4
кичик бизнес инфратузилмаси, бизнес-режа ишлаб чиқиш масалалари ва
корхоналар фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш усуллари кўрсатиб
берилган.
Лапуста М.Г. таҳрири остида 2003 йилда чоп этилган «Пред-
принимателство» номли ўқув қўлланмада тадбиркорликнинг умумий тавсифи
ва ташкилий-ҳуқуқий шакллари, тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш,
бизнес-режа тузиш, молиявий фаолиятини таҳлил қилиш, солиққа тортиш ва
тадбиркорлик психологияси масалалари кенг ѐритилган.
Горфинкел В.Я., Поляк Г.Б. ва Швандар В.А.лар томонидан 2002 йилда
тайѐрланган «Предпринимателство» номли ўқув қўлланмада Россияда
тадбиркорликнинг шаклланиши ва ўзига хос хусусиятлари, унинг замонавий
шакллари, фаолият турлари, молиявий фаолиятини бошқариш, таҳлил қилиш
ва солиққа тортиш масалалари кенг ѐритилган.
Сирополис Николас Н. томонидан 2001 йилда чоп этилган «Управление
малим бизнесом» номли ўқув қўлланмада кичик бизнеснинг иқтисодиѐтда
тутган ўрни, кичик бизнесни ташкил этиш ва бошқариш масалалари
атрофлича ѐритилган.
Горфинкел В.Я. ва Швандар В.А. томонидан 2004 йилда нашр этилган
«Малий бизнес: Организация, экономика, управление» номли ўқув
қўлланмада
Россия
ва
хориж мамлакатларида кичик бизнеснинг
ривожланиши, унинг иқтисодиѐтда тутган ўрни, кичик бизнес фаолиятини
ташкил этиш, бошқариш ва таҳлил қилиш масалалари кенг ѐритилган.
Юқорида қайд этилган ўқув қўлланмалардан фарқли ўлароқ, мазкур ўқув
қўлланма Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
томонидан тасдиқланган «Кичик бизнес ва тадбиркорлик» фани ўқув дастури
асосида тайѐрланган.
Унда кичик бизнес ва тадбиркорлик бўйича хориж иқтисодчи-олимлари
томонидан илгари сурилган назария ва мактабларнинг вужудга келиши ва
тараққий топиши, кичик бизнес ва тадбиркорлик тушунчалари, уларнинг
иқтисодиѐтда тутган ўрни, республикада кичик бизнес ва тадбиркорликни
ривожлантиришнинг
ўзига
хос
хусусиятлари,
кичик
бизнес
ва
тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари ва уларни давлат томонидан
қўллаб-қувватлаш масалалари кенг ѐритилган. Шунингдек, ушбу ўқув
қўлланмада кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш,
режалаштириш, бошқариш, унинг молиявий ҳолати ва кредит билан
таъминлаш шакллари, банк, солиқ, молия муассасалари ва аудит тизими билан
алоқалари, уларнинг солиққа тортилиш механизмлари ва имтиѐзлари,
тадбиркорлик этикаси ва маданияти, кичик бизнес ва тадбиркорлик
субъектларининг экспорт салоҳияти баҳолаш усуллари, шунингдек,
Ўзбекистонда кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш истиқболлари
батафсил баѐн этилган.
Ўқув қўлланма муаллифлари кичик бизнес ва тадбиркорлик фао-лияти
билан шуғулланувчи ходимлар, ишбилармонлар, бизнесменлар ва Олий ўқув
юртлари талабаларининг қўлланманинг мазмуни, тузилиши юзасидан
билдирган таклиф, мулоҳаза ва маслаҳатларини бажонидил қабул қиладилар.
Do'stlaringiz bilan baham: