Тақризчилар:
Каримқулов Ж.И
..- ТМИ, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича
проректор, и.ф.н., доцент.
Каримов А.А.
- ТМИ, “Бухгалтерия ҳисоби” кафедраси мудири,
и.ф.д., профессор.
Джураев Т.Т.
- ТМИ, “Иқтисодиёт назарияси” кафедраси профессор,
и.ф.д.
Ушбу услубий қўлланма Тошкент молия институти ўқув - услубий
Кенгаши (2019 йил 25 мартдаги 6-сон мажлиси)да муҳокама
қилинган ва нашрга тавсия этилган.
4
КИРИШ
Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг мақсади таълим соҳасини тубдан
ислоҳ қилиш, уни ривожланган давлатлар даражасига кўтариш, юксак маънавий
ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали, рақобатбардош кадрлар
тайёрлаш тизимини яратиш ҳисобланади.
Мамлакатимиз ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий соҳаларни етакчи
мутахассислар билан таъминлаш, уларни тайёрлаш мазмунини тубдан қайта
кўриб чиқиш, халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли мутахассислар
тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги
“Олий таълим тизимини
янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ги ПҚ-2909-сон, 2017 йил 27
июлдаги
“Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда
иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-
тадбирлари тўғрисида”
ги ПҚ-3151-сон, 2018 йил 7 майдаги. “
Иқтисодиёт
тармоқлари ва соҳаларига инновацияларни жорий этиш механизмларини
такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”
ги ПҚ-3698-сон
ҳамда 2018 йил 5 июндаги
“Олий таълим муассасаларида таълим сифатини
ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли
ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”
ги ПҚ-3775-сон Қарори қарорлари қабул қилинди ва босқичма-
босқич ижроси таъминланмоқда.
Таълимнинг амалда бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларида олий
маълумотли кадрлар тайёрлашнинг таълим йўналишлари ва магистратура
мутахассисликлари кесимида рўйхати тизимлаштирилган ҳолда келтирилган,
олий таълимнинг давлат таълим стандарти - муайян таълим соҳасига (соҳа
таркибига) қўйиладиган малака талаблари, таълим мазмуни, битирувчилар
умумий тайёргарлигининг зарурий ва етарли даражасини, кадрлар тайёрлаш
сифатини баҳолаш даражаларини белгилайдиган эталон даражаси ишлаб
чиқилган ва такомиллаштирилиб борилмоқда
1
.
1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш
тўғрисида”ги (2001 йил 16 августдаги) 343-сон қарорининг 1-иловаси, 3-банднинг ўн биринчи хатбошиси (Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 январдаги 3-сонли қарори таҳририда - ЎР ҚҲТ, 2015 й., 2-сон, 21-модда).
//манба: http://www.lex.uz
5
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16
августдаги
“Олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш
тўғрисида”
ги 343-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
2001 й., 15-16-сон, 104-модда; 2013 й., 28-сон, 363-модда, 52-сон, 691-модда;
2015 й., 2-сон, 21-модда; 2017 й., 23-сон, 472-модда; Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 09/18/638/1690-сон),
2007 йил 10
сентябрдаги
Do'stlaringiz bilan baham: |