I. АДАБИЁТЛАР ШАРХИ
Ўсимлик ширалари - тенг қанотлилар (Homoptera) туркумининг Aphidinea кенжа туркумига ширалар (Aphididae) оиласига мансуб сўрувчи ҳашаротлар. Ўсимлик ширалари барча қишлоқ хўжалик ўсимликларини зарарлаш хусусиятига эга бўлиб, улар ўсимликнинг ўсиш ривожланишига салбий таъсир кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси жахон иқтисодий инқрозидан чиқиш даврида барча етиштирилаётган қишлоқ хўжалик махсулотларини жахон бозор талабларига жавоб берадиган даражада сифат кўрсаткичларига эга бўлишини тақозо этади. Эндиликда қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларида ислохотлар ўтказилиб мамлакатимизнинг озиқ овқат хавфсизлигини таъминлаш юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Адашкевич Б.П.(1989) сабзавот экинлари зараркунандаларининг тур таркибини ўрганиб, асосий зарар келтирувчи турлар сифатида карам шираси, бургалар, бутгулли қандалалар карам куяси, карам ва шолғом капалаги, метал-тунламларни кўрсатиб ўтади.
Карам шираси анча кенг тарқалган зараркунанда бўлиб, жуда серпуштлиги, кўп марта авлод бериши ва индивидлар сонининг ҳаддан ташқари кўпайиб кетиши билан ажралиб туради. Ширалар Молдавия ва Украинада 14 -15 та, Азарбайжонда 15 -16 та, Ўзбекистонда 16-18 та авлод бериб ривожланади. (Ахмедов М. А. 1977,Адашкевич Б.П. 1983, Адашкевич Б.П. Шукуралиев Б. Т. 1989,
Карам ширасининг зарар келтириш даражасини ўрганиш бўйича ҳам талайгина маълумотлар тўпланган. Карам шираси таъсирида уруғ учун экилган карам ўсимлигида уруғлар массаси 10-31% га камайиши, кечпишар карам навларида эса ҳосилдорлик 50-80% га камайиши мумкин (Адашкевич Б.П. Шукуралиев Б. Т.1989, Богданов В. Б.1990). Гул ва қўзоқлар 25 % дан 50 % гача ширалар билан зарарланганда уруғлар массасининг 10 – 31% гача камайиши кузатилади (Тер-Симонян Л. Г. Мехеева А. Т. 1972).
Карам шираси ва карам куясининг энтомофаглари Прибалтикада Синитис Р.Я., Белорусияда Осипов В.Г.,Украина ва Молдавияда Адашкевич Б.П. Закавказда Пишнамазов А., Ахмедов М.А, Россияда Осмоловекий Г.Е., Ўрта Осиё ва Қозоғистонда Пашенко Н.Ф. Исломова Г. Даминова Д.Б., Адашкевич Б.П. лар томонидан ўрганилган (Цитинис. Р.Я. 1971, Осипов В. Г. 1971, Ахмедов М.А., 1977, Осмоловский Г.Е. 1982, Пашенко Н.Ф.1971, Исломова Г. 1975, Даминова Д. Б. 1989, Адашкевич Б .П. 1983)
Ўзбекистонда карам шираси сонини камайтирадиган ҳашоратларнинг 20 тури аниқланган. Булар орасида фақат битта паразит ҳашорат бўлиб, қолган турлари йиртқичлардан иборат. Ягона паразит - Диаеретиелла рапае карам шираси сонини 30 % гача камайтиради (Адашкевич Б.П. Шукуралиев Б.Т. 1989).
Шираларни зарарлик даражаси, уларни ўсимликда сони ва ўсмлик тушган вақти хисобланиб, охирги натижа хосилдорликни ўзгариши билан аниқданади. Шираларни зарарлик даражаси кўпчилик олимлар томонидан ўрганилгандир (Коцобуцкий, 1934, Курдюков 1979, Нарзиқулов 1985, Мамедова 1985, Умаров ва бошқ 1991 Хушвақтов 1994).
Карам таркибида қуйидаги моддалар мавжуд; Қуруқ модда 8,58%, шундан оқсил – 1,44%, шакар-4,2%, бириктирувчи тўқима 1,6 мой-0,2%, витамин В3 1%, В2 0,64%, С витамин – 31,9 мг, каротин–2 мг, РР олтингугурт, йод ҳамда бошқа тузлар жуда кўп. (Рубин, 1974)
Адашкевич Б.П. (1975) таъкидлашича шираларни озайтиришда афидиид текинхўр (паразит)лари, ҳамда сирфид пашшаларининг аҳамияти ҳам кам эмас.
Карам шираси 28 дан ортиқ ўсимликларда ривожланади ва зарар келтиради. Бу зараркунанда Андижон водийсининг кўпчилик районларида тарқалган бўлиб, маккажўхори, канд лавлаги, тамаки, нўхат, соя, картошка, кунгабоқар, ошқовоқ ва бошқа экинлар ҳосилига катта зарар етказади (Насриддинов К. 1976).
Насриддинов К. (1976), Кан А. А. (1988), Алимухаммедов С.Н. ва бошқалар (1991) таъкидлашича карам шираси билан Сурхандарё, Фарғона ва Андижон вилоятларининг кўп қисми доимо зарарланиб турадиган зона ҳисобланади.
Болотов А.Т. (1933) биринчи агроном сабзавоткор олим ҳисобланади. Унинг сабзавотчилик тўғрисидаги бир қанча илмий асарлари ўша давр учун катта ахамиятга эга.
Хозирги пайтда Ўзбекистонда шираларни зарарлик иқтисодий чегараси (ЗИЧ) 100 баргда 25-30 дона шира ёки ширалар ўсимликда 3-5 % тарқалган бўлганда хисобланади. (Алимухамедов ва бошқ 1982).
Ширалар майда сўрувчи хашаротлардир. Танаси овалсимон, тухумсимон шаклда бўлиб, ранги оч сариқ рангдан қора ранггача, кўпчилик ҳолда яшил, ялтироқ тусда бўлади. Танасининг узунлиги 0,3 мм дан 3,5-7,5 мм гача бўлиши мумкин. Баъзан бошида, кўкрак ва қорин қисмида оқ мумсимон тукчалар ажратиб чиқарадиган турли хил катталикдаги безчалари мавжуд. Мўйловлари 5-6 бўғимли бўлиб, охирги бўғини икки қисмдан иборат бўлади, яъни кенг асоси ва ингичка уч қисмидан иборат бўлиб икки жуфт қанотлари бор, баъзан қанотлари бўлмайди. Қорнининг тергит қисмида конуссимон шаклдаги ширин суюқлик ажратиб чиқарувчи бир жуфт бўртиқчалар бор (Давлетшина, Дубовский, 1993).
Фойдали ҳашаротларнинг нуфузини пасайтирмаслик учун, зарар-кунандаларга заруриятдан ишлатилган пестицидларнинг уларга нисбатан захарлилиги (хавфлилиги) паст бўлиши керак, ёки ишлатиш муддатлари ўзгартирилиши лозим. Бу борада бир қатор олимлар изланишлар ўтказиб тавсиялар берганлар (Капитан А.И. 1982, Эшматов О.Т. 1983, Ерёмина О.Ю., Рославцева С.А. 1982, Ерёмина О.Ю., Рославцева С.А. 1985, 1986 ).
М.И.Жуманов (1995) таъкидлашича карам ширасига қарши биологик курашда асосан олтинкўз қўлланилади. Ҳозирги пайтда қишлоқ хўжалиги-да пестицидларни кенг кўламда ишлатишни зарарли оқибатлари маълум бўлмоқда. Чунки, кўп йиллар мобайнида кимёвий моддаларни сурункали ишлатилиши натижасида атроф-муҳит, сув, ҳаво ва хайвонот олами зарарланиб, инсонлар саломатлигига катта путур етказилмоқда. Шунинг учун кейинги йилларда карам зараркунандаларига қарши курашда уйғунлашган кураш услубидан фойдаланишга катта эътибор берилмоқда. Бу ҳимоя услубида зараркунандаларни сонини камайтириш билан биргаликда, табиатдаги фойдали хашоратларни ривожланишига ва ўсимликни яхши ривожланишига шароит яратиб берилмоқда. Зараркунандаларга қарши курашнинг биологик усули зарарли организмларнинг табиий кушандаларидан ҳамда микробиологик препаратлардан фойдаланишга асосланган.
Аббосов А.А., Корабоев М.А. (2007) кўрсатишларича Жанубий худуд-ларда ок бош карамдан жуда эртаги ва юкори хосил олиш учун уруглар кучатхонага ноябр ойининг биринчи ун кунлигида сепилиб тайёр булган, кучатлар 25-30 декабрда плёнка билан копланган дугалар остига экилади.
Комилов М (2007) маълумотларига кўра карам хўжалик боплиги ва кенг тарқалганлиги билан аҳамиятли. У дунёнинг барча минтақаларида етиштирилади.
Таркибида кўплаб минерал тузлар, дармондорилар, 10-11% қуруқ моддалар, 55-60 % гача қанд, 1,5-2,2 % гач оқсил мавжуд. Оқбош карамнинг ҳосилдорлиги юқори. – 36-40 т/га ва ундан ортиқни ташкил этади.
Тошкарамнинг афзаллиги тезпишарлигида. Унинг 55- 60 кунда пишадиган эртаги навлари мавжуд.
Такрорий экин сифатида, айниқса, вегетация даври қисқа бўлган тоғли районларда экиш истиқболи ҳисобланади.
Жумладан ахоли жон бошига етарли миқдорда қишлоқ хўжалик махсулотларини етиштириш ва истеъмол қилиш бўйича энг ривожланган давлатлар қаторига олиб чиқиш республикада олиб борилаётган аграр сиёсатнинг негизи ҳисобланади (Каримов, 2009).
Азимов Б., Хакимов Р. (2012) таъкидлашларича кўчатларни очик далага экишга 10-15 кун колганда уларни чиниктириш бошланади. Чиниктириш аввал кундузи кучли шамоллатишдан бошлаб, сунгра кечаси хам утказилади. Кучат экишдан бир хафта олдин факат кундузи эмас, балки кечаси хам очик холда колдирилади.
Карам шираси кечки карамга катта зарар келтиради. Б узараркунанда ўсимлик ширасини сўриб зарарлайди. Натижада карамнинг сифати ва хосилдорлигини камайишига олиб келади. (Азимов Б, Холдаров М. 2012)
Илхамов Н.(2013) таъкидлашича минерал ўғит солишни кўпайтириш эвазига карам хосилдорлиги ошади, лекин тупрок микрофлораси ёмонлашиб боради, кейинчалик барибир хосилдорлик пасайиб кетади. Шу билан бирга, эгатлатиб суғориш усулида солинган 41% азотли, 12% фосфорли ва 44% калийли угитларнигина ўсимлик ўзлаштира олади. Қолган қисми эса оқова сувлар билан бирга даладан чиқиб кетади ёки ўсимлик узлаштира олмайдган, ёмон эрийдиган органик бирикма ҳолатига ўтади. Минерал ўғитларни ўсимлик тўлиқ ўзлаштира олмаслигини бир қанча сабаблари бор. Булар тупроқни механик таркибига, тупроққа ишлов бериш агротехникасига, минерал ўғит бериш тури, вақти ва сепиш усулларига боғлиқ.
Хўжаев Ш.Т (2018), кўрсатишича биологик усул амалда бирор зараркунанда купайиб кетиш хавфи булган жойларда муайян хашорат ва каналарнинг кушандаларини сунъий равишда урчитиб таркатиш йули билан амалга оширилади. Энтомофагларда кенг кўламда фойдаланишнинг 2 усули мавжуд: биринчиси – энтомофагларнинг махаллий турларини топиб, уларни самарали ишлатиш, иккинчиси – тажовузкор турларини четдан келтириб махаллий шароитга мослаштириш.
Хўжаев Ш.Т (2019), таъкидлашича Ўзбекистонда сабзавот экинларида 100 дан ортиқ зарарли бўғимоёқ жониворлар аниқланган. Деярли барча сабзавот экинларини чертмакчилар, қорақўнғизлар, ўргимчаккана, қуйруқли бузоқбоши, шилимшиқ қурт каби ҳаммахўр зараркунандалар шикастлайди, аммо маълум оилага хос экинларгагина мослашган ҳашаротлар ҳам кам эмас. Буларга бутгулдош ўсимликлар бургалари, карам зараркунандалари мисол бўла олади. Бутгулдош (карам, редиска, турп) ўсимликлар орасида карам қаттиқ зарарланади (илдиз кемирувчилар, карам куяси, карам тунлами, оққанот ва ўргимчаккана).
Шокиров А, Жуманов Ш. (2014) кўрсатишларича кечки карам даласи 3 марта культивация ва 2 марта чопик килинади. Ўтлоки буз тупрокларга жорий этилган тавсиянома буйича кечки карамни парваришлашда гектарига 200 кг азот, 200 кг фосфор ва 130 кг калий угитларни соф холда солиш белгиланади.
Кўпчилик олимларнинг фикрича асосий зараркунандалар хисобига йил давомида карам ҳосилдорлиги 15-25% йўқотилади. Ўсимликларни ҳимоя қилиш тадбирларини умумий ва самарали амалга ошириш карам ҳосилини сақлашда асосий омиллардан бири хисобланади. Эндиликда сабзавот экинларини умумий ҳимоя қилиш тадбирлари ҳам тубдан ўзгармоқда. Карам ўсимлиги 5-8 0С дан юқори ҳароратда ўстирилади. Кўчат қилиб ўтказилганда эса қулай ҳарорат 15-18 0С. Ҳарорат 25 0С дан ошиб кетиши карам боши шаклланишига салбий таъсир этади.
Абдуллаев Р., Агзамходжаева Ж., Исроилов М.(2016) маълумотларига кўра совуққа нисбатан чидамли бўлган карам кўчати республикамизнинг марказий минтақасида жойлашган вилоятларда 25 феврал-10 мартда Шимолий минтақаларда 15-30 мартда экилади. Далага экиш учун 40-45 кунлик, барглари тўқ яшил, илдизлари дуркун ривожланган соғлом кўчатлар танлаб олиниб, 70х25 (30) см схемада экилади. Кўчат экилиб бўлгандан сўнг тупроқ намлигига эътибор қаратиш, талаб этилса суғориш лозим.
Ҳакимов Р., Холдаров М., Расулов Ф. (2016) таъкидлашларича тупроқда нам етишмаса карамнинг бош ўраши ва шаклланиши сустлашади ҳамда карам боши кичик бўлиб, маҳсулотнинг сифати бузилади. Ҳар 2-3 сув қўйиш оралғида ўсимлик қатор оралари юмшатилиб, бегона ўтларни йўқотиб турилиши карам ҳосилини сифатли ва ўз вақтида пишиб етилишини таъмин этади. Карам ширасига қарши – 2,5% ли Децисдан – 0,3 л/га, 35% ли Золондан- 1,6-2 л/га, 30% ли Бензофофатдан 2-2,6 кг/га ҳисобидан пуркаш тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |