Меню «Пуск». Шу қисми ўтганимиздан ке-
йин у ерда 2 та белги қуйиш мумкин бўлган
Меню «Пуск» ва Классическое меню
«Пуск» лар мавжуд. Уларни алмаштириш
натижасида биз Пуск тугмасини кўриниши
ўзгартириш имкониятига эга бўламиз. Ва у
қуйидагича кўринишга эга бўлади. ___ расмлар.
Windows «Стандарт» дастурлари. Paint график муҳаррири дастури.
Windows системасида исталган дастур ўз фаолиятига эга бўлиб, бу дастурлар компьютеримизда мавжуд бўлиши мумкин ёки у дастурларни қўшимча тарзда дастурчилар томонидан ўрнатишимиз ҳам мумкин. Пуск тугмасидаги Программы бўлими ичида Стандартные бўлимчаси мавжудки, бу бўлим Windows системаси мавжуд бўлганлиги учун ҳам иш бажарувчи ҳисобланади. Стандартные ичида Windows стандарт дастурлари жойлашган. Масалан, «Блокнот», «Калькулятор», «Paint», «Проводник», «Командная строка», «Адресная книга» ва ҳоказо.
Р азвлечение ёрдамида биз товушни паст ва баланд, товушни ёзиш ва Windows Media яъни видео ва аудио файлларни кўриб эшитиш дастурга кириш ишларини бажариш мумкин.
С лужебные – дискларга хизмат кўрсатиш, системада бирор бир салбий ходиса рўй берса уни қайта тиклаш, дискдаги ахборот (файл) ларни бир бошидан жойлаштириш, дискда эскирган ва вақтинча турган файлларни ўчириш (тозалаш), клавиатурада мавжуд бўлмаган ҳарф ва символлардан фойдаланиш каби ишларни амалга оширади.
С тандартные бўлими ичида мавжуд бўлган Paint график муҳарридан фойдаланиш, Movie Maker видео ва аудио файллари устида амаллар бажариш, WordPad матн муҳаррири дастури ёрдамида матн ёзиш ва уни чекланган даражада таҳрирлаш, Адресная книга яъни бирор бир кишини манзили, телефони ва унга тегишли бошқа маълумотларни киритиб қўйиш ёки керак бўлганда фойдаланиш, яъни маълумотларга асосан қўнғироқ қилиш, электрон почта манзилига хат жўнатиш кабилар, Блокнот ёрдамида оддий матн маълумотларини файл кўринишида компьютер хотирасига киритиб қўйиш ва керак бўлган ундан фойдаланиш, Калькулятор ёрдамида эса ҳаммамизга маълумки ҳисоб-китоб ишларини бажарамиз, Командная строка билан биз фақат ёзиб буйруқ бажарадиган ойнага ўтамиз. Шундай дастурлар мавжудки, улар фақат DOS системасидагина иш бажариши мумкин. Ана шундай дастурлар учун Командалар сатри ойнасига ўтиб DOS буйруқларидан фойдаланган ҳалда дастурларда ишлаш имкони яратилади, Проводник худдики Рабочий столдаги «Мой компьютер» бажарган ишни бажарадиган ва ҳоланки озгина куринишда фарқ бўлган дастур ҳисобланади. Бу дастур ёрдамида дисклар, дискларда мавжуд бўлган папка ва файллар қолаверса дастурлардан фойдаланиш, улардан нусха олиш, ўчириш, қайта номлаш каби ишлар бажарилади.
Paint график муҳаррири дастури ҳам Windows стандарт дастурларидан бири ҳисобланиб, бу дастур бизга расм файлларидан фойдаланиш учун яъни, расмларни кўриш, қайта ишлаш, бошқа бир кенгайтма асосида ёки бошқа ном билан сақлаш учун ишлатилади. Бу дастур кўриниши қуйидаги ___расмда келтирилган.
Paint дастуридаги пиктограммалар берилган расмдаги сонлар асосида қуйидаги ишларни бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |