М у н д а р и ж а I боб. Металларнинг кристалл тузилиши ва кристалланиш поцесси



Download 1,12 Mb.
bet154/216
Sana22.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#574862
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   216
Bog'liq
А.С.Тўрахонов 24.09.2021 й

а — юмшатилган холатда; б — яхшиланган холатда.

Ўртача углеродли легирланган конструкцион пўлатларнинг юмшаТилгандан кейинги микроскопик тузилиши тахминан бир хил — феррит билан перлитдан иборат бўлади. 30ХГСА пўлатининг микроскопик тузилиши 231- расмда тасвирланган.


Конструкцион пўлатларни термик ишлаш. Легирланган конструкцион пўлатлар термик ишланса, уларнинг механик хоссалари янада яхшиланади, конструкцион пўлатларни термик ишлаш режими, асосан, пўлат таркибидаги углерод миқдорига боғлиқ бўлади.
Конструкцион пўлатлар икки марта термик ишланади, яъни тобланиб, бушатилади.
Конструкцион пўлатларни тоблаш режими критик нуқталарнинг вазиятига ва аустенитнинг ўта совишга қанчалик мойиллигига боғлиқдир. Умуман олганда, конструкцион пўлатлар Ас3 критик нуқтадан 30—50°С юқори температурагача қиздирилиб, сўнгра маълум тезлик билан тобланади: кам углеродли конструкцион пўлатлардан ясалган кичик улчамдаги деталлар мойда, катта Улчамли деталлар эса сувда тобланади. Сўнгра ўртача углеродли пўлатлар Юқори температурада бушатилади, яъни яхшиланади, кам углеродли пўлатлар эса паст температурада бушатилади.
Маълумки, пўлат таркибида легирловчи элементлар бўлса, улар ўта совитилган , аустенитнинг перлитга айланиш соҳасидаги барҳарорлигини оширади, шунинг учун одатдаги таркибли бундай конструкцион пўлатлардан ясалган деталлар мойда тобланса ҳам бўлади. Конструкцион пўлатларнинг бир неча элемент билан легирланган баъзи маркаларида, масалан, хром-никел волфрамли ёки хром-никел молибденли пўлатларда аустенитнинг перлитга айланиш соҳасидаги барқарорлиги шу даражада бўладики, бундай пўлатлардан ясалган ҳатто катта Улчамли деталлар ҳам тинч завода совитилганда улардаги аустенит мартенситга айланиш температурасигача ўта совийди.
Таркибида карбид ҳосил қилувчи элементлар бўлган кам углеродли конструкцион пўлатларда аустенитнинг бейнитга айланиш тезлиги перлитга айланиш тезлигидан анча катта бўлади (220 расм, б га қаранг). Шу сабабли бундай пўлатлардан. ясалган деталларни тоблашда аустенитнинг бейнитга айланиш. созасида (400—300°С температуралар оралигида). совитишни анча тезлатиш зарур .
Юқори да баён этилганлардан тоблашда мартенсит структура ҳосил қилиш учун углеродли конструкцион пўлатлардан ясалган деталларни тез, легирланган конструкцион пўлатлардан ясалган деталларни эса анча секин совитиш керак леган хулоса келиб чиқади. Деталлар қанчалик Секин совитилса, уларда шунчалик кам ички
кучланишлар ҳосил бўлади ва демак, уларнинг пухталиги шунчалик ошади. Бу жиҳатдан олганда легирланган пўлатлар углеродли пўлатлардан афзал туради.

232- расм. Хром-молибденли конструкцион


пўлат механик хоссаларининг Бўшатиш температурасига
қараб ўзгаришини курсатувчи
эгри чизиқлар.

Конструкцион пўлатлардан ясалган деталлар тобланганда уларнинг қаттиқлиги ортиб, пластиклиги пасаяди, уларда каттагина ички кучланишлар ҳосил бўлади, шунинг учун бундай детталлар тоблангандан кейин албатта бушатилиши керак. Бушатилганда эса деталларнинг пластиклиги ва қовушоқлиги ортиб, ички кучланишлари камаяди.


Механик хоссаларнинг Бўшатиш температурасига қараб ўзгаришини хром-молибденли пўлат мисолида кўриб чиқайлик.
Таркибида 0,2% углерод, 1,25% хром ва 0,24 % молибден бўлган хром-молибденли конструкцион пўлат механик хоссаларининг бўшатиш температурасига қараб ўзгаришини курсатувчи эгри чизиқлар 232- расмда тасвирланган,
Бўшатиш вақтида мартенситнинг шиддатли равишда парчаланиш температурасидан (200°С чамаси температурадан) бошлаб, пўлатнинг мустазкамлик чегараси ( б) ва оқувчанлик чегараси ( оқ) секин-аста пасайиб нисбий узайиши (6) ва нисбий торайиши (гр) эса кўта рилиб боради.

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   150   151   152   153   154   155   156   157   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish