Маданий-маърифий тадбирларнинг турлари, мақсад ва вазифалари



Download 30,23 Kb.
bet1/2
Sana24.02.2022
Hajmi30,23 Kb.
#193058
  1   2
Bog'liq
3 mavzu Маданий-маърифий тадбирларнинг турлари, мақсад ва вазифалари.


3-мавзу: Маданий-маърифий тадбирларнинг турлари, мақсад ва вазифалари.
Илм-фанимизнинг ҳозирги замондаги долзарб вазифаларидан бири - ёшларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, миллий гъоямизни назарий жиҳатдан янада такомиллаштиришдан иборат. Талабалар онгига миллий гъояни сингдириш орқали уларнинг дунёқарашини, шахсиятини шакллантириш бугуннинг долзарб масаласидир.
Маданий-маърифий тадбирлар ёшларни маънавий-ахлоқий, миллий-маънавий руҳда тарбиялашда катта ўрин тутади. Маданий-маърифий тадбирни ўзига хос мурватларни ҳисобга олиб ўтказиш орқали ёшларни миллий маънавий-ахлоқий қадриятлар руҳида тарбиялаш, улар онгига миллий истиқлол гъоясини сингдириш борасидаги фаолиятимизда юқори самарадорликка еришиш мумкин.
Таълим тизимида маданий-маърифий тадбирларни ташкил қилиш ва уларнинг маънавий-ахлоқий тарбияга йўналтирилганлигини таъминлаш таълим муассасалари раҳбарлари, аввало, ўқув юрти раҳбарининг маънавий-марифий ишлар бўйича ўринбосарларининг вазифасидир. Шу ҳакда фикр юритар екан, педагогика фанлари номзоди, доцент С.Тургъунов, улар «... ўз фаолияти давомида ўқувчиларнинг мактаб ва мактабдан ташқари фаолиятидан хабардор бўлиши ва уларни назоратга олиши, маданий ва маърифий тадбирларга кенг жалб қилишнинг самарали йўлларини қўллаши зарур» лигини таъкидлайди.
Маданий-маърифий тадбирларни ташкил етишда қуйидаги жиҳатларга риоя қилиш мақсадга мувофиқ:

  • маданий-маърифий тадбирларда юқори интерактивликка еришиш;

  • ўзини-ўзи тарбиялаш жараёнини ташкил етиш;

  • тадбирга комплекс ёндашиш;

  • тадбирнинг маънавий-ахлоқий, миллий, тарбиявий рухда бўлиши;

  • инсон ва жамият манфаатларига уйгъунлиги ва ҳ. к.

Маданий-маърифий тадбирларнинг маънавий-ахлоқий
тарбиядаги аҳамиятини тадқиқ етиш, аввало, шу атама ва унга турдош бўлган «маънавий-маърифий тадбирлар», «маданий тадбирлар», «бадиий-оммавий тадбирлар», «ом- мавий тадбирлар», «бадиий тадбирлар» сингари атамаларнинг мазмун доираси ва моҳиятини аниқлашни тақозо етади.
Собиқ Совет Иттифоқи даврида «маданий-маърифий» ибораси қисман ишлатилган бўлса-да, асосан, «маданий- оқартув иши», «маданий-оқартув педагогикаси», «мада ний-оқартув ходими», «маданий-оқартув муассасаси» каби иборалар амалда кўпроқ қўлланилган. Бу ибораларда рус тилидаги «културно-просветителские» сўзини «маданий-оқартув» деб нотўгъри таржима қилинган. Ҳозирги даврда «маданий-оқартув» сўзи ўрнида «маданий-маърифий» атамаси қўлланмокда.
Фикр юритилаётган атама тўгърисида проф. У. Ҳ. Қорабоев шундай мулоҳаза билдиради: «Тадбирларда кенг қамровли ишлар олиб борилади ва улар кишиларнинг ишдан бўш вақтида керакли ахборотлар бериш, бадиий- естетик завқлантириш, маданий-ижодий ишга жалб қилиш ҳамда уларнинг мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун хизмат қилади. Шунинг учун унга кенгроқ тушунча ва атама зарур бўлмоқда. Уларни кенг қамровли «маданий тад бирлар» деб атасак яхши бўлади. Кези келганда шуни айтиш лозимки, «оммавий тадбирлар», «бадиий тадбирлар» атамаларига ҳам мурожаат қилиш мумкин». Проф. У. Қорабоевнинг фикрига тўла қўшилган ҳолда шуни ҳам кўшимча қилиб айтиш мумкинки, ўтказиладиган кенг қамровли маданий тадбирларнинг маърифий (ахолининг билимдонлигини ошириш, дунёқарашини кенгайтириш) функцияси ҳам мавжудлиги боис бу тадбирларни «маданий-маърифий тадбирлар» деб аташ мақсадга мувофиқроқ бўлади.
Ҳозирги кунда «маданий тадбирлар», «маънавий тад бирлар», «маданий-маърифий тадбирлар», «маънавий-маърифий тадбирлар» атамалари кўпроқ қўлланилмоқда. Улар бир-бирига жуда яқин, уйқаш тушунчалар бўлиб, бир- бирини тўлдиради ва шу билан бирга улардан ҳар бири ўзига хос жиҳатларга ҳам ега. Бу тушунчалар бир-бирига жуда яқин бўлиб, улар ўртасида тафовутдан кўра умумийлик кўпроқ. Уларнинг барчасини «маданий тадбирлар» ёки «маънавий тадбирлар» деб аташ мумкин. Бу атамаларга «маърифий» сўзи қўшилиши билан тушунчаларнинг доираси бир оз тораяди, чунки «маърифий» сўзи томоша- бинларга билим бериш, дунёқарашини шакллантириш билан богълиқ. Маданий тадбирларнинг барчаси ҳам билим бериш ва дунёқарашни шакллантиришга хизмат қилавермайди. Масалан, фақат ҳордиқ чиқариш учун мўлжалланган тадбирлар маданий тадбир ҳисобланади, лекин қатнашчилар ва томошабинларга билим бермагани учун уларни маърифий тадбирлар, деб бўлмайди.
«Маданий тадбирлар деганда, одатлар, маросимлар, томошалар, ўйинлар, тўйлар, сайиллар, намойишлар, тантанали кечалар, фестиваллар, олимпиадалар, декадалар, юбилейлар каби кўплаб шакллар назарда тутилади».
«Маданий тадбирларнинг асосий иш шакллари қуйидагилардан иборат: маъруза, илмий ва ижодий конференция, семинар, симпозиум, мунозара, ижодий учрашувлар, илмий баҳслар, дам олиш кечалари, мавзули кечлар, ўткир зеҳнлилар баҳслашувлари, театрлашган концерт, оммавий томоша, маросим, сайил, байрам, фестивал, карнавал, кўрик-танловлар, саёҳат, маданий сайр,екскурсиялар, олимпиада, кўргазмалар, ярмарка (кўргазма-савдо), қизиқарли ўйинлар, бадиий спорт тадбирлари, таргъибот-ташвиқот гуруҳлари чиқишлари, бадиий ҳаваскорлик тўгараклари уюшмалари ва ҳоказолар.»
Маданий тадбирларни ўтказиш билан шугъулланадиган муассасалар турли-туман бўлиб, улардан ҳар бири муайян турдаги тадбирларни ўтказишга ихтисослашади: «Маданий ишларни олиб борувчи ҳар бир муассаса ўз моҳияти, хусусияти, имкониятларидан келиб чиқиб, ўзига хос шакл-тадбирлардан фойдаланади. Жумладан, драма театрлари спектакллардан, профессионал мусиқачолгъу ансамбллари концертлардан, ўқув муассасалари дарс, лекция, семинар каби шакллардан фойдаланиб, улар орқали ўз фаолиятини олиб боради».
Шу фикрни давом еттириб айтиш мумкинки, ўқув муассасаларида ҳам дарс жадвали асосида ижтимоий гуманитар фанлар бўйича ўтилаётган машгъулотларда маъ- руза, семинар каби шакллар билан чегараланиб қолмасдан, дарс жараёнида ўтилаётган мавзуларга оид маданий тадбирларнинг бошқа шаклларидан ҳам фойдаланиб, масалан, мавзули кечалар, ўткир зеҳнлилар баҳслашувлари, илмий баҳслар, мунозара, ижодий учрашув, қувноқлар ва зукколар танловлари каби шаклларини айнан ўтилаётган курс мавзуларига богълаб ўтказилса, машгъулотларнинг қизиқарлилиги ортиши билан бирга уларнинг тарбиявий самарадорлиги ҳам кескин ошади. Бу усул тала- баларнинг мавзуга қизиқишларини сезиларли ўстириш билан бирга машгъулотларнинг интерфаол бўлишини таъминлайди. Машгъулотларнинг асосий қисми шундай усул билан ўтказилиши мақсадга мувофидир. Бу усул билан ишлаш педагогдан илмий-ижодий ёндашув, талабчанлик, ижодкорлик, ташкилотчилик, жонкуярликни талаб етади. Шу билан бирга талаба-ёшларда ҳам ташаббускорлик, ижодкорлик, масъулият, ташкилотчилик каби фазилатлар шакллана боради.
Мустақиллик йилларида ташкил етилган «Маънавият ва маърифат» Кенгаши ўз моҳияти, вазифалари, хусусиятлари, имкониятларидан келиб чиқиб, маданий тад- бирларнинг қатор шаклларини ўтказди ва булар «маънавий-маърифий тадбирлар» деб аталди. «Маданий-маърифий тадбирлар» ҳақида сўз борганда, маданий-маърифий муассасаларда, ўқув, маданият, санъат муассасаларида «Маънавият ва маърифат» кенгашлари томонидан олиб бориладиган, кўпроқ аниқ маънавият ва маърифат мав- зуларига багъишланган тадбирларни тушуниш мумкин.
Маданий-маърифий тадбирлар деганда, аҳолини маънавий-ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш, уларнинг маданий савиясини ошириш, билимини ўстириш, ижодий қо- билиятларини ривожлантириш, бўш вақтини, дам олишини кўнгилли ўтказиш, ижтимоий, маданий ва маънавий еҳтиёжларини қондиришга хизмат қилувчи тадбирлар ту- шунилади.
«Ҳозирги кунда барча маданий-маърифат ишининг йўналиши ҳар бир кишига миллий истиқлол гъоясини сингдириш, баркамол инсонни вояга етказиш, ватанпар- варлик, меҳр-оқибат, имону еътикодни тарбиялашга қаратилган»
Профессор У. Қорабоев таъкидлашича, оммавий тад- бирларни тарбиявий ва маданий иш сифатида барча давлат муассасалари, касаба уюшмалари, ёшлар уюшмалари, оммавий ахборот воситалари, санъат муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари, жамоа хўжаликлари, мудофаа ташкилотлари, спорт, екскурсия-туристик муасса салари, курорт, согълиқни сақлаш ва дам олиш ташкилотлари ўз ишининг бир бўлаги сифатида, яъни асосий вазифадан ташқари ҳолда уюштириб, бу тадбирлар орқали меҳнаткашларнинг дам олишини, тарбиявий, маданий-маърифий ишни, ҳаваскорлик ижодини ташкил қиладилар.
Маданий-маърифий тадбирларни юқорида қайд етилган ташкилот ва муассасалар ишининг бир бўлаги сифатида, яъни асосий вазифадан ташқари ҳолатда ташкил қилинса, ҳозирги замон талабларидан келиб чиқиб, шуни ҳам қўшимча қилган ҳолда таъкидлаш лозимки, бу тадбирлар ўқув юртлари педагог-ўқитувчилари ишининг асосий қисми, асосий вазифаси сифатида қаралиб, улар бевосита бажариши зарур бўлган асосий функцияларидан ҳисобланиши лозим. CҲунки, таълим жараёнида фақатгина маъруза ўқиш, семинар ўтказиш каби шакллар билан чекланилса, бир томондан, машгъулотлар зерикарли бўлиб қолса, иккинчи томондан, таълим жараёнининг тарбиявий жиҳати оқсаб қолиши мумкин. Таълим жараёнига қувноқлар ва зукколар тортишувлари, илмий баҳслар, мунозара, ижодий учрашув, мавзули кеча сингари маданий-маърифий тадбирларни жалб етиш машгъулотларнинг жуда қизиқарли бўлишини таъминлаш билан бирга уларнинг тарбиявий жиҳатдан юқори самарали бўлишига ҳам кўмаклашади. Бу еса мазкур тадбирлар таълим ва тарбиянинг узвийлигини таъминлаш билан бирга уларнинг ҳар иккиси ҳам юқори самарали бўлишига хизмат қилишини англатади.
Педагоглар талаба-ёшлар дунёқарашини шакллантириш, уларнинг билимдонлигини ошириш ва маънавий- ахлоқий тарбиялаш мақсадида тарбиявий ва маданий- маърифий ишни узвий ҳолда ташкил қилишлари талаб етилади. Таълим муассасаларида олиб бориладиган маданий-маърифий иш аниқ мақсадга йўналтирилган педагогик жараёнга сингиб кетган бўлиши лозим.
Талабаларни қандай қилиб маънавий-ахлоқий тарбиялаш кераклигини аниқ режалаштирмай туриб, улар орасида бу борадаги тарбиявий ишни самарали олиб бориб бўлмайди. Бу борада иш олиб борадиган ҳар бир педагог шу тарбиянинг моҳияти, усуллари, шакллари тўгърисида аниқ тасаввурга ега бўлиши зарур.
Маънавий-ахлоқий тарбиянинг мақсади нима? Маънавий-ахлоқий тарбия фаолиятининг мақсади муайян ижтимоий тузум гъоялари ва миллий-ахлоқий мезонларга асосланиб махсус ташкил етилган таъсир жараёнида шаклланаётган кишининг қандай бўлиши ҳақидаги тасаввурларни ҳаётга татбиқ етиш жараёни, деб айтиш мумкин. Маънавий-ахлоқий тарбия унинг йўналишини белгилайди.
Мустақиллик даврида таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни ЎзР Олий Мажлисининг 1997 йил ИХ сессиясида қабул қилинган «Таълим тўгърисида»ги қонун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» асосида амалга ошириш, замон талабига жавоб берадиган юқори малакали, рақобатбардош кадрларни тайёрлаш улкан ва масъу- лиятли ишдир. Баркамол авлодни тарбиялаш вазифаси ҳукуматимиз томонидан таълим тизими олдига муттасил ва мунтазам тарзда давом етадиган долзарб масала қилиб қўйилди.
Баркамол авлодни тарбиялаш таркиби негизидан маънавий-ахлоқий тарбия ҳам асосий ўрин олган.
Ўқувчи-талабаларни миллий истиқлол гъояси ва миллий-ахлоқий қадриятлар руҳида тарбиялашда ва уларнинг дунёқарашини шакллантиришда ижтимоий-гуманитар фанларнинг аҳамияти катта. Таълим тизимида бу фанлар билан маданий-маърифий тадбирларнинг узвий богълиқлигини уюштирган ҳолатда мунтазам олиб боришни ташкил қилиш усули билан тарбиявий йўналишда янада юқори самарадорликка еришиш мумкин. Маданий-маърифий тадбирларнинг мазмуни миллий маънавий-ахлоқий, диний қадриятларимиз, миллий маданиятимиз, маънавий меросимиз, шарқона ахлоқ категорияларидан иборат бўлгандагина тарбиявий аҳамият касб етади.
Хорижлик олим-мутахассислар, тадқиқотчилар билан ўтказган суҳбатларимиз давомида бизга шу нарса аён бўлдики, Гъарб жамиятидаги ўрта махсус ва олий таълим тизимида тарбия мақсадлари мавҳум шаклда қўйилади, мақсадларнинг моҳияти, амалга ошириш йўллари, шарт- шароитлари очиб кўрсатилмайди, ёшларга кўпроқ касбий билим бериш билан чекланиб, бу билимлар ёрдамида дунёқарашни шакллантиришга еътибор қаратилмайди, маънавий-ахлоқий тарбияга етарли аҳамият берилмайди. Хорижда кадрлар тайёрлашда асосий еътибор талабага танлаган мутахассислик йўналиши бўйича касбни тўлиқ ўргатишга қаратилади.
Бизнинг жамиятимизда талабага танлаган мутахассислик йўналиши бўйича тўлиқ билим бериш билан бирга у бошқа кенг қамровли ижтимоий-гуманитар фанлар бўйича ҳам таълим олади. Шунингдек, бизда таълим ва тарбия биргаликда олиб борилади ва шу бирликни таъминлашга алоҳида еътибор қаратиш талаб қилинади.
Маънавий-ахлоқий тарбия жараёнида миллий истиқлол мафкурасининг асосий гъоялари ахлоқнинг бурч, виждон, ор-номус каби бир қатор категориялари билан уй- гъунлаштирилган ҳолда олиб борилади, мафкурага алоҳида аҳамият берилади. Бу тарбиянинг мазмунини миллий истиқлол мафкурасининг асосий гъоялари - ватан рав- нақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, комил инсон, ижтимоий ҳамкорлик, миллатлараро тотувлик, динлараро багърикенглик ташкил етади. Бу жараёнда ахлоқ қуйидаги функцияларни бажаради:

  • «кишилар ўртасидаги турли муносабатларни мувофиқлаштириш;

  • кишилар фаолиятининг инсонпарвар қадриятлари ва мўлжалларини белгилаб бериш;

  • шахсни ижтимоийлаштириш» таъминланишига ал ҳида еътибор қаратилади.

Кундалик турмушда, фаолиятимизда миллий, маънавий- ахлоқий қадриятларимизга амал қилинади. Бу қадриятларимиз еса миллий маданиятимизнинг асосини ташкил етади.
Гъоявий-ахлоқий тарбия билан маънавий-ахлоқий тарбиянинг ўртасидаги умумийлик шундан иборатки, миллий гъоямиз миллий қадриятларимиз тизимидан иборат ва шу миллий қадриятларимиз миллий маънавиятимизни ифодалайди.
«Маънавият - тарбиянинг енг таъсирчан қуроли. Ахлоқ - маънавиятнинг ўзаги. Ахлоқ - бу аввало, инсоф ва адолат туйгъуси, имон, ҳалоллик дегани. Қадимги аждодларимиз комил инсон тарбияси ҳақида бутун бир ахлоқий талаблар мажмуасини, замонавий тилда айцак, шарқона ахлоқ кодексини ишлаб чиқарганлар.»
Гъоявий-ахлоқий тарбияда кўпроқ мафкуравий таъсир ўтказишга еътибор қаратилади. Маънавий-ахлоқий тар- бияда еса ахлоқ билан маънавият мезонларига асосла- ниб, кўпроқ маънавиятни шакллантириш ва ривожлан- тириш учун таъсирни кучайтиришга еътибор қилинади.
Маданий-маърифий тадбирлар орқали талаба-ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялашда юқори самарадорликка еришиш учун, бу тадбирларни ташкил етиш ва ўтказишда тарбиявий таъсирга алоҳида еътибор бериш ҳамда ўзини-ўзи тарбиялаш жараёни кечишига ундайдиган механизмларни ишга солиш лозим.
Маънавий-ахлоқий тарбия ва ўзини-ўзи тарбиялашда ёшларнинг фазилатларини ривожлантириш ва кундалик одатларни ижобий томонга ўзгартиришга ундайдиган еҳ- тиёжлар асосий мазмун касб етади. Бу еҳтиёжлар ҳақида сўз борганда, миллий истиқлол мафкураси, миллий, маънавий-ахлоқий, инсонпарвар қадриятларга асосланган дунёқарашнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаш лозим.
Маданий-маърифий тадбирларнинг юқори тарбиявий аҳамиятга ега бўлиши ва кўзланган мақсадга еришиши учун педагог бу тадбирлар орқали миллий истиқлол маф- кураси бажариши лозим бўлган асосий вазифаларга асосланиши ва шу вазифаларни бажаришни мақсад қилиб олиши ҳамда бунга еришиш учун зарур муҳит яратиши лозим.
Маданий-маърифий тадбирларни ташкил қилувчи педагог талабаларда ўзини-ўзи тарбиялашни йўлга қўйиши учун уларга истиқболни аниқ кўра билишларида, унга еришиш йўлларини излаб топишида, юксак идеалларгаега бўлишларида ёрдам бериши ва имконият яратиши лозим. Бу борада педагог маданий-маърифий тадбирлар орқали талабаларда халқимизнинг қуйидаги миллий хусиятларини шакллантириш ва ривождантиришни назарда тутиши керак:

  • «халқимиз ҳаётида қадим-қадимдан жамоа бўлиб яшаш руҳининг устунлиги;

  • жамоа тимсоли бўлган оила, махалла, ел-юрт тушунчаларининг муқаддаслиги;

  • ота-она, маҳалла-кўй, умуман жамоатга юксак ҳурмат-еътибор;

  • миллатнинг ўлмас руҳи бўлган она тилига муҳаббат;

  • каттага - ҳурмат ва кичикка - иззат;

  • меҳр-муҳаббат, гўзаллик ва нафосат, ҳаёт абадийлигининг рамзи — аёл зотига еҳтиром;

  • сабр-бардош ва меҳнацеварлик;

  • ҳалоллик, меҳр-оқибат ва ҳоказо».

Шунингдек, маданий-маърифий тадбирларни ташкил қилишда ва ўтказишда педагог қуйидагр умумбашарий қадриятларга асосланиб сценарийлар яратиши мақсадга мувофикдир. Улар куйидагилар:

  • «қонун устуворлиги;

  • инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва ҳурфикрлилик;

  • турли миллат вакилларига ҳурмат ва улар билан баҳамжиҳат яшаш;

  • диний багърикенглик;

  • дунёвий билимларга интилиш, маърифатпарварлик;

  • ўзга халқларнинг илгъор тажрибалари ва маданиятини ўрганиш ва ҳоказо».

Миллий истиқлол мафкурасининг юқорида қайд етилган миллий ва умуминсоний тамойиллари, миллий истиқлол мафкурамизнинг асосий гъоялари, ўзбекистон Рес- публикаси Конституцияси ҳаётимизда қарор топишига ёрдам беришни, жамият учун фойдали бўлишни мақсад қилиб қўйган ҳар бир талабада юксак ахлоқий мезонларга интилиш пайдо бўлади. Бунга еришиш учун еса, ўзини-ўзи тарбиялаш билан мунтазам равишда шугъулланиш, жамиятнинг, Ватанининг фақат бугунги манфаатлари ҳақидагина емас, балки унинг келажаги тўгърисида ҳам гъамхўрлик қилиш руҳида тарбиялаш тақозо етилади. Миллий маънавиятимиз асосчилари, буюк аждодларимизнинг, алломаларимизнинг ҳаёти ва фаолияти ёшларимиз учун инсоний идеал, ёрқин ахлоқий намуна, ҳақиқий ибратдир. Уларнинг ахлоқий фазилатлари, ҳақиқий олижаноблиги, одамийлиги, меҳрибону гъамхўрлиги, камтаринлиги, халқона қадриятларга содиқлиги, миллат келажаги учун фидойилиги - мустақил Ўзбекистонимиз тараққиё- тининг пойдевори ҳисобланмиш комилликка интилувчи ҳар бир фаол йигит-қиз учун илҳомлантирувчи манба бўлиб хизмат қилади.
Маданий-маърифий тадбирларни ўтказишда самарадорликка еришиш учун бу тадбирлар интерфаолликка асосланиши зарур. Лекин ҳар қандай тадбир ҳам интерфаол бўлавермаслигини унутмаслик керак. Маданий-маърифий тадбирни интерфаол ҳолатда ўтказмоқчи бўлган педагог, аввало, интерфаол жараённинг моҳиятини тўгъри тушуниб олиши керак. Кузатишимиздан маълум бўлдики, айрим «ески қолип»да ишлаб ўрганган педагоглар «интерактив жараённи ўқитувчининг ва ўқувчининг савол- жавоблари» деб тушунишар екан.
Интерфаол жараён талабаларнинг мустақил фикр юритишларига кўпроқ имконият яратишни тақозо етади ва ўзаро мулоқотга киришишда ўқитувчининг ҳам, талаба- ларнинг ҳам фаоллиги назарда тутилади. Интерактив жараёнга зид ҳолат, талабалар пассив томон, ўқитувчи- педагог еса фаол мавқени егаллашидир.
Маданий-маърифий тадбирларни интерактив тарзда ўтказиш билан бирга, бу тадбирларнинг миллий рухда бўлишига алоҳида еътибор қаратиш лозим. Шундай қилинганда бу тадбирлар талабаларни миллий рухда тарбиялашга хизмат қилади. Зеро, миллатни миллий тарбия шакллантиради. Миллий тарбия халқ педагогикасининг муҳим йўналиши ҳамдир. Маданий-маърифий тадбирлар мазмун-моҳияти билан миллий, маънавий-ахлоқий қадриятларимиз, урф-одатларимиз, миллий маънавий меросимиз, миллий гъоя ва мафкурамизга, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Таълим тўгърисидаги қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, муқаддас Қуръон ва Ҳадислардан иборат ислом дини таълимотига асосланиб, таяниб тайёрланиши ва ўтказилиши лозим.
Шуни қайд етиш керакки, республикамиз истиқлолга еришган дастлабки кунлардан Президентимиз И. Каримов миллий ва маънавий қадриятларимизни, урф-одатларимизни тиклаш, халқимизнинг буюк тарихини, аждодларимизнинг улугъвор хизматларини реал кўрсатиш вазифасини қўйди. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажли- сининг 2-чақириқ 1-сессиясидаги маърузасида ҳам Президентимиз И. Каримов яна бир бор миллий қадриятлар соҳасида амалга оширишимиз лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди: «Бу соҳадаги енг асосий вазифамиз миллий қадриятларимизни тиклаш, ўзлигимизни англаш, миллий гъоя ва мафкурани шакллантириш, муқаддас ди- нимизнинг маънавий ҳаётимиздаги ўрнини ва ҳурматини тиклаш каби мустақиллик йилларида бошланган езгу ишларимизни изчиллик билан давом еттириш, уларни янги босқичга кўтариш ва таъсирчанликни кучайтиришдир».
Олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларида ўтказилаётган маданий-маърифий тадбирларнинг моҳияти ва хусусиятларини таҳлил қилиш уларнинг таснифига баъ- зи қўшимчалар киритишга имкон беради. Мавжуд адабиётларда маданий-маърифий тадбирлар қуйидаги турларга бўлинади: «турли кечалар, бадиий композициялар, бадиий чиқишлар ва дискоклуб дастурлари, театрлаштирил- ган концерт ва томошалар, халқ маросимлари ва сайиллари, оммавий байрамлар, кўрик-танловлар каби кўплаб шакллар».
Профессор У. Қорабоев таснифига қўшимча қилиб шуни айтиш мумкинки, маданий-маърифий тадбирларни яна қуйидаги турларга бўлиш ҳам мумкин:

  1. Уюшган жамоаларда, шу жумладан, ўқув юртларида ўтказиладиган тадбирлар.

  2. Аҳоли турар жойларида ўтказиладиган маданий- маърифий тадбирлар.

  3. Уюшмаган аҳоли ўртасида ўтказиладиган тадбирлар.

Уюшган жамоаларда ўтказиладиган тадбирлар иштирокчи-томошабинларнинг бир-бирларини билиши, умумий мақсадга интилиши билан характерланади. Бундай жамоа аъзолари ўртасида муайян руҳий яқинлик мавжуд бўлиб, бу ҳолат маданий-маърифий тадбир жараёнида яққол кўзга ташланади. Бундай жамоаларда маданий-маърифий тадбирлар жараёнидаги маънавий-руҳий уйгъунлик қисқа муддатда ва юқори даражада юз беради.
Аҳоли турар жойларида ўтказиладиган маданий-маърифий тадбирларнинг хусусияти улар ўтказиладиган жой - маҳалла, қишлоқ, овул, қўргъонча аҳолисининг бир-бирига муайян даражада яқинлиги, танишлиги билан богълиқ. Улар ўртасидаги руҳий яқинлик уюшган жамоалар аъзолари ўртасидаги сингари бўлмаса ҳам, улар бир ҳудудда истиқомат қилиб, бир-бирларини танийдилар ва улар ўртасида яшаш тарзи билан богълиқ умумий жиҳатлар мавжуд бўлади.
Уюшмаган аҳоли ўртасида ўтказиладиган тадбирлар, асосан, шаҳарлардаги маданият саройлари, истироҳат богълари, концерт заллари ва клубларда ўтказилади. Бун- дай тадбирларни томоша қилиш учун тўпланган фуқаролар турли касб егалари, турли ёш, жинс, ижтимоий қатлам вакиллари бўлиб, улар ўртасида маънавий-руҳий яқинлик кўзга ташланмайди. Маданий-маърифий тадбир жараёнида улар ўртасида ҳам ана шундай алоқадорлик ва яқинлик вужудга келади.
Таълим тизимида олиб борилаётган маданий-маърифий тадбирларни қуйидаги икки турга бўлиш мумкин:


  1. Download 30,23 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish