3- §. ПЎЛАТНИ ТОБЛАШ
Пўлатни маълум (Ас3 ёки Ас1 критик нуқталардан юқори) температурагача қиздириб, шу температурада харур ўзгариш бўлгунча тутиб турилгандан кейин уни тез совитиш просесси тоблаш деб аталади. Пулатни турри тоблаш учун, қиздириш температурасини, шу температурада тутиб туриш вақтини ва совитиш щароитини турри танлай билиш керак.
Қиздириш температурасини танлаш. Тоблашда пўлатни қиздириш температураси Fe— Fe3C диаграммасидаги А1 ва А3 критик нуқталарннинг вазиятига борлиқ бўлади. Эвтектоидгача бўлган пўлат учун қиздириш температураси темир — цементит диаграммасидаги (171-расм GS чизиғидан (Асз критик чизиқдан) 30—50°С юқори, эвтектоиддан кейинги пўлат учун эса SK чизиғидан (Ас1 критик чизиқдан) 30—50°С юқори қилиб олинади. Пўлат ана шу температурагача қиздирилиб, шу температурада маълум вақт тутиб турилгандан кейин тез совитилса (тобланса), майда нинасимон тўз илишдаги мартенсит хосил бўлади. Эвтектоидгача бўлган пўлат билан Ас1 нуқталар орасидаги темперратурагача қиздириш йўли билан тобланса, қиздириш вақтида ферритнинг бир қисми аустенитга айланмай қолади ва тобланган пўлат структураси мартенсит билан ферритдан иборат бўлади (172- расм). Бундан у тоблаш чала тоблаш деб аталади. Чала тобланган пўлатда сақланиб қолган феррит пўлатнинг қаттиқлигини ва бушатилгандан кейинги механик хоссаларини пасайтиради. Шу сабабли термик ишлашнинг бу усулидан фойдаланмаслик керак.
Эвтектоиддан кейинги пўлатни тоблашда уни Ac3 (Acт) критик нуқтадан паст, аммо Ас1 критик нуқтадан юқори температурагача қиздириш яхши натижа берди, чунки бундай пўлат Ас3 (Аст) нуқта билан Aci нуқта орасидаги температурагача қиздирилиб, сўнгра тобланади цементитнинг бир қисми сақланиб қолади (173-расм), цементит эса кўп жихатдан фойдалидир. Масалан, ортиқча цементит пўлатнин хартиқлигини ва ейилишга чидамлилик хусусиятини оширади. Аспг темпаратурадан юқори температурагача қиздириш ярамайди, чунки бунда
пўлатнинг қаттиқлиги ошмайди, балки ортиқча цементитнинг эришищ қолдиқ аустенитнинг ортиши оқибатида пасаяди. Пўлат бундай қиздирилганда аустенит доналари йириклашиб, ички кучланишлар хосил бўлищ эхтимоли кучаяди, пўлатнинг сирти тез углеродсизланади. Бинобарин, эвтектоидгача бўлган пўлатни тоблашда нормал температура Ac3 нуқтасидан 30—50°С юқори температура бўлса, эвтектоиддан' кейинги пўлатни тоблашда Ас1 нуктасидан 30—50°С юқори температурадир.
171- расм. Углеродли пўлатларни тоблашда қиздириш температуралари оралиги.
Do'stlaringiz bilan baham: |