
мумкин.
Тол (Salix) - толдошлар
оиласига мансуб дарахтлар ва бута,
чала бута туркумли ўсимлик.
Ўсимлик дунёсида унинг 300 тури
мавжуд.
Тол
асосан
мўтадил
минтақаларда Европа ва шимолий
Америкада тарқалган. Ўзбекистонда
толни 30 тури ўсади. Улардан дарё
толи, кора тол, кўк тол, оқ тол,
ялитроқ, қирчин тол, эчки тол кабилар каттта аҳамиятга эгадир. Тол дарахти
биологик актив моддаларга бой бўлиб улардан энг асосийлари фенол
гиликозидлари, салицил кислота хосилалари ва флавоноидлардир.
Тол таркибида учрайдиган салицил кислотанинг асосий гликозидларини
фомулалари:
Фитокимёда доирасида биологик актив моддалларини дунёнинг турли
илмий марказлар ўрганиб, хроматография ва спектрал анализ методлари
ёрдамида толининг ҳар хил турларини илдизларидан салицил кислотасининг
гиликозидларини идентификация қилинган. Шунинг учун тол илдизида эркин
холда салицил кислотаси бўлади. Толни ҳар хил турларида салицил
кислотасидан ташқари илдиз ва баргларида салицил кислотасининг бошка
гиликозидлари, яьни салидоризид, саликозид, салирепозид, фрагалин,
саликортин, триандрин, вималин, тремулоидин ва бошқа бирикмалар борлиги
CH
2
OH
O-Glukoza
OH
CH
2
OH
OH
C H
O
COOH
OH
салицил кислота
салицил альдигид
салигенол
салицин
237
анқланган. Салицил кислота ва унинг гиликозидларини фармокологик
хоссаларини юқорилиги ва унинг асосида синтетик усулда олинадиган салицил
ва ацитилсалицитил килотасини синтез қилиш дунёнинг турли мамлакатларида
кенг ривожланган. Салицил кислотаси асосида олинган натрий салицилат,
метилсалицилат,
ацетилсалицил
кислота,
салициламид,
кальция
ацетилсалицилат, холинсалицилат шишларга қарши касалликларида кенг
ишлатилди.
Тол таркибида салицил кислота ҳосилаларидан ташқари ҳар-хил
турларининг барги ва илдизида 5 % гача флавоноид моддлари борлиги
аникланган. Улардан асосийлари пурпуринидин, цианидин 3-глюкозид
катехинлар, (+) - катехин, эпикатехин, галлокатехин, флавоноидлар 7–О-(4–О-
n-кумароил-глюкозид) апигенин, салипурпозид, изосалипурпозид, салидрозид,
нарцисин. нарингенин-5-глюкозид ва унга изомер бўлган 6-глюкозид
халконаринг борлиги аниқланган. Флавоноидлардан дисметин, изорамнетин,
кареозид
ва
саликарпин,
диосметин-7-β-D-глюкопиранозил-6-α-L-
арабинофуранозид, саликапреозид, диосметин 7-β-L-арабинофуранозид, тол
баргидан асосан актив флавоноидлардан лютеолин-7-β-О-глюкопиранозид,
лютеолин, лютеолина-7-гликозид, флавон-биозид саликаприн, кверцетин-3-О-
рутинозид, шу билан биргаликда -(+)-катехин ва қуруқ ҳом ашё таркибида 3,7
% гликозидлар борлиги аниқланган. Шу билан биргаликда тол таннин
моддалари тутган ўсимликлар қаторига киради, яъни уларнинг таркибида кўп
микдорда ошловчи моддалар учрайди.
Бизга Қора тол (S. excelsa C mek.) дарахти Наманган вилояти Чорток
тумани, Қорамурут қишлоғидан 15 февраль 2019 йил терилган қора тол
новдаларининг пўстлоғидан териб салқинда қуритиб, тегирмонда майдаланган
намунасидан 1,3 кг олиб, 96 фоизли этанолда 8 марта экстракция қилинди.
Спиртли экстракт сув хаммомида буғлатилиб, қуйилтирилган экстракт
дистилланган сув билан 1:1 нисбатда суйилтирилди.
Олинган сувли сумма ёғ ва балласт маддалардан тозалаш учун
экстракцион спирт билан ажратиш варонкасида 200мл дан 5марта чайқатиш
усули билан ювилди. Тозаланагн сувли сумма эритувчиларнинг қутублилиги
ортиб бориш тартибида хлороформ, этилацетат н-бутанол билан чайқитиш
йўли билан экстаркция қилиб фракциялврга бўлинди. Шунда 3г хлроформли,
23г этилацетатли, 20 г н-бутанолли суммалар олинди.
Хлороформли сумма 2 х 20 см ўлчамли шиша колонкада, 0,16-0,25 ммк
доначали сликогел сорбентида хлороформ:бензин (хл:бен) системасида
колонкали хроматография қилинди. Юпқа қатлам хроматографиясда стандарт
моддалага нисбатан солиштириб суммлардан карбон кислота хосилаларидан
салицин, салигенол, салицил альдигиди, салицил кислоталар, флавоноидлардан
лютеолин, лютеолин-7-гликозид, диасметин моддаларини борлиги Rf
қийматларига биноан аниқланди. Наманган вилояти Чорток тумани, Қорамурут
қишлоғидан териб олинган қора тол дарахти пўстлоғи фенолли бирикмалари
биринчи марта ўрганилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |