Ҳужжатга жадвал киритиш учун курсорни жадвал бошланиши лозим бўлган жойга ўрнатиш ва Таблица менюсида Добавить пунктини, сўнгра Таблица танлаш керак. Пайдо бўлган диалог ойнасида устунлар ва қаторлар сонини киритиш ва ОK босиш зарур. Жадвални киритиш учун шунингдек тугмасини босиш мумкин. Очилган ойнада белгилашни керакли ячейкалар сонигача чўзиб кенгайтириш ва сичқон тугмасини босиш даркор. Жадваллар билан ишлаш учун барча командалар Таблица менюсидан ўрин олган.
Жадвал бўйлаб ҳаракатланиш сичқон кўрсаткичи ёки , , , , Tab (ячейка ўнгга), Shift+Tab (ячейка чапга) тугмалари ёрдамида содир этилади. Ҳар бир жадвал ячейкаси абзац сифатида кўриб чиқилади ва ячейкалардаги маълумотлар матн абзацлари сифатида форматланади. Жадваллар билан ишлаш учун Таблицы и границы инструментлар панелидан фойдаланиш қулай, уни экранга тугмаси ёрдамида чиқариш мумкин.
Сичқон кўрсаткичини жадвалнинг юқори чизиғига қаратишда, у қора стрелкага айланади. Агарда шу лаҳзада сичқон тугмаси босилса, бир устун белгилаб ажралади. Сичқон билан қора стрелкани тортиб бир вақтнинг ўзида бир неча устунларни ажратиш мумкин. Жадвал қаторлари оддий матн қаторлари сингари ажратилади. Бир неча қўшни ячейкаларни ажратиш учун сичқон билан бўлакнинг бир ячейкасига босиш ва белгилашни бошқаларига ҳам тортиб ўтказиш лозим.
Киритиш курсори жадвалда жойлашганида координата линейкаларида устунлар ва қаторлар чегаралари белгилари пайдо бўлади. Бу белгиларни тортишда тегишли устун ва қаторлар катталиклари ўзгаради. Яширинган рўйхат ёрдамида ячейкалардаги матнни тўғрилаш турини танлаш мумкин. тугмаси белгиланган ячейкаларда матн йўналишини ўзгартириш учун хизмат қилади.
Бир неча ячейкаларни биттага бирлаштириш учун уларни белгилаб ажратиш ва Таблица менюсидан Объединить ячейки командасини чақириш ёки Таблицы и границы панелидаги тугмасини босиш лозим. Битта ячейкани бир нечтага бўлиш учун унга курсорни ўрнатиш ва Таблица менюсида Разбить ячейки пунктини танлаш ёки тугмасини босиш керак.
Жадвал элементларини (қаторлар, устунлар, ячейкалар) киритиш учун ўрнида янгиларини киритиш лозим бўлган элементларни белгилаш ва Таблица менюсида Добавить командасини, сўнгра керак бўлган пунктни (Столбцы слева, Столбцы справа, Строки выше, Строки ниже, Ячейки) танлаш даркор. Жадвал элементларини ўчириш учун уларни белгилаб ажратиш ва Таблица менюсидан Удалить пунктини, сўнгра керакли пунктни (Таблица, Столбцы, Строки, Ячейки) танлаш зарур.
Ўзгартирилмаган бўлса, жадвал сеткаси чизиқларининг қалинлиги 0,5 пт. Сетканинг қалинлиги ва кўринишини бир неча усулда ўзгартириш мумкин.
І усул:
рамкага солинишини ўзгартириш лозим бўлган ячейкаларни белгилаш;
Do'stlaringiz bilan baham: |