М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет


- ҳокимият тасдиқлаган таъсис ҳужжатлари



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet51/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

 
- ҳокимият тасдиқлаган таъсис ҳужжатлари;
 
- нотариус тасдиқлаган имзо намуналари;
 
- муҳр ва тамға билан тасдиқланган карточкалар;
 
- ҳокимиятнинг маҳаллий кенгаши корхонани давлат рўйхатидан 
ўтказилганлиги ҳақидаги қароридан кўчирма ѐки нотариус тасдиқлаган 
маълумотнома;
 
- солиқ органидан рўйхатдан ўтганлиги ҳақидаги маълумотнома.
 
Шундан сўнг банк муассасаси аризачига ҳисоб рақами очади, унинг 
рақамини корхона Низомининг асл нусхасига ѐзади ва бош ҳисобчининг 
имзоси қўйилиб, банкнинг гербли муҳри босилади.
Давлат рўйхатидан ўтгандан кейин барча табдиркорлик субъектлари 
солиқ органига рўйхат (идентификация) рақами олиш учун давлат 
рўйхатидан ўтган вақтдан эътиборан 10 кун мобайнида мурожаат 
қилишлари лозим. 
Солиқ тўловчининг идентификация рақами солиқ тўлов чиларга, 
юридик шахсларга солиқ органи томонидан хўжалик юритувчи субъектларни 
рўйхатдан ўтиш шаклини тўлдирган маълумотлар асосида берилади.
Давлат солиқ инспекциясида тадбиркорлик субъ ектларини рўйхатдан 
ўтказиш бир марта амалга оширилади ва тадбиркорлик фаолиятини 
тўхташи муносабати билангина бекор қилинади. 
Тадбиркорлик субъектлари ўз идентификация рақамини Ўзбекистан 
Республикаси Солиқ Кодексига мувофиқ қўлланиладиган барча 
ҳужжатларда кўрсатиши шарт. 
Янги корхонани ташкил этишнинг якунловчи босқичида иштирокчилар 
ўз омонатларини тўлалигича киритади (рўйхатдан ўтгандан кейин бир 
йилдан кечикмаслик керак), банкда доимий ҳисоб рақамини очади, корхона 
туман солиқ инспекциясида рўйхатга олинади, ўзининг думалоқ муҳри ва 
бурчакли штампига эга бўлади. Шу вақтдан бошлаб корхона мустақил 
юридик шахс сифатида фаолият кўрсата бошлайди.
Агар корхона акциядорлик жамияти сифатида шаклланаѐтган бўлса, 
унинг таъсисчилари акцияларни сотиб олиш учун унга обуна бўлиши 
лозим. Акцияларни сотиб олиш учун обуна очиқ бўлганда таъсисчилар 
келажакда акцияларга обуна бўлиш ҳақида хабарнома чиқаради. 
Хабарномада акциядорлик жамиятининг предмети, мақсади ва муддати, 
таъсис мажлисининг вақти, Низом жамғармасининг ҳажми, акцияларнинг
миқдори ва тури, уларнинг қиймати, акцияларга ѐзи лиш муддати ва 
бошқа маълумотлар кўрсатилган бўлади. Акцияга обуна бўлганлар таъсис 
мажлиси бўлган кунига қадар акциялар қийматининг 30%ини киритиши 
лозим. Агар акциялар таъсисчилар ўртасида бўлинадиган бўлса, бадал 
миқдори 50%дан кам бўлмаслиги лозим. Акциядор барча акцияларни 
акциядорлик жамиятини рўйхатдан ўтказгандан сўнг бир йилдан 
кечиктирмасдан сотиб олиши лозим.
Кейин таъсис мажлиси ўтказилади. У қуйидаги масалаларни ҳал этиши 


72 
керак: 
- акциядорлик жамиятини тузиш;

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   47   48   49   50   51   52   53   54   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish