WИ-ФИ ТЕХНОЛОГИЯСИ Wи-Фи технологияси ҳозирги кунга келиб компютер оламида энг перспектив
компютер тармоқларидан бири ҳисобланади. Wи-Фи (Wирелесс Фиделитй) — инглиз тили сўзларидан ташкил топган бўлиб, «симсиз боғланиш» маъносини англатади. Wи-Фи технологияси рақамли маълумотларни радиоканаллар орқали жўнатиш турларидан биридир. Ушбу технология яратилишида аввало корпоратив фойдаланувчилар учун мўлжалланган бўлиб, кабелли тармоқни ўрнини эгаллаши башорат қилинганди. Бизга маълумки кабелли тармоқли компютер тармоғини яратиш учун бир неча минг кабел тармоғини қўлда ўрнатиш ҳамда махсус тармоқ топологиясини ўрнатиш талаб қилинади. Wи-Фи технологияси минглаб кабел тармоғини тушириш каби маблағли жараён учун маблағларингизни тежаш билан бирга, ўрнатишни оддийлиги эса мураккаб техник ўрнатиш жараёнларига вақтни иқтисод қилинишини бу тармоқни бошқа тармоқлардан устун қилиб қўяди. Симсиз тармоқлар радиочастоталардан фойдаланишига сабаб радиотўлқинлар бино ёки умуман офислардаги девор ёки шунга ўхшаган тўсиқлардан ҳам ўтиб кетаверади ва умуман ҳеч нарса унга тўсиқ бўла олмайди(масофадан ташқари албатта!). Симсиз тармоқлар ўз-ўзидан кабелли тармоқлардан ишончлироқ ҳисобланади. Кўпчилик WЛAН тармоқларини диапазони ёки қоплаш майдони 160 метрни ташкил қилади, бу албатта унинг йўлидаги тўсиқларнинг қанақалигига ва қанчалигига боғлиқ бўлади. Ушбу тармоқни ишлаш тезлиги кабелли тармоқ билан тенглашаши ҳам мумкин ва ундан бир неча баробар юқори ҳам бўлиши мумкин. Бу албатта қайси стандартидан фойдаланишга ҳам бўглиқ бўлади.
Wи-Фи қурилмасини ёки развёрткасини сотиб олаётган фойдаланувчи ўзини бемалол қуйидаги имкониятларни эга деб ҳисоблаши мумкин:
1. Кўп фунционал мултисервисли симсиз алоқа билан биргаликда қўшимча қурилмалар билан ишловчи махсус қурилма
2. Юқори тезликда узоқ масофаларга маълумот алмашиниш имкониятига эга бўласиз
3. Тармоқни кенгайтириш учун деярли ҳеч қандай ишни амалга оширишни кераги йўқ:янги фойдаланувчи тармоққа уланиш учун тармоққа уланиш паролини билиши бунинг учун етарли ҳисобланади.
4.Ushbu фойдаланувчи интернет технологиялари ҳамда телекоммуникация соҳаларининг энг охирги ютуқларидан фойдаланаётган бўлади.
Қуйидаги расмда Wи-Фи тармоғига уланиш қурилмалари келтирилган.
Wи-Фи симсиз алоқа тармоғининг кейинги авлоди Ли-Фи деб номланди. Яқинда олимлар маълумотларни ўтказиш учун мўлжалланган мутлақ янги технология устида ишлашни бошлаб юборишган эди. Бу симсиз интерфейс бўлиб, унинг ёрдамида оддий ёритгувчи асбоблардан фойдаланган ҳолда нурланиш маромини бузмай, осонгина ва тезкорлик билан маълумотларни ўтказиш мумкин. Бунинг учун инсоннинг кўзига таъсири жудаям кам бўлган ёруғлик диодларининг интенсивлигини тезда ва юқори аниқликда ўзгартира олиш қобилиятига эга технологиялардан фойдаланилади. Wи-Фи технологиясининг ушбу аналоги Ли-Фи
(инглизча, лигҳт – ёруғлик сўзидан олинган) деб номланадиган бўлди. Маълумотларни ўтказишда ёруғликдан фойдаланиш ғояси яқинда пайдо бўлган эмас, бундай ғоя бир аср аввал ҳам мавжуд бўлган. Илк марта симсиз телефон қўнғироғини амалга оширган шахс Aлександр Белл бўлиб, бу воқеа 1880-йилда юз берган. Белл буни ўзининг “Фотофон” деб номланган кашфиёти ёрдамида амалга оширган.