М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет


- ҳудудларда ҳақиқий тадбиркорлик муҳитини яратиш



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

 
- ҳудудларда ҳақиқий тадбиркорлик муҳитини яратиш;
 
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни молиявий жиҳатдан қўллаб-
қувватлаш;
 
- кичик бизнес ва тадбиркорликнинг ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш;
 
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни технологик жиҳозлар билан 
таъминлашни қўллаб-қувватлаш;
 
- ислоҳотлар натижаларини реклама ва ахборот хизмати воситалари орқали 
кенг оммага етказиш.
 
Тадбиркорлик фаолияти ривожланишида солиқ ва савдо соҳаларидаги 
давлат сиѐсати муҳим рол ўйнайди. Тадқиқотларнинг кўрсатишича шу соҳадаги 
чекловлар кичик бизнес ривожидаги аксарият муаммоларни юзага келишига 
сабаб бўлади. Сўров ўтказилган тадбиркорларнинг 75 фоизи молия-кредит 
тизимини такомиллашти-ришни, 52,5 фоиз солиқни, 69 фоизи моддий-техника 
ресурслари билан савдо қилишни яхшилаш лозимлиги тўғрисида фикр билдирганлар. 
Шунинг учун ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида бу соҳаларда тадбиркорликка 
тўсиқ бўлаѐтган омилларни таҳлил қилиш ва уларни бозор талаблари доирасида 
баҳолаш муҳим аҳамиятга эгадир. 
 
1.7. “Баркамол авлод йили” давлат дастурида ѐшларни кичик бизнес ва 


38 
тадбиркорлик фаолиятига йўналтиришга қаратилган чора-тадбирлар 
 
Ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш
 
борасида 
мамлакатимиздаги иқтисодий-ижтимоий ўзгаришларда чуқур билимли, юксак 
савияли, янгича фикрлайдиган ѐшларнинг иштирок этишини таъминлаш 
барчамизнинг биринчи навбатдаги вазифамиз ҳисобланади. Чунки: 
1) бугунги кунда Ўзбекистон аҳолисининг ярмидан кўпроғини 30 ѐшгача 
бўлганлар ташкил этади; 
2) 
бугунги 
ѐшлар 
– эртанги кунимизнинг, келажагимизнинг 
бунѐдкорларидир; 
3) бозор иқтисодиѐтининг асосини ташкил этувчи тадбиркорлик фаолияти 
ўз моҳиятига кўра таваккалчилик, ҳаракатчанлик, ишбилармонлик каби 
сифатларни тақозо этадики, буларнинг аксарияти кўпинча ѐшларда 
мужассамлашган бўлади; 
4) инсон меҳнатининг сермаҳсуллиги даражаси, унинг яратувчанлик 
қобилияти ѐшлик даврида нисбатан юқори бўлади.
Жамиятимизда кўп укладли иқтисодиѐтнинг шаклланиши ва хусусий 
тадбиркорлик секторининг вужудга келиши ѐшларнинг эркин касб танлаш, 
истаган фаолият тури билан шуғулланиши учун кенг имконият яратиб беради. 
Айниқса, уларнинг иқтисодиѐтдаги соғлом рақобатнинг манбаи сифатидаги 
кичик корхоналарни ташкил этишдаги роли бу борада улкан салоҳият 
ҳисобланади.
Бироқ, шуни таъкидлаш жоизки, кўпчилик ѐшларимизнинг иқтисодий 
фаоллик, тадбиркорликни амалга ошириш борасидаги ҳуқуқий ва иқтисодий 
билимлари етарли бўлмаяпти. Баъзида бу фаолиятга интилиш бўлгани билан, 
маълум маслаҳатлар, йўл-йўриқ ва молиявий қўллаб-қувватлаш борасида 
тақчилликлар сезилмоқда. Шунга кўра, фикримизча, мамлакатимиздаги 
ѐшларнинг иқтисодий фаоллигини янада кучайтириш мақсадида қуйидаги чора-
тадбирларни амалга ошириш жуда муҳим ҳисобланади:
1. Мактаблар, ўрта-махсус билим юртлари ҳамда олий ўқув юртларида 
иқтисодий ва ҳуқуқий таълим беришни янада кучайтириш.
2. Олий ва ўрта махсус ўқув юртларида ѐшларнинг ижодий марказлари, 
конструкторлик ва технологик бюролари, илмий ғояларнинг амалий татбиқини 
йўлга қўювчи бўлинмаларни ташкил этиш. 
3. Республикадаги ѐшлар билан шуғулланувчи муассасалар, жамоат 
ташкилотлари, ҳуқуқ-тартибот органларининг ўз мақсад йўналишидан келиб 
чиққан ҳолда фаолиятларини жонлантириш.
4. Мамлакатимиздаги корхоналарнинг ўқув юртларидаги бўлғуси 
мутахассислар билан ўзаро алоқасини йўлга қўйиш.
5. Корхоналарда ѐшларнинг ўз ижодий ва ички имкониятларини тўлиқ 
намойиш эта олишлари, моддий,
маданий ва маиший эҳтиѐжларини қондира 
олишлари учун шарт-шароитлар яратиш. 
6. Республика шаҳар ва туманларидаги меҳнат билан бандлик хизматлари 
фаолиятида ѐшларга алоҳида эътибор ажратиш, ўзига хос ижтимоий гуруҳ 
сифатидаги хусусиятларини назарда тутган ҳолда турли йўналишдаги 


39 
хизматларни ташкил этиш. 
Юқорида кўрсатиб ўтилган тадбирларнинг амалга оширилиши ѐшларнинг 
мамлакатимиз иқтисодиѐтини юксалтиришдаги ҳиссаларини янада оширишда, 
уларнинг миллий мафкура ҳамда умумхалқ манфаатларининг фаол 
курашчисига айланишида муҳим омил вазифасини бажаради. Шунингдек, олий 
ва ўрта-махсус ўқув юртлари битирувчилари ва қишлоқ ѐшларини 
тадбиркорлик фаолиятига жалб этишнинг фаол тадбирларини амалга ошириш 
муҳим ҳисобланади (1.7.1-расм). 

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish