М. М. Мусаев компьютер тизимлари ва тармоқлари



Download 3,75 Mb.
bet56/164
Sana07.07.2022
Hajmi3,75 Mb.
#753173
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   164
Bog'liq
komp tizmlari Musayev

Дейтаграммали узатишда боғланиш ўрнатилмайди, барча узатиладиган пакетлар боғламалар бўйича бир-бирларига мустақил равишда узатилади. Ишлов бериш жараёни пакетга киритилган параметрларни аниқлаш ва трафикнинг ҳолатини таҳлил қилишдан иборат. Узатилган пакетлар ҳақидаги ахборот сақланмайди ва навбатдаги пакетга ишлов беришда ҳисобга олинмайди. Тармоқ томонидан узатиладиган алоҳида пакет маълумотларнинг мустақил бирлиги дейтаграмма сифатида кўрилади. Келган пакетни узатиш керак бўлган коммутация интерфейсини танлаш, пакет сарлавҳасида бўлган жўнатиш манзилига асосланиб амалга оширилади. Пакетнинг ахборот оқимига тегишлилиги ҳисобга олинмайди.
Тармоқнинг пакетли коммутаторлари бўйича келадиган пакетлар жўнатиш манзиллари ва коммутаторлар маршрути бўйича кейинги манзиллар орасида мосликни акс эттирадиган коммутация жадвали (3.13-расм) ёрдамида ҳаракатланади.



Дейтаграммали тармоқнинг коммутация жадвалида коммутатор киришига келадиган пакетларнинг қаерга йўналтирилиши мумкин бўлган барча манзиллар ҳақида ёзув мавжуд (коммутаторлар хотирага эга ва минглаб кириш/чиқишли жадвалларини сақлайди). 3.14-расмда дейтаграммали тармоқ мисолида юқорида кўрсатилган жадвалнинг ишлатилишига мисол келтирилган. Жадвал юқорисида келтирилган К1боғлама коммутатори штрихланган.


Дейтаграммали тармоқларнинг кўп ҳолларида коммутация жадвалларида ўша жўнатиш манзили учун бир неча ёзувлар бўлиши мумкин. Келтирилган мисолда №2 манзилли жўнатиш боғлама учун К1 га келадиган пакетлар К2 ва К3 орасида тақсимланиши ва жадвалда иккита ёзув кўрсатилиши мумкин.
Дейтаграммали усул тезкор ҳисобланади, чунки ҳеч қандай дастлабки ҳаракатлар керак эмас, бироқ унинг камчилиги - етказишни назорат қилиш мумкин эмаслиги, манзилга пакетнинг етказилишига кафолат йўқлиги.
Мантиқий боғланиш ўрнатишли узатиш сеансларга бўлинади. Ишлов бериш процедураси алоҳида пакет учун мос битта боғланишнинг барча пакетлари учун аниқланади. Боғланишни ўрнатиш учун маьлумотларни жўнатувчи боғлама махсус форматдаги хизмат кадрини олувчи боғламага (алмаштиришга сўров) жўнатилади. Тайёр бўлганда олувчи боғлама хатоликсиз алмашиш шарти учун зарур маьлумотларни таклиф этадиган ва алмашишга тайёрликни тасдиқлайдиган бошқа хизмат кадрини жавоб тариқасида юборади. Булар: боғланиш индентификатори, кадрлар маьлумотлар майдонининг чегаравий узунлиги, кадрлар сони (3.15-расм). Агар шартлар қониқарли бўлса жўнатувчи боғлама учунчи хизмат кадрини юборади, сўнг бирданига бир неча пакетларда маьлумотларнинг узатилиши бошланади. Маьлумотлар олинганидан кейин жўнатувчи боғламага квитанция юборилади. Узатиш тугаганидан кейин жўнатувчи боғлама мантиқий боғланишни узилишига сўров хизмат кодини юборади, у тасдиқланганидан кейин алмашиш сеансининг тугаганлиги қайд этилади.

Мантиқий боғланиш кадрларининг ҳаракатланиш маршрутини қайд этмайди, бир боғланиш сеансининг пакетлари, ҳатто ўша жўнатиш боғлама манзили ва қабул қилиш боғламасининг манзили бир бўлса ҳам, турли маршрутлар бўйлаб ҳаракатланиши мумкин. Фақат ахборот хабарларни узатиладиган дейтаграммаларини узатишдан фарқли равишда мантиқий боғланиш ўрнатилишли узатиш ҳам ахборот маьлумотларини, ҳам боғланишни ўрнатиш ёки уни узиш учун тўпланган хизмат ахборотининг узатилишини қувватлашга имкон беради. Пакетларни бундай турда узатиши шончлироқ, лекин узатиш учун кўп вақтни талаб қилади.



Download 3,75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish