Деталларни қиздиришда ишлатиладиган тузларнинг таркиби
ва суюқланиш температураси
Тартиб номери
|
Тузнинг номи ва таркиби
|
Суюкланиш
температураси.
С
|
1
2
3
4
|
Барий хлорид ВаС12
78 % барий хлорид ВаС12+2 2 % натрий хлорид
NaCl
50 % натрий хлорид NaCl+5 0 % калий хлорид
КС1
20% калий хлорид КС1+60% натрий хлорид
NaCl+2 0% натрий карбонат Na2C03
|
960
640
670
700
|
Юза тобланадиган детални юқори частотали ток билан қиздириш. Деталдан электр токи утганда қаршиликка учрайди, натижада деталь қизийди. Деталнинг сиртқи қатламини элекр токи билан қиздиришда токнинг ана шу хусусиятидан фойдаланилади.
Физика курсидан маълумки, хосил буладиган иссивлик миқдори қуйидаги тенгламадан топилади:
Q = 0,23912 RT кал, (1)
бу ерда Q — иссиқлик миқдори, кал хисобида;
I — ток кучи, ампер хисобида;
R — каршилик, ом хисобида;
Т — ток ўтиш вақти, сек хисобида.
СИ системасида ( 1) тенглама бундай ёзилади:
Q = 0,23912 RT 12 RT жоул
( 1) тенгламадан яққол куриниб турибдики, ток кучини узгартириш йули билан исталганча миқдорда иссиқлик хосил қилиш мумкин. Демак, температурани ва қиздириш тезлигини хам исталганча узгартирса булади. Қиздириш процессининг унумини ошириш мақсадида ток утиш вақтини имкони борича қисқа олиш керак.
Сўнгги вақтларда деталларни юза тоблашда, асосан, электр токидан фойдаланилиши юқорида айтиб утилган эди. Бунинг сабаби шуки, электр токидан фойдаланилганда қиздириш тезлиги ташқи иссиқликдан (печь иссиқлигидан) фойдаланилгандагига қараганда бир неча юз ва, хатто, бир неча минг марта ортиқ булади, яъни секундига 30 дан 1000°С гача етади.
Деталларни юқори частотали ток билан қиздириш усулини СССРда биринчи булиб (1934 йилда) проф. В. П. Вологдин таклиф этган эди. Юқори частотали ток билан қиздириш усулининг бошқа хама усулларга қараганда жуда катта афзалликлари бор. Чунончи, юқори частотали ток билан қиздиришда: а) деталнинг исталган чуқурликкача булган қатлами тобланади, б) иш унуми ошади, в) деталнинг механик хоссалари (қаттиқлиги, оқувчанлик чегараси ва харбий қовушоқлиги) юқори булади, г) деталь сиртида куйинди хосил булмайди, д) деталь унча тоб ташламайди, е) тоблаш процессини батамом автоматлаштириш имконияти турилади, ж) исталган шаклдаги деталнинг сиртқи қатламини тоблаш мумкин булади ва хоказо. Бу усулдан деталларни термик ишлашнинг барча турларида хам фойдаланиш мумкин.
Детални юқори частотали ток билан қиздиришнинг мохияти шундан иборатки, қиздириладиган деталь утказгичнинг (индукторнинг) юқори частотали электромагнит майдонига киритилади. Индуктордай узгарувчан ток утказилганда ххосил буладиган магнит оқими деталда юқори частотали узгарувчан (уюрма) токлар (Фуко токлари) хосил қилади (индуктивлайди), детални ана шу токлар қиздиради.
Детални қиздириш учун зарур буладиган юқори частотали (500 дан 15000 гц гача частотали) ток машина генератордан, 10 000 000 гц гача частотали ток эса лампали генератордан олинади.
Индукцион ток деталь кесими буйлаб нотекис тақсимланади: токнинг зичлиги деталь сиртида марказидагига қараганда катта булади ва марказига томон кичрайиб боради. Токнинг деталь сиртидан марказига томон қандай оралиққа кириши мумкинлигини қуйидаги формуладан топса булади:
h=5030 , (2)
бу ерда h —токнинг кириш чукурлиги, см хисобида;
р — солиштирма қаршилик, ом • см2/см (ом • см) хисобида;
— магнит киритувчанлик, гс/э зисобида; \
— токнинг частотаси, гц хисобида.
(2) формуладан яққол кўриниб турибдики, частота қанчалик катта
булса, токнинг кириш чуқурлиги шунчалик кичик булади. Шу сабабли, деталь сиртқи қатламини қанчалик юпқа тоблаш зарур булса, ток частотаси шунчалик катта олиниши керак. Бинобарин, деталларнинг сиртқи юпқа қатламини тоблашда лампали генераторлардан, деталларни чуқурроқ (2— 3 лш дан чуқур) тоблашда эса машина генератордан фойдаланиш
зарур.
Таркибидаги углерод миқдори оз ва уртача,булган пўлатлар учун - 768°С дан паст температурада токнинг кириш чуқурлиги тақрибан қуйидагича бўлади:
h= см. (3)
Маълумки, 768°С дан юқори температурада пўлатнинг магнит хоссалари йуқолади, шунинг учун магнит киритувчанлик (р,) тез пасайиб, солиштирма қаршилик (р) ортади, натижада токнинг кириш чуқурлиги ошади. Бундай холда, яъни 768°С дан юқори , температурада токнинг кириш чуқурлигини қуйндаги тақрибий тенгламадан топса. булади:.
h= см. (4)
Температура кутарилган сари пўлатнинг солиштирма қаршилиги (р) ортиб боради; ана шу ходиса хисобга олинмаса, токнинг кириш чуқурлиги билан частота, орасидаги (3) ва (4) тенгламалар асосида хисоблаб топилган борланиш эгри чизиқлари 189- расмда тасвирланганидек булади.
189- расм. Токнинг кириш чуқурлиги билан частота
орасидаги боғланиши курсатувчи
чизиқлар:
1 - пўлат 768°С гача қиздирилганда; II — пўлат 768 C дан юқори температурагача қиздирилганда.
Деталнинг сиртқи қатламини тўғри ва имкони борича бир текис қиздириш индуктор деталларининг шаклига боғлиқдир. Индуктор қизил мис найлардан петля ёки урам шаклида қилиб тайёрланади (192- расм).
Деталнинг сиртқи қатламини юқори частотали ток билан қиздириб
тоблаш тартиби қуйидагича: деталь индуктор ичига жойланиб, унйнг . сиртқи қатлами тоблаш температурасигача қиздирилгандан кейин. деталнинг қиздирилган қисми индуктордан совиткич (спрейер) томон сурилади-да, бу ерда суюқлик пуркаш йўли билан совитилади (тобланади).
Юза тобланадиган деталлар таркибида 0,4% ва ундан ортиқ углерод буладиган пўлатдан ясалади, чунки углерод миқдори 0,4% дан кам бўлса деталнинг сиртқи қатлами тобланганда унинг қаттиқлиги етарли даражада булмайди. Маълумки, легирловчи элементлар пўлатнинг тобланиш чуқурлигини оширади, демак, юза. тобланадиган деталларни легирланган пўлатдан тайёрлаш ярамайди. Купчилик холларда, тобланиш чуқурлиги пастроқ булган пўлатлардан фойдаланилади. Тобланиш чуқурлиги пастроқ пу-
латларга таркибида доимий. қушимчалар (Мn, Si) ва тасодифий қушимчалар (Сг, Ni ва бошқалар) миқдори энг кам булган углеродли пўлатлар киради.
Юқори частотали ток билан қиздириб тоблашда углеродли пўлатлар сув билан, легирланган пўлатлар эса 60°С гача иситилган сув билан еки эмульсия билан совитилади.
Юза тоблашда юқори частотали ток билан қиздириш усулйдан деталлар кўплаб ва сериялаб ишлаб чйқариладиган шароитда фойдаланилади, чунки якка деталларни юза тоблашда бу усулдан фойдаланиш анча қимматга тушади, бундан ташқари, бутун қурилманинг ўзи хам қиммат туради.
Юқори частотали ток билан қиздириб, юза тоблашга мисоллар келтирамиз.
Тошкент қишлоқ хужалик машиналари заводи (Ташсельмаш) да ХВС-1,2 ёки ХТ-1,2 пахта териш машиналарининг шпиндели, шпиндель бармоги ва бошқа деталлари юқори частотали ток билан қиздирилиб, юза тобланади. Бу деталларнинг қандай тоб-ланшиини бирма-бир куриб чиқайлик.
Do'stlaringiz bilan baham: |