3- §. ЧЎЯНЛАРНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ
Чўян ўз таркибидаги углерод миқдори жихатидан, қолипга яхши қуйилиш хоссаси ва пластик деформацияланиш хоссасининг пастлиги жихатидан пулатдан фарққилади. Чўянни одатдаги шароитда болгалаббўлмайди, чунки у уваланиб кетади.
Чўянлар уз таркибидаги углероднинг қандай холатда эканлигига қараб,оқ, кул ранг, жуда пухта. болгаланувчан чўянларга булинади. Уларниалохида-алохида кўриб чиқаилик.
Оқ чўян. Оқ чўяннинг таркибида углерод химиявий бирикма—гкарбид холида булади. Оқ чўян цементит билан перлитдан тузилган
Чўяннинг бу тури синдирилса, унинг синган жойи хира оқ тусда кўринади, шунинг учун у оқ чўян деб аталади. Оқ чўян жуда қаттиқ вамўртдир, уни кесувчи асбоблар билан ишлаб булмайди. Оқчўян пулаттайёрлаш учун кетади, шу сабабли қайта ишланувчи чўян деб хам аталади.
Оқ чўяннинг тузилишини 122- расмдан, хосил булиш шароитини эса137- бетдан қаранг.
Кул ранг чўян кул ранг чўян таркибида углероднинг жуда куп қисми ёки хаммасиграфиттарзида бўлади. Чўяннинг бу тури синдирилса, унинг синган жойи кул ранг тусда куринади, кул ранг чўян деган номана шундан келиб чиққан. Кул ранг чўяннинг қолипга қуйилиш хоссасиюқори булганлиги учун у қуйиш чўяни дебхаматалади. Кул ранг чўянда графитнинг миқдори, шакли ваўлчамлари кенг чегарада ўзгаради.
а б в
130- расм. Кул ранг чўяннинг микроскопик тузилиши Х250:
а — перлитли чўяи; 6 — ферритли чўян; в — феррит-перлитли чўян.
Агар чўян таркибида иккиламчи цементит ёки ледебурит цементити биланбир қаторда графит хам булса, бундай чўян оралқц чўян деб аталади, бу чўян машинасозликда ишлатилмайди. Кул ранг чўяндаги металласоснинг тузилишига кура, у қуйидаги турларга бўлинади:
Перлитли кул ранг ч ў я н ( 130- расм, а). Чўяннинг бу туриперлит билан графитдан тузилган. Перлитнинг. таркибида 0,8% углеродборлиги бизга маълум, демак, перлитли кул ранг чўянда углероднингбу миқдори темир билан бириккан холда, яъни Резс (цементит) таркибида, қолгани эса эркин углерод, яъни графит холида булади.
Ферритли кул ранг чўя.н (130-расм, б). Бу тур чўянда металласос феррит булиб, углероднинг феррит таркибидагидан бошқа хаммаси графит тарзидадир.
Феррит-перлитли кул ранг чўян (130-расм, в), Кул рангчўяннинг бу тури феррит, перлит ва графитдан тузилган. Феррит-перлитликул ранг чўянда темир билан бириккан углероднинг миқдори0,8% дан кам булади.
Чўянни химиявий анализ қилиш йўли билан углероднинг умумиймиқдори аниқланади. Шунга кўра кул ранг чўяннинг турини хам би-лиш мумкин. Масалан, карбид таркибидагй углерод миқдори тахминан 0,8% булса, кул ранг чўян перлитли, 0,1 % дан кам бўлса, ферритлива 0,8% билан 0,1% орасида булса, феррит-перлитли булади.
Кул ранг чўянда графит уч хил асосий шаклда бул-йшя мумкин. улар қуйидагилардир:
П л а с т и н к а нусха (ясси) графит.Одатдаги. кул ранг чўяндаграфит япроқчалар тарзида булади ва бундай графит пластинка нусхаграфит деб аталади. Графит япроқчалари бор одатдаги ферритли кулранг чўяннинг тузилиши 131-расм, а да, пластинка нусха графитнингташқи куриниши эса 132- расм, а да тасвирланган. Пластинка нусхаграфитли чўян одатдаги кул ранг чўян деб аталади.
Шар, нусха графит. Озроқ миқдорда магний қўшиб суюқлантириб олинган жуда пухта чўянларда графит шар шаклига киради.131- расм, б да графити шар шаклидаги ферритли кул ранг чўяннингтузилиши, 132- расм, б да эса ана шундай чўяндан ажратйб олинганграфитнинг ташқи куриниши тасвирланган. Шар нусха графитли чўянжуда пухта чўян деб аталади.
а б в
131- расм. Таркибидаги графит хap хил шаклда булган чўянларнинг микроскопи тузилиши:
р — одатдаги кул ранг чўян; б — жуда пухта чўян; в — болғаланувчан чўян.
Паға-паға (б о д р о қ н у с ха) графит. Оқ чўянни-юмшатиш йўли билан ундаги цементит парчаланса, цементитдан ажралиб, чиқадиганграфит бодроқ шаклига киради. Бундай графит паға-паға графит дебёки юмшаш углероди деб аталади. Паға-паға графити бор ферритличўяннинг тузилиши 131- расм, в да, паға-паға графитнинг ташқи кўриниши эса 132-расм, в да тасвирланган. Паға-паға графитли чўян, амалда, болғаланувчан чўян деб аталади.
а б в
132- расм. Чўяндаги графитнинг тащқи. кғриниши:
а — пластинка нусха графит; б— шар нусха графит; в — пaғa-пaғa
графит- (П. И. Степин).
Do'stlaringiz bilan baham: |