М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

Маркетинг дастури мажмуи 
4.4.1-расм. 
Фирма турли маркетинг дастурларини ишлаб чиқади, йўналишига қараб 
маркектинг дастури юқори ва пастки бўғин учун бўлиши мумкин. Агар дастур 
юқори бўғин учун бўлса, у қисқа ва лўнда тузилган бўлиши лозим. Чунки унда 
муҳим томонлари ажратиб кўрсатилади пастки бўғин учун тузилган 
дастурларда эса ҳар бир саволлар ѐритилиб берилади. 
Муддатига қараб маркетинг дастурлари қисқа, ўрта ва узоқ муддатли 
турларга бўлинади. Айрим фирмалар эса икки ѐқлама дастур тузадилар, яъни 
узоқ муддатли ва қисқа муддатли дастурлар. 
Қамраб олаѐиган вазифасига қараб оддий ѐки мақсадли дастурларга 
бўлинади.
Оддий маркетинг дастурлари фирмани ишлаб чиқариш, сотиш фаолияти 
билан барча функцияларни саволларини ечишга йўналтирилади. Мақсадли 
дастурда эса янги маҳсулот ишлаб чиқариш ѐки сегментни ўзлаштириш, фирма 
сиѐсатини рағбатлантириш самарадорлигини ошириш каби муҳим вазифаларни 
амалга оширишга қаратилади. 
Объектига боғлигига қараб маркетинг дастурлари маҳсулотлар бўйича ва 
ишлаб чиқариш бўлими бўйича бўлиши мумкин. 
Ишлаб чиқариш бўлими бўйича маркетинг дастури қуйидаги мақсадга эга: 
товарлар сиѐсатини ҳисобга олган ҳолда чиқарилаѐтган маҳсулотни 
зарурий номенклатурасини аниқлаш; 
Нарх 
Товар 
Коммуникациялар 
Тақсимот 
Бошқалар 
Маркетинг мажмуи 
элементларининг бир-бирига 
боғлиқлиги 
Маркетинг дастурининг 
шаклланиши 
Маркетинг режаси 


96 
инновация бўйича қарорни асослаш; 
чиқарилаѐтган маҳсулот сифати ва техник даражасини ошириш бўйича 
қарор қабул қилиш; 
товар ишлаб чиқариш тузилишида ҳар бир маҳсулот улушини ўрнатиш; 
ишлаб чиқаришни устивор йўналишлари бўйича харажатларни умумий 
ҳажми ва уларни тузилишини ҳисоблаш; 
молиялаштириш манбаларини топиш; 
ишлаб чиқаришни моддий ва меҳнат ресурслари билан таъминлаш; 
ишлаб чиқариш ва муомала харажатларини ҳисоблаш; 
ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлаш ва фойдани башорат қилиш. 
Ишлаб чиқариш бўлими бўйича маркетинг дастури фирманинг тўлиқ ички 
режалаштириш 
ва 
ишлаб 
чиқариш 
режасини 
ҳисобга 
олувчи 
оптималлаштирилган кўрсаткичларни ўз ичига олиши лозим. Шундай қилиб, 
ишлаб чиқариш бўйича маркетинг дастури ишлаб чиқариш бўлимининг 
хўжалик фаолиятини жами кўрсаткичлари тўпламини таҳлили асосида ишлаб 
чиқилган асосий ҳужжат ҳисобланади. 
Маҳсулот бўйича маркетинг қуйидаги мақсадларга эга: 
маҳсулотни оптимал техник-иқтисодий кўрсаткичларини ишлаб чиқиш; 
маҳсулотни ишлаб чиқиш ва сотиш самарадорлигини кўп вариантли 
ҳисоб-китобини ўтказиш; 
янги (такомиллашган) товар ишлаб чиқариш рентабеллигини ва 
зарурлигини асослаш; 
чиқарилаѐтган маҳсулот ҳажмини натурал ва қиймат бирлигида 
белгилаш; 
истеъмолчиларни мақсадли бозорда кўзлаган мақсадларини ҳисобга 
олган ҳолда ҳар бир товар бўйича сифат кўрсаткичларини ўрнатиш; 
ҳар бир маҳсулотни интеграл баҳолаш (харажатлари, нарх ва фойдани 
солиштириш); 
мақсадли бозорда рақибларнинг мавжуд ўхшаш товарларини ҳисобга 
олган ҳолда ҳар бир товар бўйича рақобатбардошлик даражасини ҳисоблаш. 
Маркетинг дастурларини ишлаб чиқишда мақсадли ѐндашиш услубига 
асосан корхонанинг мўлжалланган мақсадига эришиш ва уни бажарилишини 
назорат қилиш ресурслари ва тадбирлари тизими шакллантирилади. 
Корхона (фирма)нинг маркетинг дастури (бизнес режаси) таркиби 
қуйидагичадир: 
1. Корхонанинг имкониятлари таҳлили (ҳолатли таҳлил). 
Фаолияти, шарт-шароитлари ресурслари, самарали натижага эришиш 
йўналишлари. Корхонанинг ички ва ташқи муҳитларини солиштириш. 
2. Ривожланиш мақсадларини аниқлаш.(Маркетинг синтези). 
Ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожланишнинг устувор мақсадлари ва 
бозорда фойдага эришиш йўлларини аниқлаш. 
3. Стратегияни ишлаб чиқиш. 
Корхонанинг моддий, меҳнат ва молия ресурсларидан самарали 


97 
фойдаланишни кўзлаган узоқ муддатли мақсадни аниқлаш (бозор 
сегментларини, маркетинг воситасини, бозорга кириш вақтини ва бошқаларни 
танлаш). 
4. Режани ишлаб чиқиш. 
Ишлаб чиқариш, молия, баҳо, кадрлар, реклама, сотиш ва бошқаларни 
амалга ошириш харажатлари ва натижаларини режалаштириш тизими. 
5. Назорат қилиш. 
Стратегик назорат (танланган тамойилни аниқ бозор ҳолатига тўғри 
келиш). Йиллик назорат (режадаги тадбирлар ва харажатларнинг бажарилиши), 
фойда олиш даражаси назорати. 

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish