Магистратура” БЎлими 5А231101 – жахон иқтисодиёти (минтақалар ва фаолият турлари бўйича) мутахассислиги



Download 99,7 Kb.
bet4/5
Sana23.02.2022
Hajmi99,7 Kb.
#153489
TuriДиссертация
1   2   3   4   5
Bog'liq
fond oxirgi

Назарий асос. Маҳаллий ва хорижий олимлар – иқтисодчиларнинг амалга оширган ишлари, мутахассисларнинг фонд бозорини ривожлантириш борасидаги ишланмалари ва илмий мақолалари, Ўзбекистон Республикасининг ижро этувчи органлари ва статистика органларининг ҳужжатлари, муаллифнинг фонд бозорининг кўрсаткичларига асосланиб амалга оширган илмий ишлари тадқиқотнинг назарий асослари ҳисобланади. Шунингдек, мазкур тадқиқоти республика фан ва технологияларини ривожлантиришнинг «Демократик ва ҳуқуқий жамиятни маънавий-ахлоқий ва маданий ривожлантириш, инновацион иқтисодиётни шакллантириш» устувор йўналиши доирасида бажарилган.
Тадқиқот саволи ва фаразлар. Бугунги кунда Жаҳон амалиётидан келиб чиқиб, капитал бозорида муомалада бўлган қимматли қоғозлар турларини кўпайтириш, Қимматли қоғозларга бўлган талабни кўпайтириш, хорижий биржа, брокерлар ва банкларни мамлакатимиз фонд бозорига жалб қилиш, Инвесторлар ва миноритар аксиядорлар ҳуқуқи ҳимоясини кучайтириш, дивидендлар тўлаш ва ундиришни такомиллаштириш борасида юзага келадиган саволлар тадқиқот саволи хисобланади. Мазкур тадқиқот ишида илгари сурилган фаразлар эса қуйидагилардан иборат: «Ўзбекистоннинг халқаро фонд бозорларидаги иштироки самарадорлигини оширишда муқобил жаҳон амалётидаги омиллар»ни аниқлаб айнан Ўзбекистонда ушбу омилларга бўлган еътиборни оширишнинг замонавий тенденцияларини аниқлаш.
Методологияни ва усулларни танлашни асослаб бериш. Тадқиқотни амалга оширишда тизимли ёндашув, гуруҳлаш, қиёсий, иқтисодий таҳлил ва таққослаш усулларидан фойдаланилди. Чунки бундай қиёсий, иқтисодий тахлилий усуллар Жаҳон фонд бозори хусусиятларини ўрганишда, уларни қиёсий тахлил қилиб, Ўзбекистоннинг халқаро фонд бозорлари интеграциялашувининг замонавий тенденцияларини аниқлаб бир бири билан таққослаган холда солиштириб, керакли хулоса чиқаришга замин яратади.
Кутилаётган натижалар ва вақт-режаси. Ўзбекистоннинг халқаро фонд бозорларидаги иштироки самарадорлигини ошириш йўллари бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
1) Ўзбекистон фонд бозорида акциялар қийматини баҳолашнинг ҳозирда мавжуд бўлган барча усулларини қуйидаги учта тоифага ажратиб қўллаш лозим: инфляция ва капиталнинг жойлаштирилишининг альтернатив вариантлари самарадорлигини ҳисобга олган ҳолда йўналтирилган пул маблағларидан вақт бирлиги ичида олинадиган даромад бўйича ҳисоблаш усуллари; бир акцияга тўғри келадиган активлар улуши бўйича ҳисоблаш усуллари; компанияни комплекс ифодаловчи коэффициент ва индексларни ҳисоблашга асосланган усуллар;
2) Ўзбекистон шароитида акциялар қийматини тўлиқ, аниқ ва тўғри баҳолаш учун акциялар бозори инвесторларини учта тоифага ажратиш мақсадга мувофиқ:
АИ тоифаси – дивидендлар олиш мақсадида акцияларни сотиб олувчи инвестор, яъни пассив миноритар (индивидуал) инвестор (бундай инвестор, асосан, баҳолашнинг мавжуд ёндашувларидан ва фундаментал таҳлил усулларидан фойдаланади, унинг талаблари акциядорлик капитали тузилмаси кўпроқ «стакеҳолдер cапиталисм» («акциялар назорат пакетини ушлаб 29 турувчилар» капитализми)га асосланган эмитент-компаниялар томонидан қондирилади);
БИ тоифаси – нафақат дивидендлар олиш, балки компания устидан назоратга эга бўлиш ва бошқаришда иштирок этиш мақсадида акциялар (улар пакети)ни сотиб олувчи инвестор, яъни стратегик (одатда узоқ муддатли) портфель инвестор (бундай инвестор мавжуд баҳолаш усулларидан ҳамда фундаментал ва техник таҳлил усулларидан бирдек фойдаланади, унинг талаблари акциядорлик капитали тузилмаси кўпроқ «стакеҳолдер cапиталисм»га асосланган эмитент-компаниялар томонидан қондирилади);
ВИ тоифаси – фонд бозори конъюнктураси ўзгаришига қараб акциялар бўйича курс тафовутидан фойда олиш мақсадида уларни қисқа (узоқ бўлмаган) муддатга сотиб олувчи инвестор, яъни спекулятив портфель инвестор (бундай инвестор, асосан, спекулятив фонд бозорининг мавжуд назариялари ва техник таҳлил усулларидан фойдаланади, унинг талаблари акциядорлик капитали тузилмаси ўта майдаланган очиқ ва оммавий эмитенткомпаниялар томонидан қондирилади);
3) Фонд бозоридаги акция эмитентлари учта тоифага бўлиниши лозим:
АЭ тоифаси – акциялари ликвидсиз ёки паст ликвидли, фонд биржасининг хеч қандай листингига кирмаган, улар бўйича инвестиция риски юқори бўлган, акциядорлик капитали тузилмаси «стакеҳолдер cапиталисм»га асосланган ўсувчан эмитент-компаниялар;
БЭ тоифаси – акциялари ликвидли, фонд биржаси листингига кирган ва улар бўйича инвестиция риски ўртача бўлган, барқарор ўсувчан, лекин акциядорлик капитали тузилмаси «стакеҳолдер cапиталисм» ҳолатидан ўтган, аммо оммавий даражага етмаган эмитент-компаниялар; ВЭ тоифаси – акциялари фонд биржаларида «зангори фишкалар» қаторига киритилган, юқори ликвидли ва инвестиция риски паст бўлган йирик оммавий эмитент-компаниялар;
4) Ўзбекистон шароитида фонд бозоридаги акциялар қийматини тўлиқ, аниқ, тўғри ва ишончли баҳолаш учун корпоратив эмитентларнинг транспарентлигини баҳолаш мезонига эга бўлиш ва унинг даражасини ошириш зарур, чунки информацион шаффофлик-ка эга бўлмаган компаниялар инвесторларнинг риск даражасини оширади;
5) Компания ва инвесторлар фаолияти рискларини баҳолаш йўли билан акциялар қийматини баҳолаш ва бошқариш самарадорлиги оширилади. Умуман олганда, баҳолаш – бу қийматни бошқаришга очиладиган тўғри йўлдир. Амалда компания ва унинг акциядори рискларни ва компания акциялари қийматини баҳолаш ва бошқариш йўлларини ўргана бориб, ўз бизнеси қийматини рискларни ҳисобга олиб баҳолаш ва бошқариш малакасига ҳам эга бўлиб бориш лозим;
6) Бизнес ва акция қийматини баҳолаш жараёнида тадбиркорлик ва инвестиция риски табиатини тушуниш учун риск ва фойданинг бир-бирига пропорционал боғлиқликда эканлиги ва бунда риск ва ноаниқ тасодифий 30 ҳолатларнинг муҳим роль ўйнаши сабабли, барча учун маълум бўлган “Ҳар қандай риск бизнес ва акция қийматини пасайтиради”, деган иборалар кучга эга. Айнан шунда тадбиркорлик ва инвестиция риски регулятив функциясининг маҳсулли (конструктив) шакли намоён бўлади;
7) Компания ва унинг акциялари қийматини баҳолаш тизими қуйидаги йўналишларда кенгайтирилиши мақсадга мувофиқ: фонд биржаси эксперт комиссияси ва аналитик бўлими фаолиятида холис баҳоловчи хизматидан мажбурий фойдаланиш асосида қимматли қоғозлар қийма-тини баҳолаш хизматлари бозори билан боғлиқликда бўлиш; акциядорлик жамиятлари корпоратив бошқаруви тузилмасида ички баҳоловчи ва холис инвестиция маслаҳатчиси хизматларини киритиш асосида акциялар бозори ва улар қийматини баҳолаш хизматлари бозоридаги тенденцияларнинг узвий боғлиқлигини таъминлаш; акциялар бозоридаги нархлар ва улар қийматини баҳолаш хизматлари бозоридаги баҳоланган қийматларнинг бир-бирига эквивалентлигини таъминловчи бозорлараро регулятив меъёрлар киритиш.
8) Ликвид бўлмаган ва паст ликвидли акциялар фақат ички (фундаментал) қийматга эга бўлганлиги учун мазкур қийматни уларнинг бозор қийматига яқин бўлган қиймат деб қабул қилиш ва уни акциянинг фонд бозоридаги бошланғич нархи бўлиб хизмат қилишига асос сифатида қабул қилиш.
9) акциялар бозори ва улар қийматини баҳолаш хизматлари бозорида секьюриметрик усулни қўллаш.



Download 99,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish