М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет


Корпорация атамаси лотинча  «cорпоратио»



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

Корпорация
атамаси лотинча 
«cорпоратио»
сўзидан олинган бўлиб, 
бирлашма, ҳамжамият маъносини беради. Корпорация йирик акционер 
жамиятлар бирлашмаси ҳисобланиб, бир хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи-
ларни бирлаштиради. Натижада ишлаб чиқариш монополлашади. 
Корпорация инвестиция капиталининг марказлашувини, илм-фан 
тараққиѐтини, маҳсулотнинг рақобатбардош бўлишини ва узоқ ҳаѐт циклини 
таъминлайди. Корпорациялар тадбиркорлик билан шуғулланувчи акционер 
жамиятларининг хоҳиш-ихтиѐри билан пайдо бўлади. Ҳар бир корхона 
фаолиятини юргизиш учун ўз ҳолича турли функцияларни, яъни: 
- хом ашѐ, материаллар, энергия, ускуна қидириб то пиш, сотиб олиш 
ва технологик такомиллаштириш; 
- маҳсулот сифатини ошириш ва ишлаб чиқариладиган маҳсулотни 
янгилаш; 
- тайѐр маҳсулотни сотиш бўйича қатор ишларни бажариши лозим 
бўлади. 
Бир хил маҳсулот ишлаб чиқарувчи бир қанча корхоналар йиғилишиб, 
барча учун умумий бўлган корхоналар фаолиятини таъминловчи 
функцияларни ҳамма учун бажарадиган бир идора, муассаса тузишни 
режалаштирганлар. Натижада шундай бирлашма юзага келганки, унда 
корхоналар ўз мулки ва иқтисодий мустақиллигини сақлаган ҳолда 


62 
ҳаммалари учун умумий бўлган функцияларни бажаришдан озод бўлганлар 
ва шу функцияларини бажарганлиги учун умумий идора-муассасага хақ 
тўлаганлар. 
Ўз таркибидаги акциядорлик жамиятларни назорат пакетларини 
эгаллаш билан корпорациялар холдинг компанияларига айланади. 
Холдинг ибораси инглизча «ҳолдинг» сўзидан олинган бўлиб, эга 
маъносини беради. 
Холдинг компания
– бу мулк эгалари томонидан бир 
қанча мустақил акциядорлик жамиятлари фаолиятини назорат қилиш 
мақсадида ташкил этилган ҳиссадорлик жамиятидир. Холдинг компанияси 
таркибига кирувчи акциядорлик жамиятлари «акцияларининг назорат 
пакети» компаниянинг ихтиѐрида бўлади. Бундан мақсад акциядорлик 
жамиятлари фаолиятлари устидан назорат ўрнатиш ва дивидендлар 
кўринишида фойда олишдир. 
Холдинг компанияларнинг моҳияти шундаки, улар би рор бир ишлаб 
чиқариш вазифаларини бажаришмайди. Уларнинг вазифаси – соф 
бошқарувчиликдан, яъни ишо нчли мулк эгаси сифатида уларга ўз 
акциялари ѐки акциялар назорат пакетини берувчи компанияларнинг 
фаолиятига умумий хўжалик раҳбарлигини бажаришдан иборатдир. 
Ўзбекистан Республикасида холдинг компанияларнинг ҳуқуқий мақоми 
Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 12 октябрдаги 398-сонли қарори билан 
тасдиқланган Низом (холдинглар тўғрисидаги Низом) асосида белгиланади. 
Бу Низомга мувофиқ активлари таркибига бошқа корхоналарнинг акциялар 
назорат пакети кирадиган очиқ турдаги акциядорлик жамия ти холдинг 
ҳисобланади. 
Холдинг бирлашган корхоналар, яъни холдинг активлари таркибига 
кирадиган, акциялар пакетини назорат қиладиган корхоналар шўъба 
корхоналар деб аталади. Улар мустақил юридик шахс ҳисобланади. Шўъба 
корхона, кўпинча, корхонанинг ривожланиб бориши давомида бо ш 
корхона (холдинг компанияси) томонидан ташкил қилинади.
Холдинглар давлатга қарашли ѐки хусусий бўлиши мумкин. Давлат 
холдингида акциялар назорат пакети давлат мулкига, шўъба корхоналар 
акциялари эса бош холдинг компаниясининг мулкига айланади. Шўъба 
корхоналар ўз мажбуриятлари бўйича ўзларига тегишли мулк, шу жумладан, 
асосий корхона, яъни холдингга тегишли акциялар назорат пакети нинг 
қиймати билан ҳам жавоб беради. Холдинг шўъба корхона қарзи бўйича 
унинг таъсис шартномасида айтилган шартларда жавобгар бўлади. 
Холдинг компаниялари икки турда бўлиши мумкин: 
- молиявий холдинг;

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish