М у н д а р и ж а I боб. Металларнинг кристалл тузилиши ва кристалланиш поцесси


- §. ЛЕГИРЛАНГАН ПЎЛАТЛАРНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ



Download 1,12 Mb.
bet149/216
Sana22.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#574862
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   216
Bog'liq
А.С.Тўрахонов 24.09.2021 й

2- §. ЛЕГИРЛАНГАН ПЎЛАТЛАРНИНГ КЛАССИФИКАЦИЯСИ
ВА МАРКАЛАНИШИ

Легирланган пўлатларнинг классификацияси. Легирланган пўлатлар завода совитилган (нормалланган) холатдаги структурасига кура, юмшатилган холатдаги структурасига кура, химиявий таркибига (легирловчи Элементлар сонига) кўра хамда вазифасига кура классификацияланади (синфларга булинади).


Л е г и р л а н г а н п у л а т л а р н и н г завода, совитилган холатдаги структурасига кура классификацияси ( Гийе классификацияси). Легирланган пўлатлар тинч завода совитилгандан кейин уларда хосил буладиган структурасига кура учта асосий синфга: перлит, мартенсит ва аустенит синфларига булинади. Иёрлит синфидаги пўлатларда легирловчи элементлар миқдори нисбатан кам, мартенсит синфидаги пўлатларда анча куп, аустенит синфидаги пулатларда эса ундан хам куп будажи.
Легирланган пўлатнинг қайси синфга оидлигини аустенитнинг Изотермик парчаланиш диаграммаси чизиқлари билан пўлатни совитиш эгри чизиғинииг бир-бирига нисбатан қандай вазиятда жойлашганлигига қараб аниқлаш мумкин (222- расм).
Пўлат таркибида легирловчи элементлар миқдори ортган сари перлит сохасида аустенитнинг барқарорлигй ортиб, мартенситга айланиш ещаёининг температураси пасаяди, буни 222- расмдаги схемалардан яққол куриш мумкин.
Агар совитиш эгри чизиғи аустенитнинг парчалан,а бошлаш ва тамом парчаланиб булиш чизикларини кесиб ўтса, легирланган пўлатнинг

222-расм. Хар хил синфларга оид пулатлардаги аустенитнинг изотермик парчаланиш


диаграммалари билан совитиш эгри чизиқларининг бир-бирига
нисбатан вазияти (схема).

структураси перлит, сорбит ёки троостит булади, пўлатнинг узи эса перлит синфига киради (222-расм, а). Агар аустенитнинг парчалана бошлаш ва тамом парчаланиб булиш чизиқлари унг томонга силжиса, яъни пўлатда легирловчи элементлар миқдори биринчи холдагидан ошиқ булса, совитиш эгри- чизиги Мб чизигини кесиб утади, демак, пўлат ха-


вода совитилганда аустенит перлит соцасида парчаланмай, мартенситга айланиш температурасигача ута совиб, мартенситга айлана бошлайди (222-расм, б ); бинобарин, бу пўлат мартенсит синфига киради. Агар пўлатдаги легирловчи элементлар миқдори чўянада ошиц булса, перлит сохасида аустенитнинг изотермик парчаланиш диаграммаси ўнг томонга янада силжиш билан бирга, Мв чизиги манфий температуралар сохасигача пасаяди. Мь чизиги манфий температуралар сохасида булганда эса пўлат нормал температурагача совитилганда хам аустенит парчаланмай қолади, демак, бу пўлат аустенит синфига оид пўлатдир (222- расм, в ).
Л е г и р л а н г а н п у л а т л а р н и н г юмша т ил г ан қолатдаги структурсига кўра классификатсияси. Легирланган пўлатлар юмшатилган холатдаги структурасига кура, худди углеродли пўлатлар каби, эвтектоидгача булган, эвтектоид ва эвтектоиддан кейинги пўлат синфларига булинади. Бундан ташқари, аустенитнинг углеродга туйиниш чегараси торайганда (Fe-FesC диаграммасидаги Е нуқта чапга силжиганда) пўлат структурасида бирламчи карбидлар хам булиши мумкин. Бундай карбидлар аустенйт билан аралашиб, эвтектика ледебурит хосил қилади. Бинобарин, юқорида айтиб утилган учта синф пўлатларйга яна бир синф пўлатлар, яъни ледебурит ёки карбид синфидаги пўлатлар хам қўшилади.
Юқорида айтиб утилганидек, агар пўлатда у-соцани торайтирувчи элементлар концентрацияси катта булса, а-темир нормал температурагача сақланиб қолади. Худди шунингдек, пўлатда . у-сохани кенгайтирувчи элементлар концентрацияси катта булса, нормал температурагача у-темир сақланиб қолади. Биринчи холда феррит синфидаги қотишма (пўлат), иккинчи холда эса аустенит синфидаги цотишма (пўлат) булади.
Бинобарин, эвтектоидгача булган, эвтектоид, эвтектоиддан кейинги ва ледебурит синфларйга оид легирланган пўлатлардан ташқари, феррит синфидаги легирланган пўлатлар билан аустенит синфидаги легирланган пўлатлар хам булиши мумкин.
Л е г и р л а н г а н пу л а т л арнинг химиявий таркибига (легирловчи э л еме н т л а р сонига) кура классификацияси. Пўлатларда қайси легирловчи элемент ёки элементлар борлигига қараб, улар хромли, молибденли, кремнийли, хром-никелли, хром-никель-молибденли ва хоказо пўлатларга булинади. Демак, легирланган пўлатлар уз таркибидаги легирловчи элементлар номига қараб классификацияланади. Легирловчи элементларнинг миқдорига қараб эса пўлатлар кам легирланган, уртача легирланган ва куп легирланган пўлатлар деб аталади. Кам легирланган пўлатларда легирловчи барча элементларнинг умумий миқдори 2,5% дан ортмайди, уртача легирланган пўлатларда бу миқдор 2,5 дан 10% гача, куп легирланган пўлатларда эса 10% дан ортиқ булади.
Л е г и р л а н г а н пўлат ларнинг вазифасига к у р а классификацияси. Легирланган пўлатлар қандай мақсадларда ишлатилишига қараб, қуйидаги синфларга булинади: конструкцион пўлатлар (машинасозлик пўлатлари), асбобсозлик пўлатлари ва алозида хоссали пўлатлар.
Конструкцион пўлатлар машина деталлари тайёрлаш учун, асбобсозлик пўлатлари кесувчи асбоблар, улчов асбоблари, штамп асбоблари ва бошқа асбоблар тайёрлаш учун, алохида хоссали пўлатлар эса хилма-хил мақсадларда ишлатилади, бу хақда шу пўлатларга баришланган темаларда батафсил сузланади.
Легирланган пўлатларнинг маркаланиши. Легирланган пўлатлар тегишли харфлар ва рақамлар билан маркаланади. Легирланган пўлат маркасидаги харфлар легирловчи элементларни, рақамлар эса уларнинг миқдорини курсатади. ГОСТ га кўра, хар қайси легирловчи элемент маълум бир зарф билан, масалан, никель Н билан, хром — X, кобальт — К, молибден — М, вольфрам — В, ванадий — Ф, марганец — Г, мис--Д, бор (В )— Р, ниобий — Б, цирконий — Ц, кремний— С, титан — Т, алюминий — Ю, фосфор — П, азот — А, сийрак-ер металлами эса fr?:4 билан белгиланади.
Легирланган пўлат маркасида рацамлар ва харфлар муайян тартибда қуйилади. Пўлат маркасида энг олдин турган рақамлар шу пўлат таркибидаги углерод миқдорини процентнинг юздан бир улушлари хисобида ифодалайди, харфлардан кейин турган рақамлар эса шу харфлар билан кўрсатилган элементларнинг процент зисобидаги уртача
миқдорини курсатади. Легирловчи элементнинг миқдори 1 % дан кам ёки 1% дан сал ошиқроқ бўлса, рақам ёзилмайди. Масалан, таркибида 0,17—0,23% углерод, 0,45—0,75% хром ва 1,0—1,4% никель булган пўлат 20ХН билан, таркибида 0,14—0,20% углерод, 1,35.—1,65% хром, 4,0—4,4% никель ва 0,8—1,2% вольфрам булган пўлат 18Х2Н4В билан маркаланади ва хоказо.
Пўлат таркибида фосфор миқдори 0,03% дай, олтингугурт миқдори хам 0,03% дан камлигини, шунингдек, пўлатнинг юқори сифатли эканлигини курсатиш учун шу пўлаг маркасининг охирига А харфи қуйилади (-А царфи пўлат маркасининг уртасида келса, махсус қўшилган азотни билдиради).
Баъзи холларда маркадаги белгилар сонини камайтириш учун ГОСТ системасидан бир қадар четга чиқилади. Масалан, таркибида 1% дан ортиц углерод булган пўлатларнинг маркасида шу углерод миқдорини курсатувчи рақамлар ёзилмайди. Масалан, таркибида 1,45— 1,70% углерод, 11,0— 12,5% хром ва 0,5—0,8% молибден булган асбобсозлик пулати Х12М билан белгиланади. Пўлат маркаларидаги олдинги рақамлар, баъзан углероднинг миқдорини процентнинг юздан бир улушларида эмас, балки ундан бир улушларида ифодалайди. Масалан, 9ХС ва 7ХС маркали пўлатларда 0,09 ва 0,07% эмас, балки 0,9 ва 0,7%углерод булади. Баъзи легирловчи элементларнинг миқдори пўлат маркасида курсатилмайди, масалан, 35ХМ ва ЗОХФ маркали пўлатларда молибден ёки ванадий миқдори 1% атрофида эмас, балки 0,15—0,25% булади; бундай қилинишининг сабаби шуки, шу типдаги пўлатларда молибден билан ванадий миқдори 0,25% дан ортиқ булмайди. Баъзан, мураккаб таркибли пўлатлар шартли индекслар билан белгиланади, масалан, куп легирланган асбобсозлик тезкесар пўлатлари Р9 ва Р18 маркалар билан белгиланади (бундай пўлатларда куп миқдорда хром, вольфрам хамда ванадий булади).
Стандарт булмаган пўлатлар хилма-хил тарзда белгиланади. Масалан, ≪Электросталь≫ заводида тайёрланадиган тажрибавий пўлат маркалари И ёки П харфи ва ундан кейин қуйиладиган тартиб рақами билан белгиланади. Масалан, ЭИ 154, ЭИ179, ЭИ276, ЭП398 ва хоказо (бу ерда. Э харфи завод номини, И харфи пўлатнинг тажрибавий, П харфи эса пўлатнинг намунавий эканлигини ва рақамлар тартиб номерини билдиради).



Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish