Агар ячейкадаги формула тўғри ҳисоблана олмаса, Microsoft Excel ячейкага хато ҳақида хабар чиқаради. Агар формула хато қийматларига эга ячейкага таянишни ўз ичига олса, у ҳолда бу формула ўрнига шунингдек хато ҳақида хабар чиқарилади. Хатолар ҳақида хабарларнинг маънолари қуйидагича:
#### –ячейканинг эни сонни берилган форматда акс эттиришга имкон бермайди;
#ИМЯ? – Microsoft Excel формулада ишлатилган номни аниқлай олмади;
#ДЕЛ/0! – формулада нолга бўлишга ҳаракат қилинмоқда;
#ЧИСЛО! – математикада қабул қилинган операторларни кўрсатиш қоидалари бузилган;
#Н/Д – аргумент сифатида бўш ячейкага таяниш кўрсатилган бўлса, шундай хабар чиқиши мумкин;
#ПУСТО! – умумий ячейкаларга эга бўлган икки соҳа кесишиши нотўғри кўрсатилган бўлса;
#ССЫЛКА! –формулада мавжуд бўлмаган таяниш берилган;
#ЗНАЧ! – қабул қилиб бўлмайдиган аргумент туридан фойдаланилган.
чейкаларни киритиш учун ўрнида янгилари киритиладиган ячейкаларни белгилаш ва Вставка менюсидан Ячейки командасини танлаш лозим. Пайдо бўлган диалог ойнасида (15-расм) киритиладиган элемент турини танлаш: