М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

Маркетингнинг асосий 
категориялари 
Товар 
Қондирилганлик 
Айирбошлаш 


86 
бозорни ўрганишни; 
уни тақсимлашни; 
товарларни жойлаштиришни; 
маркетинг сиѐсатини олиб боришни; 
товар сиѐсатини; 
нарх сиѐсатини; 
тақсимот сиѐсатини; 
силжитиш (йўналтириш) сиѐсатини; 
юксалиш, қўшимча хизматларни (Plus) - (бунга марка, сотишдан кейинги 
хизмат, кафолат ва техник ѐрдам, етказиб бериш, ассортимент, шахсий 
истеъмол ва бошқаларни киритиш мумкин). 
Маркетинг корхоналарнинг бозорда ишлаш услуби, бозор методологияси 
бўлиб, истеъмолчилар ва уларнинг талаб истакларини ўрганиш, уларга мос 
товарлар яратиш, нарх белгилаш, товарларни етказиб бериш, тақдим этиш, 
сотиш, хизмат кўрсатишни уюштириш усуллари, воситалари, тартиб-қоидалари 
мажмуи ҳисобланади. Буларнинг ҳаммаси биринчи асосий мақсадга талаб 
билан таклифни ўзаро мувофиқлаштиришга хизмат қилади. 
Маркетинг тамойиллари маркетинг асосини ва унинг моҳиятини очиб 
берувчи ҳолат, талабдир. Маркетингни моҳияти – товар ишлаб чиқариш ва 
хизмат кўрсатиш албатта истеъмолчига, талаб ишлаб чиқариш имкониятларини 
доимо бозор талабига мўлжаллашдан иборат. Маркетинг моҳиятидан қуйидаги 
асосий тамойиллар келиб чиқади. 
Маркетингнинг асосий тамойиллари: 
бозорни билиш; 
унга мослашиш; 
бозорга таъсир ўтказиш. 
Хулоса қилиб айтганда, маркетингнинг моҳияти ва мақсадларидан 
қуйидагича асосий тамойиллари келиб чиқади: 
истеъмолчиларга йўналтирилган тамойил, яъни истеъмолчи шоҳдир; 
истиқболга йўналтирилган тамойил, яъни субъект фаолияти истиқболга 
йўналтирилган бўлиши зарур; 
пировард кўрсаткичга эришишга йўналтирилган тамойил, яъни бозор 
ҳиссасини, фойдани ошиши ва ҳоказолар. 
Маркетинг концепциясининг мазмуни унинг функцияларини амалга 
ошириш орқали ҳал этилади. Маркетинг функциялари қуйидаги гуруҳларга 
бўлинади: 
маркетинг тадқиқотлари; 
маҳсулот ассортименти ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш; 
сотиш ва тақсимот функцияси; 
товарни силжитиш; 
нархни ташкил этиш функцияси; 
маркетинг-менежмент функцияси. 
Маркетинг функциялари фирмани бошқа функциялари, яъни ишлаб 


87 
чиқариш, кадрлар, моддий техника таъминоти, молиявий, бухгалтерия ҳисоби 
функциялари билан бирга амалга оширилади. 
Маркетингнинг функциялари хўжалик юритувчи субъектларнинг бошқа 
функцияларидан фарқи шундан иборатки, маркетинг функциялари хўжалик 
юритувчи субъектлар, унинг истеъмолчилари, мижозлари ўртасида 
айирбошлаш жараѐнини амалга ошириш ва ташкил этишга қаратилгандир. 
Шунинг учун ҳам маркетинг функциялари доимо ўзгариб борадиган эҳтиѐж 
ҳамда талабни шаклланиши, яратилиши ва ривожланишига таъсир этади. 

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish