§ 1. Предлоглар отнинг (ёки олмошнинг) гапдаги бошқа сўзларга муносабатини кўрсатувчи кўмакчи сўзлардир.
Замонавий инглиз тилида келишик қўшимчалари деярли мавжуд эмас. Шунинг учун предлоглар отнинг (ёки олмошнинг) гапдаги бошқа сўзлар билан муносабатларини ифодалашнинг асосий воситаларидан бири сифатида жуда мухим рол ўйнайди.
Предлоглар турли хил муносабатларни ифодалайди. Ўзбек тилида от (ёки олмошнинг) гапдаги бошқа сўзлар билан муносабатлари кўмакчилар ва келишик қўшимчалари орқали ифодаланса, инглиз тилида бундай муносабатлар фақат предлоглар воситасида ифодаланади:
He lives in Tashkent. У Тошкентда яшайди.
He is sitting under a tree. У дарахтнинг тагида ўтирибди.
After dinner he went to the library. Тушликдан сўнг у кутубхонага борди.
He came with his brother. У акаси билан келди.
§ 2. Инглиз тилидаги бир қатор предлоглар от (ёки олмош) билан биргаликда ўзбек тилидаги келишиклар ёки кўмакчилар орқали бериладиган муносабатларни ифодалаб, соф грамматик вазифани бажаради. Бу холатда улар ўз лексик маъноларини йўқотади ва ўзбек тилига (келишикларга мос келганида) алохида сўзлар билан таржима қилинмайди. Бундай предлогларга қуйидагилар киради:
Of предлоги от (ёки олмош) билан биргаликда ўзбек тилидаги қ а р а т қ и ч келишигига мос келади:
The roof of the house is painted green. Уйнинг томи яшилга бўялган.
The theatre is at the end of the street. Театр кўчанинг охирида жойлашган.
To предлоги от (ёки олмош) билан биргаликда иш-харакат йуналтирилган шахсни ифодалаб, ўзбек тилидаги ж ў н а л и ш келишигига мос келади:
I showed the letter to the director. Мен хатни директорга кўрсатдим.
He explained the rule to the student. У қоидани талабага тушинтирди.
By предлоги от (ёки олмош) билан биргаликда ўзбек тилидаги томонидан кўмакчисига мос келади ва мажхул нисбатдаги феълдан кейинги иш-харакатни бажарувчи шахс ёки кучни англатади, by предлоги ўзбек тилига томонидан кўмакчиси воситасида таржима қилинади:
The letter was signed by the director. Хат директор томонидан имзоланган эди.
With предлоги от (ёки олмош) билан биргаликда ўзбек тилидаги билан кўмакчисига мос келади ва иш-харакатни амалга ошириш воситасини ифодалайди:
He cut the paper with a knife.У коғозни пичоқ билан кесди.
§ 3. Хар бир предлог ўзининг мустақил лексик (луғавий) маъноси билан ишлатилади (соф грамматик вазифаларда қўлланилмаганида of, to, by, with предлоглари хам).
Кўп предлоглар бир эмас, бир нечта маънога эга бўлиши мумкин. Масалан, in предлоги қуйидаги холларда ишлатилади:
–да маъносида ж о й н и ифодалаш учун (қаерда?):
He lives in Tashkent. У Тошкентда яшайди.
В а қ т н и ифодалаш учун:
–дан сўнг маъносида:
He will return in an hour. У бир соатдан сўнг қайтади.
–да маъносида (ой ва йилни кўрсатишдан олдин):
They will arrive in May. Улар майда келишади.
давомида, мобайнида, -да маъносида: