2-босқич. Бу босқичда инсон қабул қилинган ахборотларни эслаб қолади. Бу жараёнга эътибор берадиган бўлса, келаётган ахборотларни эслаб қолишда инсон ўзининг хотирасидан фойдаланади. Аммо инсон барча ахборотларни хотирасида доимо сақлаб қолиш имконига эга эмас, чунки инсоннинг хотираси чегараланган. Шунинг учун ҳам у керакли ахборотларни ён дафтарчасига, дафтарларга ва ҳ. к. га ёзиб қўяди. Буларнинг барчаси инсоннинг “ташқи хотираси” деб аталади.Ички ва ташқи хотираларга этибор берадиган бўлсак, инсон “ички хотирасидаги” (миясидаги) ахборотни жуда тез топади, яъни ички хотирадан бирор-бир маълумотни қидириш учун кетадиган вақт жуда кам бўлади. Аммо ички хотиранинг ноқулайлиги шундаки, унда хоҳлаганча ахборотни бир пайтда эслаб қолишнинг иложи йўқ. Ташқи хотирада аҳвол бутунлай тескари, яъни унда хоҳлаганча маълумотни эслаб қолиш мумкин, бунинг учун қоғоз бўлса бас. Аммо ташқи хотирадан бирор-бир маълумотни қидириб топиш учун кўп вақт кетади. Демак, бу босқичда инсон керакли маълумотларни кейинчалик қайта ишлаш учун бирор-бир хотирада эслаб қолар экан. ЭҲМ ташқи хотирасининг ҳажми чегараланмаган бўлиб улардан маълумотни қидириш вақти ички хотирадан маълумотни қидириш вақтига нисбатан бир неча баробар катта бўлади.
3-босқич. Бу босқичда инсон хотирадаги маълумотларни бирор қоидага кўра қайта ишлайди. Қайта ишлаш қонунини инсон бошланғич маълумотларга қараб ўзи танлайди. Кўп ҳолларда қайта ишлаш қонуни олдиндан унга маълум бўлади. Масалан, ўта аччиқ нарсани ейиш керак-керакмаслигини, ёки бўлмаса сизни биров урганда, уни ҳам уриш керакми ёки йўқлигини бошланғич ахборотга қараб инсон ўзи танлайди. Худди инсондагидек, ЭҲМда ҳам ахборотларни қайта ишловчи қурилма мавжуд бўлиб, у арифметик қурилма (А+) деб юритиладиҲозирги замон ЭҲМлари фикрлай олмаганлари учун, уларга ҳар доим қайта ишлаш қонуни олдиндан берилади. Қайта ишланиши керак бўладиган маълумотлар ва қайта ишлаш қонуни ҳам хотирадан олинади. Инсондагидек, ЭҲМда ҳам маълумотларни қайта ишлашдан ҳосил бўладиган маълумотлар (натижалар) яна хотирада (ички ёки ташқи) ҳосил бўлади.
4-босқич. Бу босқичда инсон маълумотларни (бошланғич, оралиқ, натижавий) узатади, яъни чиқаради. Маълумотларни узатиш учун инсон ўзининг сезги органларидан ҳам фойдаланади. Худди инсондагидек, ЭҲМда ҳам ахборотларни чиқариш қурилмаси (Ч+) мавжуд.Чиқарилиши керак бўлган маълумотларни ЭҲМ ҳар доим ички хотирадан олади. Агар маълумотлар ташқи хотирада бўлса, улар олдин ички хотирага чақирилади, кейин эса чиқарилади.
ЭҲМ авлодлари
Электрон ҳисоблаш машиналарини авлодларга ажратишда икки хил нуқтаи назар мавжуд. Биринчиси, шартли равишда физикларнинг нуқтаи назари бўлиб, унда ЭҲМнинг қандай физик элементлардан ташкил топганлиги эътиборга олинади. Иккинчиси, бу ҳам шартли равишда математикларнинг нуқтаи назари бўлиб, унда ЭҲМнинг 9 имкониятлари, математик таъминотнинг ривожланиши назарда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |