М у н д а р и ж а I боб. Металларнинг кристалл тузилиши ва кристалланиш поцесси



Download 1,12 Mb.
bet9/216
Sana22.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#574862
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   216
Bog'liq
А.С.Тўрахонов 24.09.2021 й

6- расм; Тетрагонал панжара:
J — оддий; i — лаж ми марказлашган; 3 — ёадари марказлашган.
Жуда озчилик металлар, масалан, қалай, марганец ва бощқалар тетрагонал системада ҳам кристалланади. Бундай кристалл панжара 6 - расмда тасвирланган. Тетрагонал панжара катта параметри (с) нинг кичик, параметри (а ) га нисбати тетрагоналлик даражаси дейилади. Тетрагоналлик д а р а ж а с и ) бирга тенг бўлганда тетрагонал панжара куб панжарага айланади. Демак, тетрагонал панжара куб панжарадан с параметрининг а параметридан узунроқ бўлиши билан фарқ қилади. Куб панжара каби, тетрагонал панжара ҳам оддий, ҳажми марказлашган ва ёқлари марказлашган бўлиши мумкин.
Кайси металлнинг қандай системада кристалланиши 1 – расмдаги жадвалда шартли белгилар билан курсатилган.

4- §. КРИСТАЛЛ ПАНЖАРАЛАРНИНГ БАЗИСИ ВА КООРДИНАЦИОН СОНИ
Кристалл панжаранинг асосий характеристикалари шу панжаранинг базиси билан координацион сонидир.
П а н ж а р а н и н г б а.з и с и. Кристалл панжарадаги битта элементар катакчанинг ўзига тегишли атомлар сони шу кристалл панжаранинг базиси деб аталади. Кристаллнинг бутун ҳажмида элементар катакчалар такрорланади, шуни назарга олиб, ҳар қайси катакчага тўғри келадиган атомлар сонини аниқлаш мумкин. Хар қайси катакчага тўғри келадиган атомлар сони панжаранинг турига боғлиқ бўлади. Масалан, ҳажми марказлашган куб панжарада элементар катакчанинг тугунларйдаги саккиз атомдан хар бири бошқа саккизта элементар катакча таркибига хам киради, фаиқат битта атом, яъни катакчанинг марказида турган атомгина шу катакчанинг узига тааллуқлидир. Демак ҳар қайси элементар катакчага иккита (8 : 8 + 1 = 2 ) атом туғри келади. ёқлари марказлашган куб панжарада ҳам, элементар катакчанинг ту гунларидаги саккизта атом бощқа саккизта элементар катакча таркибига киради, ёқларининг марказларида Турган олтита атомнинг хар бири эса бир вақтнинг ўзида иккита элементар катакчага тааллуқлидир, бинобарин, ёқлари марказлашган куб панжарада ҳар қайси элементар катакчага туртта ( 8 : 8 + 6 :2=4 ) атом,туғри келади. Шундай қилиб, ҳажми марказлашган куб панжаранинг базиси 2 га, ёқлари марказлашган куб панжаранинг базиси эса 4 га тенг.
П а н ж а р а н и н г к о о р д и н а ц и о н с они. Кристалл панжарада ҳар қайси атомга энг яқин ва бир хил оралиғда турган атомлар сони шу панжаранинг координацион сони деб аталади. Оддий куб панжарада панжара ичида жойлашган ҳар бир атом ўзига энг яқин (панжара параметри а га тенг оралиқда) турган олтита атом билан (7 -расм,) ҳажми марказлашган куб панжарада ҳар бир атом (куб марказидаги атом) ўзига бир ҳил ва энг яқин оралиқда турган саккизта атом билан (7 -расм, 2), ёқлари марказлашган куб панжарада ҳар бир атом ўзига энг яқин ва бир ҳил оралиқда турган ўн икки атом билан (7- раем, 3) атомлари зич жойлашган гексагонал панжарада ҳам ҳар бир атом ўзи-7 га энг яқин ва бир хил оралиқда турган ўн икки атом билан қуршалган (7 -раем, 4) ва ҳоказо. Бинобарин, оддий куб панжаранинг координацион сони 6 га, ҳажми марказлашган куб панжаранинг координацион сони эса 8 га тенг, ёлари марказлашган куб панжаранинг координацион сони 12 га, атомлари зич жойлашган гексагонал панжаранинг коордииацион сони ҳам 12 га тенг ва ҳоказо.
Агар панжаранинг турини шу панжара номининг биринчи ҳарфи билан, координацион сонини тегишли рақам билан белгиласак, оддий куб панжарани Кб тарзида, ҳажми марказлашган куб панжарани К8 тарзида, атомлари зич жойлашган гексагонал панжарани эса Г12 тарзида ифодалаш мумкин ва )ҳоказо.
Куб ва гексагонал системаларда кристалланадиган металлар панжараларининг координацион сонлари 2- жадвалда келтирилган.


Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish