М у н д а р и ж а I боб. Металларнинг кристалл тузилиши ва кристалланиш поцесси


VII БОБ МЕТАЛЛ ВА ҚОТИШМАЛАРНИНГ СИРТҚИ



Download 1,12 Mb.
bet133/216
Sana22.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#574862
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   216
Bog'liq
А.С.Тўрахонов 24.09.2021 й

VII БОБ

МЕТАЛЛ ВА ҚОТИШМАЛАРНИНГ СИРТҚИ
ҚАТЛАМИНИ ПУХТАЛАШ

А. ПЎЛАТНИ ЮЗА ТОБЛАШ
Ишқаланишга ишлайдиган ва динамик жихатдан пухта булиши талаб этиладиган деталларнинг фақат сиртқи қатламигина қаттиқ, ўзаги эса қовушоқ (пластик) булиши керак. Деталларда ана шундай хоссалар уларни юза тоблаш ёки химиявий-термик ишлаш йўли билан хосил қилинади. Биз бу ёрда фақат юза тоблаш усулларинигина куриб ута- миз, чунки химиявий-термик ишлаш шундан кейинги бўлимчада батафсил баён этилади. Юза тоблаш турлари хилма-хил булса хам, уларнинг мохияти бир, яъни юза тобланадиган деталларнинг фақат сиртқи қатламигина тоблаш температурасигача қиздирилиб, сунгра тез совитилади. Бунда деталнинг ички қатламлари узининг аввалги хоссаларини сақлаб
қолади.
Деталларни юза тоблашда уларнинг сиртқи қатламини зарур температурагача қиздиришнинг турлича усуллари бор, улар қуйидагилардир:
1) газ алангасида (одатда, ацетилен-кислород алангасида) қиздириш; 2) суюқлантирилган туз ёки металларда қиздириш; 3) электр токи билан қиздириш (юқори частотали токлар билан ва контакт усулида қиздириш); 4) электролитларда қиздирищ.
Сўнгги йилларда, асосан, электр токи билан қиздириш усулйдан фой-даланилмоқда.
Юза тоблашда температуранинг деталь сиртидан узагига томон қандай тақсимланиши 186-расмда I эгри чизиқ билан тасвирланган.

186- расм. Юза тоблашда температуранинг дехаль сиртидан ўзагига томон тақсимланиш эгри чизиғи.


Деталнинг сиртқи қатлами критик нуқталардан юқори температураларгача тез қиздирилганда сиртқи қатлами билан ички қатламларининг температуралари орасида катта фарқ вужудга келади (186-расм, I эгри чизиқ). Агар деталь сиртқи қатламининг температураси Ас3 нуқтадан юқори температурагача етказилгандан кейин (186- расм, а соха) тез совитилса, деталнинг сиртқи қатлами тула тобланади; деталнинг Ас1 нуқтадан юқори, аммо Ас3 нуқтадан паст температурагача қизиган қатлами (186-расм, б соқа) чала тобланади; деталнинг. узаги (186-расм, в соха) ё қизимай қолади ёки Ас1 нуқтадан паст температурагача қизийди ва совитилганда тобланмайди. Бинобарин, қиздирувчи мухитдан деталга. бериладиган иссиқликнинг жуда куп қисми деталнинг марказий қисмига тарқалишга улгурмайди ва, шу сабабли, унинг сиртқи қатлами критик нуқтадан юқори температурагача анча тез қизийди.


Деталнинг тобланиши керак булган сиртқи қатлами U нинг температураси Ас3+ 30°С га етганда қиздириш тухтатилиб, шундан кейин деталь совитилади. Шуни хам назарда тутиш керакки, қиздириш тухта тилгандан кейин, деталнинг сиртидан ичкариги қатламларининг температураси қиздирилган сиртқи қатламдан тарқалувчи иссиқлик хисобига ортиб, сиртқи қатламнинг температураси бир қадар пасаяди. Сиртқи қатлами зарур температурагача қиздирилган деталь совитувчи суюқликка ботирилган ёки унга совитувчи суюқлик пуркалган пайтда деталь кесими бўйлаб температуранинг тақсимланиши 186-расмда // эгри чизиқ билан тасвирланган; бунда деталь /| чуқурликкача тобланади.
Деталнинг сиртқи қатламини Ас3 критик нуқтадан анча юқори температурагача қиздириш юза тоблашнинг хамма усуллари учун одатдаги ходисадир, аммо бу ходиса ута қизишга ва структуранинг ёмонлашувига албатта олиб борадиган ходиса эмас. Юқорида (168-бет) биз перлитнинг аустенитга айланиш процесси билан танишганимизда қизди-
риш тезлиги қанчалик катта булса, перлит аустенитга шунчалик юқори температурада айланишини ва аустенит доналарининг шунчалик йириклашувини куриб ўтган эдик. Аммо қиздиришнинг хар қайси тезлиги учун шундай температуралар оралиғи борки, бунда майда донали структура хосил булади.
187- расмда қиздириш температуралари оралиғининг қиздириш тезлигига қараб қандай узгаришини акс эттирувчи диаграмма тасвирланган. Қиздириш тезлиги қанчалик катта булса, тоблаш температурасигача қиздириш нуқтаси шунчалик юқори эканлиги диаграммадан яққол куриниб турибди. Қиздириш тезлиги кичик булганда тоблаш температурасигача қиздириш нуқталари оралиги қиздириш тезлиги катта булгандагига қараганда анча пастда эканлигини хам шу диаграммадан курса булади.
Пўлатни тоблаш нуқтасигача қиздириш температураси Fe—-РезС холат диаграммасига қараб олиниши юқорида айтиб ўтилган эди, аммо тез қиздиришда бундай қилиб булмайди. Қиздириш тезлиги катта булганда пўлатни тоблаш нуқтасигача қиздйриш температураси 187- расмда тасвирлангани каби диаграммалардан танлаб олиниши керак.
Юза тобланадиган детални газ алангасида қиздириш. Бу усул ацетилен-кислород алангасидан фойдаланилганда яхши самара беради, чунки ацетилен-кислород алангаси энг юқори температура хосил қилади хамда вақт бирлиги ичида энг куп иссиқлик узатади, чунки унинг ички конуси учида температура 3200°С га етади. Ацетилендан ташқари,
бошқа газлардан, масалан, еритиш гази, метан ва бошқалардан хам фойдаланиш мумкин, аммо улар алангасининг температураси ацетилен алангаси температурасидан паст булгани учун юза тобланадиган детални бу газларнинг алангасида қиздириш тезлиги пастроц булиши керак.
Юза тобланадиган детални газ алангасида қиздиришнинг тўртта асосий усули бор. Бу усуллардан бирида тобланадиган деталь қўзгалмай туради, иккинчисида деталь айланади, учинчисида деталь ёки тоблаш асбоби илгарилама харакат: қилади, туртинчисида эса деталь хам айлайади, хам илгарилама харакат қилади ёки деталь айланиб, тоблаш асбоби илгарилама харакат қилади (188 -расм).

187- расм. Киздириш температурасини танлаб олишга хизмат қиладиган диаграмма; У10


маркали пўлат учун (А. П.. Гуляев):
I — тез қиздириш — электр энергияси билан киздириш; II — секин киздириш—печда киздириш.

Биринчи ва иккинчи усулда детални юза тоблаш икки операциядан иборат: даставвал, тобланадиган сиртнинг хаммаси зарур температурагача қиздириб олинади, шундан кейин эса қиздирилган сиртнинг хаммаси совитилади. Иккинчи ва учинчи усулда деталнинг тобланадиган сирти қиздирилиб, кетидан совитиб борилади; демак, бу усуллар узлуксиз тоблаш усулига киради.

188- расм. Газ алангасида қиздириб тоблаш усуллари-
нинг схемалари.
Деталнинг сиртқи қатлами ацетилен алангасида қиздирилганда температура жуда юқори, қиздириш тезлиги эса жуда катта булганлиги учун деталнинг қиздирилаётган сиртқи қатлами ута қизиб кетади, ичкариги қисмида эса температура паст булади. Бинобарин, деталнинг сиртқи зонасида структура мартенситдан, ундан кейинги зонада мартенсит билан ферритдан, ички зона эса тобланмаган пўлатдан иборатбулади, чунки бу зона Ас1 критик нуқтадан паст температурагача қизийди.
Бу усул билан тоблашда горелка ва тобланадиган юза оралиғи 3 дан 6 мм гача булиши керак. Газ алангасидан фойдаланилганда деталнинг. 6 мм гача чуқурликдаги сиртқи қатламини тоблаш мумкин.
Юза тобланадиган детални суюқлантирилган туз ёки металларда қиздириш. Деталнинг сиртқи ққатламини тоблаш температурасигача қиздиришнинг бу усулида суюқлантирилган тузли ёки суюқлантирилган қўрғошинли ванналардан фойдаланилади. 19- жадвалда деталларни юза тоблашда ишлатилиши мумкин булган тузларнинг таркиби ва суюқланиш температураси курсатилган.
19- ж а д в а л



Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   129   130   131   132   133   134   135   136   ...   216




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish