3.8 – расм. Печнинг энергетик ва ишчи характеристикалари
Шундай қилиб, токнинг I’’ қиймати печнинг максимал ишлаб чиқарувчанлик бўйича
оптимал режимини белгилайди. Одатда I’’>I’. Печь
ўзининг
оптимал
энергетик
режимига оптимал ишлаб чиқарувчанлик режимидаги токдан кичик бўлган ток қийматида
эришар экан.
Шундай қилиб, агар корхона электр энергиясини дефицити шароитида ишлаѐтган
бўлса, унда печp оптимал энергетик режимда ишлаши мақсадга мувофиқ. Агарда
максимал ишлаб чиқарувчанлик талаб қилинса, унда печнинг I’’ катталикдаги ток
режимида ишлагани мақсадга мувофиқдир.
ПЭЁПлари электр энергияси истеъмолчиси сифатида электр таъминоти
ишончлилиги бўйича иккинчи гурух категория истеъмолчиси ҳисобланади. Уларнинг
бирламчи қуввати катта бўлиб, 0,4-80 MвА га, қувват коэффиценти cоs
= 0,85-0,89 (ДСП-
5) ѐки cоs
= 0,7 (ДСП-200) га тенг. Печнинг иш режими - даврий кескин ўзгарувчан ва
сутка давомида сурункали.
Электр ѐйи ночизиқли актив қаршилик ҳисобланиб, ѐниш шароитига боғлиқдир.
Руднотермик печлар (РТП)
Руднотермик печлар (РТП) кимѐ саноати ва металлургиянинг асосий технологик
агрегатлари ҳисобланади. Улар юқори бирламчи қувватга эга бўлиб, электр таъминоти
ишончлилиги бўйича иккинчи гуруъ категория электр истеъмолчилари ҳисобланадилар.
РТП ларда пар ѐки газ, суюқ эритма ва ѐмби шаклидаги бутун қаттиқ жисм
кўринишида маҳсулот олинади. Тегишли металлар оксидларини тикловчилар, яъни
углерод, кремний, алюминий кабилардан фойдаланган ҳолда тиклаш йўли билан темир
билан кремний, марганец, волpфрам ва бошқаларнинг ферроқоришмалари (масалан,
ферроволpфрам, ферромолиб-ден, феррованнадий, ферротитан ва б.) олинади.
РТП лардан фойдаланиш соҳаларида, ойна маҳсулотлари печлари ва металлургия
агрегатлари футеровкасини қуриш учун ишлатиладиган ва электроэритиш усулида
олинган юқори ҳароратларга чидамли материаллар ишлаб чиқиш муъим ўрин тутади.
Бунда хом ашѐ сифатида тупроқ, циркон, кварцли қум кабилар ишлатилиб, очиқ ѐй билан
эритиш усулида олинадиган корунд, бакор каби юқори ҳароратларга чидамли (ўтга
чидамли) материаллар юқори даражада таркибан тоза ва юқори зичликга эга. Ушбу
жараѐнларда электр энергиясининг сарфи N = 1800 - 2300 кВтсоат /тоннани ташкил этади.
РТП ларнинг асосий белгилари:
1. Шихтанинг солиштирма электр қаршилиги ҳарорат ўзгариши билан сезиларли
ўзгаради (совуқ ҳолатдаги шихта ўтказувчанликга эга бўлмайди, лекин эриган ҳолатда у
ионли қоришма бўлиб, қоришманинг ўтказувчанлиги ҳам ҳароратга боғлиқдир).
2. Шихтани бошқа шаклга келтириш (масалан, эриган қоришма шаклига) ҳарорати
1200 - 2200К га тенгдир.
3. РТП лар 1-2 йил давомидаги узлуксиз иш режимида ишлашга мўлжалланган.
4. РТП лар нисбатан сокин иш режимига (ПЭЁП ларидаги каби эксплутацион қисқа
туташувлар РТП ларда кузатилмайди) эгадирлар.
РТП ларда қайта ишлов берилаѐтган махсулотлар кимѐвий таркибининг кўп турли
ва мураккаблигига кўра, уларнинг конструкциялари ҳам кўп турлидир. Улардан қуйидаги
беш асосий турдаги жараѐн ва печларни алоҳида қайд этиш мақсадга мувофиқдир:
1. Шлаксиз ѐки кам шлакли жараѐн ва уларни амалга оширувчи РТП лар
(ферроқоришмалар, калpций карбидини олиш).
2. Кўп шлаклли жараѐнлар ва уларни амалга оширувчи РТП лар (фосфор ва шу
кабиларни олиш).
3. Рафинация қилиш печлари.
4. Блок жараѐнлар ва уларни амалга оширувчи РТП лар (электрокорунд ва
ферроволpфрам олиш).
5. Юқори ҳароратларга (ўтга) чидамли материаллар олиш жараѐнлари ва уларни
амалга оширувчи РТП лар.
РТП ларда уч хил кўринишдаги электродлар қўлланилади, яъни кўмирдан ясалган
ва диаметри 1200 - 1400 мм бўлган электродлар; диаметри 800 мм гача бўлган
графитланган
электродлар
ва
диаметри
2000
мм
ѐки
(3200х850)мм ўлчамдаги тўғри тўртбурчак кесим юзали ўзидан узайти-рилувчи
(самоспекаюўиеся) электродлар.
РТП ларнинг электр характеристикалари печнинг ишчи муҳитидаги ток тақсимоти
хусусиятлари ва унга мос келувчи печp уланадиган электр манбаси схемаси хусусиятлари
билан аниқланади.
Электродлар ва печp туби ўртасидаги тажриба йўли билан аниқланган печp
ваннасининг қаршилиги:
r
U
I
b
2
2
(3.17)
Амалдаги РТП ларда ўтказилган ўлчовлар печp кучланиши ва токи ўртасидаги
алоқа, қоидага кўра чизиқли бўлиб Ом қонунига бўйсунишини кўрсатади. Симметрик
РТП қурилмасининг алмаштириш схемаси 3.9 - расмда келтирилган (ПЭЁП лари мисолида
келтирилган тушунтиришлар мазкур холат учун ҳам ўринли).
Do'stlaringiz bilan baham: |