М о р ф о л о г и я сўз туркумлари


CONTINUOUS ГУРУХИ ЗАМОНЛАРИ



Download 1,69 Mb.
bet86/304
Sana24.02.2022
Hajmi1,69 Mb.
#183807
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   304
Bog'liq
Качалова Инглиз тили грамматикаси

CONTINUOUS ГУРУХИ ЗАМОНЛАРИ


The Present Continuous Tense (Давомли хозирги замон)


Present Continuous Tense нинг ясалиши

§ 20. 1. Present Continuous to be ёрдамчи феълининг хозирги замон шакли (am, is, are) ва асосий феълнинг хозирги замон сифатдош шакли (Present Participle) ёрдамида ясалади. I am working; He is working; We are working.


2. С ў р о қ шаклида ёрдамчи феъл эгадан олдин қўйилади: Am I working?; Is he working?; Are we working?
3. Б ў л и ш с и з шакли not юкламасини ёрдамчи феълдан кейин қўйиш билан ясалади: I am not working; He is not working; We are not working.
4. С ў р о қ – б ў л и ш с и з шаклида not юкламаси эгадан кейин қўйилади: Am I not working?; Is he not working?; Are we not working?



Бўлишли шакли

Сўроқ шакли

Бўлишсиз шакли

Сўроқ-бўлишсиз шакли

I am working
He (she, it) is working

We are working


You are working
They are working

Am I working?
Is he (she, it) working?
Are we working?
Are you working?
Are they working?

I am not working
He (she, it) is not working
We are not working
You are not working
They are not working

Am I not working?
Is he (she, it) not working?
Are we not working?
Are you not working?
Are they not working?

5. Сўзлашувда қуйидаги қисқартмалар ишлатилади:





Бўлишли шаклида

Бўлишсиз шаклида

Сўроқ-бўлишсиз шаклида

I ’m [aım]
He’s [hi:z]
She’s [∫i:z] working
We’re [wıә]
You’re [juә]
They’re

I ’m not
He isn’t [ıznt] (He’s not)
She isn’t (She’s not)
It isn’t (It’s not) working
We aren’t (We’re not)
You aren’t (You’re not)
They aren’t (They’re not)


Isn’t he (she, it)
Aren’t we working?
Aren’t you
Aren’t they



Present Continuous Tense нинг ишлатилиши

§ 21. Present Contonuous Tense қуйидаги холларда ишлатилади:



  1. Н у т қ с ў з л а н а ё т г а н п а й т д а содир бўлаётган д а в о м л и иш-харакатни ифодалаш учун:

He is reading a book. У китоб ўқияпти.
She is typing a letter. У машинкада хат ёзмоқда.
Don’t make any noise, he is sleeping. Шовқин қилманглар, у ухлаяпти.
Нутқ сўзланаётган пайтни билдирувчи now хозир, at this moment хозирда, айни пайтда каби сўзларнинг мавжуд бўлиши шарт эмас, чунки, ушбу замоннинг ўзи иш-харакатнинг нутқ сўзланаётган пайтда содир бўлаётганлигини ифодалайди. Ўзбек тилида нутқ сўзланаётган пайтда содир бўлаётган иш-харакатларни ифодалашда хозирги замон давом феъли ишлатилади.
Изох: Х и с – т у й г у, у к у в, а к л и й х о л а т л а р н и ифодаловчи ва баъзи бошқа феъллар Continuous гурухи замонларида ишлатилмайди. Ушбу феъллар, Continuous гурухи замонларида ишлатиладиган бошқа феъллардан фарқли равишда, иш-харакат хамда холатни аниқ бир пайтда содир бўлаётган жараён сифатида ифодалай олмайди. Мазкур феъллар қаторига to love севмоқ, to like ёқтирмоқ, to hate нафратланмоқ, to want хохламоқ, to wish, to desire истамоқ, орзу қилмоқ, to see кўрмоқ, to hear эшитмоқ, to feel хис қилмоқ, to notice пайқамоқ, to know билмоқ, to understand тушунмоқ, to remember эсламоқ, to forget унутмоқ, to believe ишонмоқ, to recognize танимоқ, to seem, to appear … бўлиб кўринмоқ, … га ўхшамоқ, to possess эга бўлмоқ, to contain ўз ичига олмоқ, to consist ташкил топмоқ ва бошқа бир қанча феъллар киради.
To be феъли Continuous шаклида фақатгина Present Continuous Passive ва Past Continuous Passive ларни ясашда ишлатилади:
The house is being built. Уй қурилмоқда.
The house was being built. Уй қурилаётган эди.
To have феъли Continuous шаклида маъно жихатдан бир бутунликни ташкил қиладиган бирикмаларда айрим отлар билан бирга ишлатилади:
He was having dinner when I came. Мен келганимда у тушлик қилаётган эди.
Юқоридаги гапда to have феъли dinner оти билан бирга келиб, тушлик қилмоқ маъносини англатувчи бирикмани хосил қилган. Бу каби бирикмаларда to have феъли ўзининг асосий эга бўлмоқ маъносини йўқотади, шу сабабли шунга ўхшаш бирикмаларда у Continuous да ишлатилиши мумкин.

  1. Нутқ сўзланаётган пайтнинг айнан ўзида бўлмаса хам, х о з и р г и д а в р д а с о д и р бўлаётган д а в о м л и иш-харакатларни ифодалаш учун:

He is writing a new play. У янги пьеса ёзяпти. (Мазкур гапда иш-харакат айнан нутқ сўзланаётган пайтда содир бўлмаяпти, балки ушбу иш-харакат хозирги даврда, яъни ш у к у н л а р д а содир бўлмоқда).
That firm is carrying on negotiations for the purchase of ore. Бу фирма руда харид қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.


  1. Download 1,69 Mb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   304




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish