М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

Лойиҳа бўйича бошқарув 
қисқа муддатда янги техника ва технологияни 
жорий қилиш заруриятида туғилган ҳолларда қўлланилади. Бунда вақтинчалик 
маҳсус хизмат бўлими тузилиб, унга ресурслар берилади. Бу бўлим лойиҳа 
тузади ва унинг жорий этилишини назорат қилади.
Лойиҳа бўйича бошқарув мунтазам раҳбарликни аниқлаштиради, кичик 
бўлакларга ажратади ѐки тўлдиради. У лойиҳани бажариш учун корхонанинг 
барча 
функционал 
хизматлари 
ва 
бўлинмалари 
фаолиятини 
мувофиқлаштирувчи орган ҳисобланади. Бу органга тегишли ҳуқуқлар 
берилади. У вазифаларнинг бажарилиши учун тўла жавобгар бўлади. 
Бундай бошқарув кўп номенклатурали ишлаб чиқаришда қўлланилади. 
Лойиҳа раҳбари маҳсус ваколатга эга бўлиб, технологик ишларни звенолар 
билан ишчилар ўртасида тақсимлайди, унинг бажарилишини ўз лойиҳаси 
доирасида назорат қилиб боради. Чизиқли раҳбарнинг шу ишларга оид 
буйруқлари лойиҳа раҳбари билан келишилади. Бунда бажарувчи киши икки ва 
ундан ортиқ раҳбарга эга бўлиб, уларга бўйсунади.
Маҳсулотга кўра бошқарув
таркибининг афзаллиги ахборотларнинг 
келиш йўллари ва оқимининг қисқаришида, яккабошчилик тамойилига тўла 
риоя қилинишида, бошқарувнинг юқори босқичларини майда жорий 
вазифалардан ҳалос қилишда намоѐн бўлади. Бундай таркиб бозорда талабнинг 
ўзгаришига тезкор муносабат билдиришга қодирдир. 
Матрицали тузилма. 
Матрицали таркиб бўйича бошқарув анча мураккаб 
бўлиб, у маҳсулоти нисбатан қисқа «умр» кўрадиган ва тез-тез ўзгариб 
турадиган корхоналар томонидан қўлланилади. Бу таркиб корхонада 
горизонтал алоқаларини йўлга қўйишга ва уларни замонавий компьютерлар 


81 
ѐрдамида мураккаб буюртмаларини бажарувчи турли хил корхоналар фаолияти 
билан боғлашга, техника соҳасида юқори малакали хизмат кўрсатишга ва 
экспертизани таъминлашга қаратилган. Ушбу таркибни «тур» кўринишида 
тасаввур этиш мумкин. У икки турдаги таркибнинг комбинациясини 
ифодалайди.
Бошқарувнинг матрицали таркибининг моҳияти шундаки, унда ҳар бир 
ходим, айни бир вақтнинг ўзида, лойиҳа бўйича бошқаришда, шунингдек, 
ўзининг функционал органида хизматда бўлади ҳамда икки ѐқлама бўйсунади. 
Бу таркибнинг ўзига яраша афзалликлари бор. Булар қуйидагилардир:
 
- бошқарув жараѐнидаги (горизонтал) алоқаларнинг узунлигини кескин 
қисқартиради ва тартибга солади; 
- қарорлар қабул қилишни тезлаштиради ва уларнинг мазмуни ҳамда 
натижалари учун масъулиятни оширади; 
- корхонанинг ички ва ташки шароитларига таъсир етувчи омилларнинг 
ўзгаришига тезда кўникма ҳосил қилади ва шунга мувофиқ равишда амал 
қилади; 
- чизиқли бўйсуниш воситасида бўлим ичида бюрократияга бўлган 
мойилликни бир қадар сўндиради ва ҳоказо. 
Шу билан бир қаторда, матрицали таркибнинг ҳам айрим камчиликлари 
бор. Булар таркибнинг мураккаблиги ва бошқарув органларининг реал 
ваколатига эга эмаслигидир. 
Бошқарувнинг ташкилий таркиблари тўғрисида якуний хулосаларга келар 
эканмиз, бошқарувнинг қараб чиқилган ташкилий таркибларидан бирортасини 
ҳам расмий таркиб деб бўлмайди. Шу боис ҳар бир корхона (фирма) ўз 
олдидаги мақсад ва иқтисодий муҳитининг ўзига хос хусусиятларидан келиб 
чиқиб, унинг талабларини юқори даражада қондирадиган ташкилий таркиб 
турини танлаши керак. 

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish