С = К — Ф + 1 = 3 — 4 + 1 = 0.
Демак, кристалланиш процесси суюқ қотишма батамом йўқолгунча ўзгармас температурада боради. Суюқ қотишма кристалланиб булгандан кейин, фазалар сони 3 га тенглашиб, системанинг эркинлик даражалари 1 бўлиб қолади:
С = К — Ф + 1 = 3 — 3 + 1 = 1.
Энди, Bi'— Sn — Pb системасига кесмалар қоидасини татбиқ этамиз.
Bi — Sn — Pb системасининг таркиби а нуқтага тўғри келадиган қотишмасида (102- расм) Sn кристаллари (бирламчи кристаЛЛар) миқдори қуйидагича топилади:
;
суюқ қотишма миқдори эса қуйидагича булади:
а таркибли қотишмадаги бинар эвтектика миқдори (100-Sn)% га, учлама эвтектика миқдори эса (100 — Sn)% га тенгдир.У члама эвтектиканинг миқдорини нисбатдан топса хам бўлади. Бундай холда нисбат Sn нинг бирламчи кристаллари билан бирор эвтектиканинг нисбий миsдорини билдиради.
102- раcм. Bi— Sn —Pb системасига
кесмалар қоидасининг татбиқ этилиши.
Қаттиқ холатда бир-бирида исталганча эрийдиган уч компонентли системанинг холат диаграммаси. Бундай системанинг холат диаграммасини Мп — Си — Ni қотишмалари мисолида куриб чиқамиз, чунки Мп — Си, Си — Ni ва Ni —Мп бинар қотишмаларнинг компонентлари суюқ холатда дам, қаттиқ холатда хам бир-бирида исталганча эрийди.
Мп — Си — Ni системасининг фазовий холат дйаграммаси 103- расмда тасвирланган.
Мп— Си — Ni системасининг фазовий диаграммасида бинар қотишмаларнинг ликвидус чизиқларидан ўтувчи сирт фазовий диаграмманинг ликвидус сирти, бинар қотишмаларнинг солидус чизиқларидан ўтувчи сирт фазовий диаграмманинг солидус сирти бўлади.
Мп —Си— Ni системасининг кристалланиши Мп — Си, Си — Ni ва Ni — Мп бинар системаларининг кристалланиши кабидир.
Энди, / қотишманинг кристалланишини куриб чиқайлик.
Таркиби О нуқтага тўғри келадиган суюқ қотишма .совитилса, ликвидус сиртидаги / нуқтада кристаллана бошлайди, яъни суюқ қотишмадан Мп, Си ва Ni нинг бир-биридаги қаттиқ эритмаси ажралиб чиқа бошлайди, бу қаттиқ эритманинг таркиби а' нуқтадаги каби бўлади. Қаттиқ эритма кристалларининг таркиби солидус сиртидаги а'2 чизиғи буйлаб, суюқ қотишманинг таркиби эса ликвидус сиртидаги lb' чизиғи буйлаб узгаради.
Демак, қотишма кристалкана борган сари қаттиқ эритманинг таркиби / қотишманинг таркибига яқинлашади, суюқ қотишманинг таркиби эса / қотишманинг таркибидан узоқлашади. Қотишма солидус сиртидаги 2 нуқтагача совитилса, ана шу нуқтада батамом кристалланиб булади, яъни бир жинсли учлама қаттиқ эритмага айланади, бу қаттиқ эритманинг таркиби / қотишманинг таркиби каби булади.
103- расм. Мп— Си — Ni системасининг
фазовий холат диаграммаси.
Қотишманинг кристалланиш процессида суюқ фазанинг таркибигина узгариб қолмай, балки қаттиқ эритманинг таркиби хам ўзгаради. Шу сабабли, қаттиқ.эритманинг хар қайси таркибига суюқ эритманинг муайян таркиби турри келади, чунки қаттиқ эритма хам, суюқ эритма хам / қотишманинг фигуратив нуқталари чизиғидан ўтувчи бир тўғри чизиқда булади. Қаттиқ эритма таркиби а'2 чизиғи буйлаб, суюқ эритма таркиби эса lb' чизғри буйлаб ўзгариши юқорида айтиб ўтилди, аммо бу чизиқлар бир текисликда ётмайди. Шу сабабли улар ясси эгри чизиқлар булмай, балки фазовий эгри чизиқлардир. Шунинг учун хам учлама қаттиқ эритма кристаллана бошлаб, то батамом кристалланиб булгунча унинг таркибини кесмалар қоидасидан фойдаланиб, яъни конода утказиш ва бу коноданинг солидус чизирини кесиб утган нуқтасини аниқлаш йули билан топиб бул-
майди.
Қаттиқ эритма билан суюқ эритманинг мувозанатли таркибларини бирлаштирувчи конода Узига параллел тарзда силжиб, фигуратив нуқталар чизиғи атрофида айланади. Бунда коноданинг, қаттиқ эритма таркиби а' га турри келадиган учи солидус сиртида эгри чизиқ хосил қилади (бу эгри чизицнинг фазовий диаграмма асосига туширилган проекцияси adO дир), коноданинг иккинчи учи эса ликвидус сиртида сирпаниб, фазовий диаграмма асосига туширилган проекцияси ОеЬ булган эгри чизиқ хосил қилади. / қотишманинг кристалланиш пронессида унинг эркинлик даражалари сони 2 га тенг, чунки бунда қотйшма 2 фазали булади:
Do'stlaringiz bilan baham: |