М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

Тижорат тадбиркорлиги.
Тижорат тадбиркорлиги фаолияти товар 
биржалари ѐки савдо ташкилотлари билан боғлиқ. 
Товар биржаси
– товар намуналари ҳаридор томонидан олдиндан 
кўздан кечирилмаган ва товарларни минимал партияси белгиланган улгуржи 
товар бозорининг тури. Товар биржасида ўзаро келишилган ва риоя 
қилинган қоидалар асосида савдо операцияларини амалга ошириш учун 
тижорат воситалари ва уларнинг хизматчилари ўз хоҳишлари билан 
бирлашади. Ушбу биржанинг мақсади эркин рақобатнинг бошқариш 
механизмини ташкил қилиш ва шу орқали талаб ва таклифни ҳисобга олган 
ҳолда ҳақиқий бозор нархларини аниқлашдир. Товар биржаси стандартлар 
бўйича сотиладиган товарлар (дон, кўмир, металл, нефт, ѐғоч)нинг доимо
фаолият кўрсатувчи улгуржи савдо бозоридир. Шунга ўхшаш биржалар барча 
иқтисодий ривожланган мамлакатларда фаолият кўрсатиб келмоқда. Мисол 
сифатида Лондон (рангли металл), Ливерпул (пахта), Сингапур (каучук) ва 
бошқа товар биржаларини кўрсатиш мумкин. 
Товар биржаларида товар эгалари билан оддий савдо қилишдан ташқари 
фъючер битимлари ҳам тузилади. Бу битим бўйича контрактда кўрсатилган 
товар учун тўловни маълум вақтдан кейин амалга ошириш мумкин.
Товар биржалари қуйидаги асосий функцияларни бажаради: 
- савдо битимларни тузишга воситачилик хизмати кўрсатади; 
- товар савдосини тартибга солади, савдо жараѐнларини бошқаради ва 
савдо можароларини ҳал қилади; 
- нархлар тўғрисида, шунингдек ишлаб чиқариш ва нархларга таъсир қилувчи 
турли омиллар ҳақида ахборотлар йиғади ва эълон қилади. 
Товар биржалари айланмасининг аксарият қисми бор товарлар (касса 
битимлари) билан эмас, балки келажакдаги товар ѐки товар етказиб бериш 
битими асосида (вақтли битим) амалга оширилади. Товар биржалари очиқ 
ѐки ѐпиқ шаклда бўлади. Ёпиқ биржалардаги савдода фақат брокерлар – 
сотувчи ва ҳаридор ўртасидаги воситачилар иштирок этади. Очиқ биржа-
ларда эса хоҳлаган киши иштирок этиши мумкин.
Республика товар-хом ашѐ биржаси 1994 йили очиқ ҳиссадорлик 
жамияти шаклида ташкил этилди. У саноат, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат 
товарлари ва хом ашѐ маҳсулотларини эркин улгуржи савдосини 
уюштиради. Биржа савдоларида брокерлар орқали ҳарид қилинган 
маҳсулотлар республикадан ташқарига лицензиясиз ва божхона тўловисиз 
чиқарилади. Товар-хом ашѐ биржасининг бўлинмалари барча вилоятларда 
ва Қорақалпоғистон Республикасида ташкил этилган.
Товар-хом ашѐ биржаси чет эл давлатлари (Англия, Полша, Туркия) 
ҳамда МДҲ мамлакатлари (Россия, Тожикистон, Туркма-нистон)нинг товар 
хом ашѐ биржалари билан, Киев, Беларус универсал биржалари билан 
биржалараро алоқаларни йўлга қўйган. 
«Ўзулгуржибиржасавдо» республика товар ресурслари бозорини 
шакллантиришда зарур инфратаркибни яратиш мақсадида 1994 йили 
Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат акциядорлик уюшмаси 
негизида ташкил этилган. Илгари халқ хўжалиги таъминотига республика 


49 
моддий-техника таъминоти идораси раҳбарлик қилган. Ўзбекистонда 
ўтказилаѐтган чуқур иқтисодий ислоҳотлар моддий-техника таъминоти 
тизимини ҳам тубдан ўзгартирди. «Ўзулгуржибиржасавдо» хўжалик 
механизмини режавий моддий-техника таъминоти тизимидан эркин 
хўжалик алоқаларига ўтишини, давлат эҳтиѐжлари учун маҳсулот етказиб 
беришни, ишлаб чиқарувчилар билан шартномалар тузиш йўли орқали 
амалга оширишни таъминлайди. Моддий-техника таъминоти ва сотиш 
бозор усуллари бўйича олди-сотди, улгуржи савдо, ярмарка, биржа ва ким 
ошди савдолари йўли билан амалга оширилади. 
Етказиб берувчилар ва истеъмолчилар ўртасида тўғридан-тўғри ўзаро 
манфаатли алоқалар моддий-техника таъминотининг етакчи шакли бўлиб 
қолди. «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси республикада ишлаб чиқариш 
воситалари бозорини вужудга келтиришга, товар ресурсларини олди-
сотдисини уюштиришга, корхоналар, муассасалар ва тадбиркорларга хизмат 
кўрсатишни кенгайтириш ҳамда ривожлантиришга кўмаклашади. 
Уюшма таркибида 13 та республика акциядорлик улгуржи воситачилик 
фирмаси, «Саноатанжомкартонсавдо» акциядорлик ишлаб чиқариш савдо 
бирлашмаси, республика вилоятлари ва Қорақалпоғистондаги 14 та ҳудудий 
тижорат-воситачилик акциядорлик компаниялари, акциядорлик транспорт 
экспедиция агентлиги, акциядорлик товар хом ашѐ биржаси, «Трастбанк» 
акциядорлик биржа банки, доимий ишлайдиган ярмарка ва ким ошди 
бозорлари дирекцияси мавжуд. 

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish