М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари


VII БОБ. Компьютер тармоқларнинг амалий қўлланилиши



Download 3,75 Mb.
bet7/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

VII БОБ.

Компьютер тармоқларнинг амалий қўлланилиши...............

294




7.1. Тармоқ операцион тизимларининг амалий қўлланилиши...

294




7.2. SIMD синфидаги ҳисоблаш тизимлари..................................

301




7.3. MIMD синфидаги ҳисоблаш тизимлари................................

314




7.4. Модулли ҳисоблаш тизимларининг истиқболли амалга
оширилиши...............................................................................

326





7.5. Замонавий суперкомпьютерлар..............................................

330

VIII БОБ.

Хулоса...............................................................................................

334




Фойдаланилган адабиётлар............................................................

336




Илова.................................................................................................

337

Кириш

Инсон ҳаётида кетма-кет пайдо бўлган техник воситалар, яъни телефон, радио, телевизордан кейинги техник қурилма компьютер ҳисобланади. Тугалланган техник объект сифатида компьютер инсониятнинг турли хил билим соҳалари мутахассисларининг иш маҳсули натижасидир. Ҳозирги кунда компьютер инсон фаолиятининг барча соҳаларида, яъни илм – фанда, бошқарувда, таълимда ва ишлаб чиқаришда катта ёрдамчи ҳисобланади. Агар биринчи компьютерлар (электрон ҳисоблаш машиналари - ЭҲМ) дан асосан олимлар фойдаланишган бўлса, ҳозирда улардан мактаб ўқувчилари ва уй бекалари ҳам фойдаланишмоқда.


Фан ва технологиянинг ривожланиши билан ҳисоблашни автоматлаштириш воситалари узлуксиз равишда мукаммаллашиб борди. Компьютер техникасининг замонавий ҳолати кўп йиллик ривожланишнинг натижаси ҳисобланади. Мутахассисларнинг фикрича, ҳозирда компьютерларнинг олтинчи авлодидан фойдаланилмоқда. Компьютерларнинг олтинчи авлодида масалани умумий параллел ечиш усуллари, кўп процессорли компьютерлардан кўп ядроли компьютерларга ўтиш, масофадан ўзаро мулоқот орқали тармоқда мураккаб масалаларни ечиш каби ахборот технологияларнинг маҳсулотидан фойдаланилади. Компьютер автоном, мустақил ишлов берувчи қурилма сифатида автоматлаштирилган тармоқлар ва тизимларнинг элементи ҳисобланади.
Агар алоҳида компьютер – бу алоҳида фойдаланувчи масалаларини автоматлаштириш ва ечиш учун аппарат ва дастурий мажмуа бўлса, у ҳолда компьютер тизими ёки тармоғи – бу индивидуал ва коллектив фойдаланувчиларнинг масалларини ечиш учун компьютерлар, ташқи ва коммуникацион қурилмалар мажмуаси ҳисобланади. Компьютер тизимлари ва тармоқлари иккита муҳим илмий-техник йўналишлар жараёнининг ривожланиши натижаси бўлиб, бу йўналишлар: компьютер ва телекоммуникацион технологиялардир. Компьютер тизимлари ва тармоқлари ўзининг дастурий таъминоти билан замонавий ахборот коммуникацион тизимларнинг асосини ташкил этади.
Ҳозирги вақтда ихтиёрий ташкилот компьютерлаштирилган ахборот тармоғига эга. Бундай тизимларнинг мураккаблиги, жиҳозланганлик даражаси, ечадиган масалалар синфи, бошқариш ҳолатлари ва ҳудудий бўлинганлиги ташкилот фойдаланувчиларининг соҳасига боғлиқ бўлади. Бироқ, бундай тизимларнинг асосида ахборотни йиғиш, ишлов бериш, сақлаш, акс эттириш ва узатиш имконини берувчи дастурий-аппарат воситалар мажмуасидан иборат ахборот технологиялари ётади. Бундай турдаги автоматлаштирилган дастурий-аппарат воситаларнинг асосини ҳисоблаш тизимлари ташкил қилади. Ҳисоблаш тизимларининг қўлланилиши ишлов бериш жараёнининг тезлашиши эвазига ҳисоблаш аниқлилиги ва ишончлилигини ошириш, фойдаланувчиларга сервис хизматларини тақдим этишни асосий мақсад қилиб олади.
Ушбу ўқув қўлланманинг материаллари кўп йиллардан буён Тошкент ахборот технологиялари университетининг «Компьютер тизимлари» кафедраси профессор-ўқитувчилари томонидан 5521900 - «Информатика ва ахборот технологиялари», 5811100 - Сервис (саноат сервиси) йўналишларининг бакалавриатура талабаларига «Компьютер тизимлари ва тармоқлари», «Компьютер тизимларининг архитектураси» фанлари ва 5А521901 – «Компьютер тизимлари ва тармоқлари», 5А521907 – «Амалий информатика», 5А521909 – «Биотехник тизимларнинг техник ва дастурий таъминоти» мутахассисликларидаги магистратура талабаларига ўқилаётган «Корпоратив тизимлар», «Юқори унумли компьютер тизимлари», «Компьютер тизимларининг архитектураси» каби фанларининг ўқитиш тажрибасига асосланиб тайёрланган.
Ушбу ўқув қўлланма 5340100 – Иқтисодиёт (алоқа ва ахборотлаштириш), 5340200 – Менежмент (алоқа ва ахборотлаштириш), 5840200 – Почта хизмати, 5140900 – Касб таълими (Информатика ва ахборот технологиялари), 5320200 – Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик, 5523500 – Ахборот хавфсизлиги, 5523600 – Электрон тижорат, 5522000 – Радиотехника, 5522100 – Телевидение, радиоалоқа ва радиоэшиттириш, 5524400 – Мобил алоқа тизимлари, 5522200 – Телекоммуникация йўналишларида таълим олаётган бакалавриатура талабаларига, бундан ташқари илмий-тадқиқотчилар ва профессор ўқитувчилар учун фойдадан ҳоли эмас.
I БОБ. Компьютер тизимлари ва уларнинг ахборот технологиялари ривожидаги роли



Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish