Маҳаллаларда ёшлар билан ишлашда Фарғона тажрибаси ўрганилди
Жамият
37
11:01
Фарғона давлат университетида Президентимизнинг жорий йил 19 январда қабул қилинган “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорининг мазмун-моҳияти ва унинг ижросига бағишланган республика ўқув-семинари бўлиб ўтди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган анжуманда олий таълим муассасаларининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректорлари, талаба-ёшлар иштирок этди.
Ёшлар юртнинг келажагини, унинг эртанги тақдирини ҳал қилувчи катта кучдир. Шу боис мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсатининг аниқ устувор йўналишлари белгилаб олинди. Улар билан тизимли ишлаш бўйича янги ўзига хос тартиб ва механизмлар жорий этилди. Фарғона вилоятидаги олий ўқув юртларида бу борада кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Фарғона давлат университетида ёшлар билан ишлаш, ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва муаммоларини ҳал этишда илғор тажрибалар яратилган. Мазкур олий ўқув юрти ён-атрофидаги маҳаллалар учун маънавият маркази, маданият ўчоғи бўлиб хизмат қиляпти.
Давлатимиз раҳбарининг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ёшлар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш каби мақсадларга хизмат қилади. Маҳаллаларда ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди ва вазифалари белгилаб берилди. Фарғона давлат университетида бўлиб ўтган ўқув-семинар дастлаб янги таъмирдан чиқарилган педагогика ва психология факультети биносининг тантанали очилиш маросими билан бошланди.
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Юсуф Абсоатов, Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Файзулло Қосимовлар ёшларга яратилган бу каби шароитлар уларнинг салоҳиятли мутахассислар бўлиб етишига хизмат қилишини таъкидлашди. Меҳмонлар янги ўқув биносидаги шароитлар билан танишди, дарс машғулотлари, гимнастика залини кўздан кечиришди. “Устоз-шогирд” асосида иш олиб бораётган талабаларнинг кўргазмали чиқишларини томоша қилдилар. “Нилуфар” талабалар театр студияси томонидан спектакл ва аския базми намойиш этилди.
Семинар иштирокчилари минтақада ягона бўлган янги амалий тажрибалар маскани – Фарғона давлат университетининг “Гендер тенглик масалалари” тадқиқот маркази ва “Болажон” инновацион маркази фаолиятини ҳам ўрганиб, иш жараёни билан қизиқди. Шунингдек, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш доирасида олийгоҳда амалга оширилаётган ишлар ҳам ўрганилди. Бу борада ҳарбий ва жисмоний таълим йўналишидаги ўқув биноларида ёшларга яратилган шароитлар кўздан кечирилди. Ҳарбий таълим факультетининг талаба-ёшлари томонидан саф тайёргарлиги, қўл жанги, қурол ўйнатиш машқлари намойиш этилди.
Факультетда ташкил қилинган "Амир Темур", "Иқтидорли талабалар", "Ватан азиз-жасорат мангу" бурчаклари семинар иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди, ҳарбий-тактик амалиёт, ўқув жараёнлари ҳам меҳмонлар диққат-эътиборида бўлди. Университет спорт мажмуасидаги сув ҳавзаси, волейбол ҳамда кураш мусобақалари майдони барчада яхши таассурот қолдирди.
Талаба-ёшларнинг илмий, ижодий, бадиий ҳамда касбий маҳоратлари акс этган кўргазма материаллари, ранг-тасвир санъати намуналари, уларнинг ўз қўллари билан тайёрланган, ўзбекона миллий қадриятларимизни намоён этгувчи ҳунармандчилик буюмлари, дурадгорлик маҳсулотлари кўпчилик эътиборида бўлди.
Тадбирлар доирасида олийгоҳда бунёд этилган "Book cafe" биносининг ҳам очилиш маросими бўлиб ўтди. Мазкур маскан талабалар ва университет жамоасининг эркин ва мустақил тарзда ўз устида ишлашлари, бир пиёла чой устида ижодий мулоҳазалар юритишлари, бадиий ва адабий асарлар мутолаа қилишлари, шунингдек, бепул WiFi зонаси ёрдамида интернет манбаларидан фойдаланишлари учун қулай шароит яратади.
Навбатдаги тадбирда меҳмонлар университетнинг зукко талабаларидан иборат гуруҳларнинг “Заковат” интеллектуал ўйинини томоша қилди. Ахборот-ресурс марказида талабалар ўртасида ўтказилаётган “Энг яхши китобхон” кўрик-танлови босқичини кузатишди. Китоб ва китобхонликнинг самараси, бу борада устозларнинг китобсеварликка даъвати, бадиий адабиётнинг ёшлар тарбиясидаги ўрни ҳақида ҳам фикр-мулоҳазалар билдирилди. Университет тузилмасидаги “Қатағон қурбонлари” музейи ҳам семинар иштирокчилари томонидан катта қизиқиш билан ўрганилди.
Анжуманнинг асосий қисми ўқув-семинарида Президентимизнинг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорининг мазмун-моҳияти мисоллар ёрдамида тушунтириб берилди. Бунда Фарғона давлат университети тажрибаси мисолида олийгоҳ ва маҳалла ҳамкорлиги, “маҳаллабай” ва “талабабай” ишлаш тизими, бу борада ёшлар етакчисини ҳар томонлама етук мутахассисга айлантириш, ота-оналар ва маҳалла фаоллари, маҳаллий тадбиркорлар билан ишлаш методлари, ёшлар манфаатларига хизмат қилувчи ташкилотлардан унумли фойдаланиш каби масалалар муҳокама марказида бўлди.
– Ёшларимизнинг тарбияси, тақдири ва келажаги учун барчамиз масъулмиз, – дейди Фарғона давлат университети ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов. – Шу боис ҳам уларнинг бўш вақтлари мазмунли ўтказиш, ижтимоий фаоллигини ошириш асосий эътиборимизда бўлиши керак. Ёшлар билан ишлашдаги тадбирлар йиғилишлар шаклида эмас, балки тарғиботнинг янги ва таъсирчан усулларидан фойдаланилса яхши самара беради. Бугунги анжуманда олий ўқув юртларининг бу борадаги ўрни ва вазифалари белгилаб олинди.
Семинар-тренингда ОТМларнинг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректорлари чиқишлари мунозараларга бой бўлди. Улар томонидан маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш борасида билдирилган таклифлар ва тавсиялар ўзаро баҳсларда, мулоҳазаларда янада ривожлантирилиб, тажрибалар ўртоқлашилди.
М. Сулаймонов, ЎзА
Маҳалла
Ёшлар
Ташаббуслар
Мавзуга оид бошқа хабарлар
Президент танқид қилган Бунёдкор маҳалласида иш бошланди
Жамият
20:41 / 25.02.2021
Тошкент вилояти маҳаллаларида байрам шукуҳи кезмоқда
Жамият
18:45 / 21.03.2021
Уйда таълим олувчи ўқувчилар доимий эътиборда
Жамият
17:24 / 27.05.2021
Ҳар жабҳада фаол ёшлар
Жамият
269
19:51 / 09.02.2022
Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш юзасидан Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан шаҳар ва туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда маҳаллалардаги ёшлар етакчилари иштирокида қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.
Нукус шаҳридаги “Чимбай чойхона” маҳалла фуқаролар йиғинида ана шундай тадбирлар бўлиб ўтди. Дастлаб, тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар учун “Бизнес тренинг” ва “Кардар” ишлаб чиқариш корхонасига саёҳат ташкил этилди.
Ёшлар корхона фаолияти билан яқиндан танишиб, мутахассислардан тадбиркорлик бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Аёлларни касб-ҳунарга қизиқтириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган маҳорат дарси ташкил этилди. Тадбирда уларга миллий ва замонавий ҳунармандчилик турлари ҳақида маълумотлар берилди. Спортсевар ёшларни рағбатлантириш мақсадида “Ойдин йўл” мажмуасидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида футбол бўйича “Ҳоким кубоги”, қизлар ўртасида волейбол бўйича “Ректор кубоги”, ёшлар ўртасида баскетбол бўйича “Адлия кубоги” мусобақаларининг саралаш ҳамда финал босқичлари, қорақалпоқ миллий халқ ўйинлари бўйича “Прокурор соврини” мусобақаси бўлиб ўтди. Нуронийлар ва ёшлар ўртасида самимий муносабатларни шакллантириш, кекса авлоднинг ҳаётий тажрибаларини ўртоқлашиш мақсадида улар иштирокида шахмат-шашка, ёшларнинг жисмоний салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича стол тенниси, замон билан ҳамнафас ёшларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда боулинг мусобақалари ташкил этилди.
Ҳар жабҳада фаол ёшлар
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 11
Ҳар жабҳада фаол ёшлар
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 11
Ҳар жабҳада фаол ёшлар
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 11
Ҳар жабҳада фаол ёшлар
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 11
Ҳар жабҳада фаол ёшлар
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 11
Ҳар жабҳада фаол ёшлар
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 11
Ҳар жабҳада фаол ёшлар
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 11
Ҳар жабҳада фаол ёшлар
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 11
Ҳар жабҳада фаол ёшлар
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 11
Ҳар жабҳада фаол ёшлар
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 11
Ҳар жабҳада фаол ёшлар
Фото:
Maqsad Habibullayev
1 / 11
Ёшларнинг ватанпарварлик туйғусини юксалтириш мақсадида 12-сонли умумтаълим мактабида “Янги Ўзбекистонимга хизмат қиламан” ҳарбий ватанпарварлик фестивали доирасида ҳарбий техникалар кўргазмаси, ҳарбий спорт мусобақалари, ҳарбий оркестр ва хонандалар иштирокида концерт дастури, камондан отиш мусобақаси, вело ва югуриш марафонлари иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.
Шунингдек, маҳалладаги ижодкор ёшларни жалб этган ҳолда китобхонлик тадбирлари давомида қизиқарли викториналар, мушоира, беш муҳим ташаббус доирасида “Ёш мусаввир” рассомчилик, “Саҳро булбуллари” қўшиқчилик танловлари, “Заковат” интеллектуал турнирининг финал босқичи ташкил этилиб, истеъдод эгалари кашф этилди.
Нукус шаҳридаги 12-сон умумтаълим мактабида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш бўйича семинар-тренингда йўл ҳаракати хавфсизлиги, ўзига хос жиноят турлари, тергов ва эксперт-криминалистика фаолияти ҳақида сўз юритилган бўлса, ҳуқуқ-тартибот органлари фахрийлари, ҳарбийлар, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Қорақалпоқ академик лицейи тингловчилари, “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари иштирокида “Шарафли хизмат сирлари” мавзусида учрашув ташкил этилди.
Икки кун давомида маданият, санъат, спорт ва қатор соҳаларда кўтаринки руҳда ўтган тадбирлар гулхан атрофидаги концерт дастури билан якунига этди. Шу мавзудаги тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси туманларида ҳам давом этмоқда.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА
Фаол ёшлар
Фуқаролар
Тадбир
Мавзуга оид бошқа хабарлар
Фаол ёшлар тақдирланди
Жамият
19:17 / 07.11.2020
Йўловчи ташиш корхоналари раҳбарлари огоҳлантирилди
Жамият
11:23 / 12.11.2020
Ўзбекистон тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйди
Жамият
18:27 / 12.11.2020
Do'stlaringiz bilan baham: |