М. Исомов, ф ф. н., доцент 1-маъруза: Фалсафанинг фан ва дунёқарашга оид моҳияти



Download 67,74 Kb.
bet4/18
Sana11.04.2022
Hajmi67,74 Kb.
#543040
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
1-маъруза

Фалсафа фанининг муаммолари, ўз хусусиятларига кўра, азалий ва ёки ўткинчи бўлиши мумкин. Азалий муаммолар инсоният пайдо бўлган даврдаёқ вужудга келган бўлиб, токи одамзод мавжуд экан, яшайверади. Чунки инсоният тараққиётининг ҳар бир босқичида ушбу муаммолар янгидан кун тартибига қўйилаверади. Уларни ўрганиш жараёнида илм-фан тараққий этиб боради.
Олам ва одам муносабатлари, дунёнинг мавжудлиги, борлиқнинг воқелиги, ундаги ўзаро алоқадорлик ва тараққий этиш, инсоният ҳаётидаги адолат ва ҳақиқат, яхшилик ва ёмонлик, уруш ва тинчлик, умрнинг мазмуни, табиат ва жамият тараққиётининг асосий тамойиллари билан боғлиқ кўпдан-кўп масалалар фалсафа ва фалсафий билим соҳаларининг азалий муаммолари сирасига киради.
3.Дунёқараш тушунчаси, унинг тарихий тушунчалари. Ҳар бир кишининг дунёга нисбатан ўз қараши, ўзи ва ўзгалар, ҳаёт ва олам тўғрисидаги тасаввурлари, хулосалари бўлади. Ана шу тасаввурлар, тушунчалар, қараш ва хулосалар муайян кишининг бошқа одамларга муносабати ва кундалик фаолиятининг мазмунини белгилайди. Шу маънода, дунёқараш - инсоннинг теварак атрофини қуршаб турган воқелик тўғрисидаги, оламнинг моҳияти, тузилиши, ўзининг ундаги ўрни ҳақидаги қарашлар, тасаввурлар, билимлар тизимидир. Дунёқараш - оламни энг умумий тарзда тасаввур қилиш, идрок этиш ва билишдир.
Дунёқарашнинг бир кишига ёки алоҳида шахсга хос шакли индивидуал дунёқараш дейилади. Гуруҳ, партия, миллат ёки бутун жамиятга хос дунёқарашлар мажмуаси эса, ижтимоий дунёқараш деб юритилади. Ижтимоий дунёқараш индивидуал дунёқарашлар йиғиндисидан дунёга келади, дейиш мумкин. Бунда ижтимоий дунёқарашнинг умумий ва хусусий шаклларини ҳисобга олиш лозим.
Кундалик ҳаётий тажрибалар асосида жамиятда, одамларда оддий, ўз-ўзича ривожланувчи (стихияли) моҳиятга эга бўлган қарашлар, тушунчалар, Ғоялар шаклланади. Бу – дунёқарашнинг ўз-ўзича ривожланувчи (стихияли) шакли ҳисобланади. Уни кўпинча ҳаётий фалсафа, деб ҳам атайдилар.
Ҳаётий фалсафанинг доираси жуда кенг бўлиб, онгнинг содда намоён бўлиш шаклларини ҳам, оқилона ва соғлом фикрларни ҳам ўз ичига олади. Ҳаётий фалсафа ёки оддий амалий дунёқарашнинг ўзига хос турини инсон фаолиятининг турли соҳаларидаги билим ва тажрибалар таъсирида шаклланаётган қарашлар ташкил этади. «Ҳар кимнинг ўз фалсафаси бор» дейилганида ана шу ҳол англашилади. Демак, дунёқараш ўзининг кундалик оммавий шаклларида чуқур ва етарли даражада асосланмаган стихияли характерга эга. Шунинг учун ҳам кўп ҳолларда кундалик тафаккур муҳим масалаларни тўғри тушунтириш ва баҳолашга ожизлик қилади. Бунинг учун оламни илмий таҳлил қилиш ва билиш зарур.

Download 67,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish