М. С.Қосимова, Ш. Ж. Эргашходжаева, А. Н. Самадов, И. Б. Шарипов. Кичик бизнес ва тадбиркорлик. Ўқув қўлланма. – Т.: 2010, – 256бет


Молиявий маблағга бўлган талаб ва унинг ҳисоби



Download 1,91 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/196
Sana16.12.2022
Hajmi1,91 Mb.
#888474
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   196
Bog'liq
Кичик бизнес ва тадбиркорлик Қосимова М С ўқув қўлланма 2010

Молиявий маблағга бўлган талаб ва унинг ҳисоби.
Тадбиркорлик 
битимини тузиш молиявий харажатлар билан боғлиқ. Ишлаб чиқариш ва 
тадбиркорлик фаолиятига керак бўладиган пулнинг миқдорини (Пп) 
қуйидаги формула асосида ҳисоблаш мумкин: 
 
Пп = Пи + Пм + Пв + Па + Пҳ ; 
 
Бу ерда: 
Пи – ѐлланма ишчиларга маош тўлаш учун керак бўладиган пул 
маблағлари; 
Пм – сотиб олинадиган материал, хом ашѐ, ярим тайѐр маҳсулот, 
бутлаш қисмлар, ѐнилғи, энергия учун тўловлар; 
Пв – меҳнат воситалари (асосий ишлаб чиқариш фондлари) – бино, 
иншоот, узатиш мосламалари, машина, ҳисоблаш техникаси, асбоб -
ускуналар, транспорт воситаларини сотиб олишга кетган маблағлар; 
Па – ахборот учун сарфланган маблағлар; 
Пҳ – бошқа ташкилотлар хизматига (қурилиш ишлари, транспорт 
хизматлари ва бошқаларга) кетган тўловлар.
Ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиш учун тадбиркор бошланғич 
капиталга эга бўлиши керак. Ҳар қандай кишининг бунга имкони бўлмаслиги 
мумкин. Ушбу ҳолатда ишбилармон тижорат банки ѐки маблағи бор шахсга 
кредит олиш учун мурожаат қилади. Бунинг бошқа йўли ҳам бор – тадбиркор 
ишлаб чиқариш омиллари (бино, ускуна, хом ашѐ, материал, ахборот ва 
бошқалар)ни кредитга ҳам олиши мумкин. Барибир тадбиркор кредит берган 
шахсга олинган пул маблағини ѐки кредитга олинган ишлаб чиқариш 
омилларининг қийматини қўшимча фоизлар билан қайтариши керак. 
Маблағларни имтиѐзли асосида давлат тузилмалари ажратиши мумкин. 
Бунинг учун Ўзбекистонда кичик бизнесни ривожлан-тиришга ѐрдам бериш 
мақсадида маҳсус жамғармалар тузилиб, кредит беришга имтиѐзлар 
яратилгандир. 
Ишлаб чиқариш ва тадбиркорлик фаолиятида билвосита иштирокчи 
бўлиб, унда молия солиқ органлари иштирок этади. Улар тадбиркорлик 
фаолияти ҳисобидан маҳаллий бюджетга мажбурий тўловлар, ажратмалар ва 
жарималар ўтказиш билан шуғул-ланадилар. 

Download 1,91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   196




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish