Магистрлик диссертациясини



Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/23
Sana01.04.2022
Hajmi1,22 Mb.
#522793
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
Магистрлик диссертациясини ёзиш 2

“Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимида магистратура 
фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида”
ги 190-сон,
 
2012 йил 28 декабрдаги 
“Олий ўқув юртидан 
кейинги таълим ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни 
аттестациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари 
тўғрисида”
ги 365-сон 
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 
2013 й., 1-сон, 5-модда; 2017 й., 21-сон, 396-модда), 
2015 йил 2 мартдаги 
“Магистратура тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”
ги 36-сон 
(Ўзбекистон 
Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 9-сон, 98-модда, 43-сон, 549-
модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.08.2018 й., 
09/18/638/1690-сон)
Қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2009 йил 
22 майдаги 160-сон буйруғи (рўйхат рақами 1963, 2009 йил 5 июнь) билан 
тасдиқланган 
“Ўзбекистон 
Республикаси 
олий 
таълим 
муассасалари 
битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги Низом”, 
2015 йил 
30 октябрдаги 
“Олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари 
талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомни 
тасдиқлаш тўғрисида”
ги 9-2015-сон буйруғи (АВ томонидан 26.11.2015 й. 2734-
сон билан рўйхатга олинган), 2018 йил 7 ноябрдаги 
“Ўзбекистон Республикаси 
олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси 
тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”
ги 26-2018-сон 
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 12 декабрда 
рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 1963-2] буйруқлари, Олий таълимнинг 
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, таълим йўналишларининг амалдаги Давлат 
Таълим Стандартлари, малака талаблари ва ўқув режаларига мувофиқ 
магистратура фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш, 
кадрлар тайёрлаш сифати ва уларнинг рақобатбардошлигини кучайтириш 
мақсадида ишлаб чиқилган ва олий таълим муассасаларида магистрлар 
тайёрлашнинг асосий қоидалари ва тартибини, умумқабул қилинган халқаро 



стандартларга биноан магистрлик диссертацияси мазмуни ва сифатига 
қўйиладиган мезонлар ва талаблар белгиланган. 
Мамлакатимизда олий таълим икки босқичдан, яъни бакалавриат ва 
магистратура босқичларидан иборат эканлиги белгилаб қўйилган. Бугунги кунда 
олий таълим тизимида амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар 
магистратура таълими жараёнини такомиллаштириш, уларни замонавий 
ёндашувлар асосида ташкил этиш, хорижий таълим муассасалари билан самарали 
ҳамкорликни йўлга қўйишни тақозо этмоқда. Айнан шу талаблардан келиб 
чиқиб, 
мамлакатимизда 
кадрлар 
тайёрлашнинг 
мазмунини 
тубдан 
такомиллаштирилмоқда ҳамда олий таълим муассасалари фаолиятини тартибга 
солувчи 
норматив 
ҳужжатларни 
тайёрлаш 
жараёнларини 
мувофиқлаштирилмоқда. 
Хусусан, магистратура - бакалавриат негизида ўқиш муддати камида икки 
йил бўлган аниқ мутахассислик бўйича олий таълим бўлиб, магистрлик эса, олий 
таълимнинг тегишли (иккинчи) босқичига мувофиқ, дастурларни муваффақиятли 
ўзлаштирган шахсларга бериладиган академик даража ҳисобланади
2
. Олий 
маълумот даражаси - шахс томонидан олий таълимнинг муайян ўқув режалари ва 
фанлар дастурини мазкур маълумот ҳақида тегишли давлат ҳужжати берилган 
ҳолда, ўзлаштириши натижаси, деб қайд этилган. 
Мазкур талаблар ва мезонлар асосида магистратурада таълим жараёни олий 
таълимни бошқариш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган 
давлат таълим стандартлари, магистратура мутахассисликлари малака талаблари
3

ўқув режалари ва дастурларига асосан ташкил этилмоқда.
Мамлакатимизда 
таълимнинг 
амалда 
бўлган 
норматив-ҳуқуқий 
ҳужжатларида, олий маълумотли кадрлар тайёрлашнинг таълими йўналишлари ва 
магистратура мутахассисликлари кесимида рўйхати тизимлаштирилган ҳолда 
келтирилган, олий таълимнинг давлат таълим стандарти - муайян таълим соҳасига 
(соҳа таркибига) қўйиладиган малака талаблари, таълим мазмуни, битирувчилар 
умумий тайёргарлигининг зарурий ва етарли даражасини, кадрлар тайёрлаш 
сифатини баҳолаш даражаларини белгилайдиган эталон даражаси ишлаб 
чиқилган ва такомиллаштирилиб борилмоқда. 
3
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги “Олий таълимнинг давлат таълим 
стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 343-сон қарори. 6. Битирувчиларнинг тайёргарлигига нисбатан 
қўйиладиган умумий малака талаблари (6.2-банди) назарда тутилмоқда. манба: http://www.lex.uz



Магистр таълим жараёни давомида магистрлик диссертациясини 
тайёрлайди ва ҳимоя қилади. Шу боис, магистрнинг якунловчи илмий иши 
сифатида магистрлик диссертацияларини таёрлаш сифати ва илмий савиясини 
янада ошириш долзарб бўлиб қолмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли 
ислоҳотлар магистратура таълими жараёнини такомиллаштириш, уларни 
замонавий ёндашувлар асосида ташкил этиш, хорижий таълим муассасалари 
билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйишни тақозо этмоқда.
Олий таълим тизимида, хусусан, институт магистратурасида кадрлар 
тайёрлаш тизимини танқидий таҳлил қилиш орқали эртанги кун талабларига 
жавоб берадиган юқори малакали, рақобатбардош кадрларни тайёрлашда қатор 
долзарб масалаларнинг тўлиқ ечими ишлаб чиқилмоқда. 
Бу жараёнда олий таълим тизимида назария ва амалиёт яхлитлиги,
мутахассисликлар кесимида магистрлар тайёрлашда ёндашув тизимлашганлиги, 
“фан-таълим-ишлаб чиқариш” интеграцияни ҳамда илмий ва илмий-педагог, 
шунингдек тор соҳалар учун ноёб кадрларнинг тизимли тайёрланиши йўлга 
қўйилиши, олий таълим муассасаларида илмий салоҳият ортишига, иқтисодиёт 
соҳалари ва тармоқлари малакали мутахассислар билан талаб даражасида 
таъминлашига омил бўлади. Пировардида Олий таълим муассасаларида таълим 
сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли 
ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш йўлга қўйилишига омил бўлади. 
Ушбу услубий қўлланма Олий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари 
классификаторининг 200 000 -“Ижтимоий соҳа, иқтисод ва ҳуқуқ” билим соҳаси, 
230 000 - «Иқтисод» таълим соҳаси таълим йўналишлари негизида тайёрланаётган 
магистратура мутахассисликлари талабалари учун мўлжалланган бўлиб, у 
магистрлик диссертациялари тузилиши ва уларнинг мазмунига қўйиладиган 
талабларни мувофиқлаштириш, уларнинг дастлабки ва расмий ҳимоялари 
самарали ва талаб даражасида амалга оширилишига хизмат қилади.




Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish