М. Ф. Хакимова н. Х. Лутфуллаева



Download 1,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/121
Sana18.03.2023
Hajmi1,6 Mb.
#920245
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   121
Bog'liq
kitob 0061440e464bb48

Ф а ол и я т 
 
таълим берувчи 
таълим олувчилар 
1. Бажарилган иш натижалари тўғрисида маълумот 
бериш учун гуруҳ вакилларини тайинлайди. 
Баҳолаш мезон ва кўрсаткичларини эслатади. 
2. Натижалар текширувини ўтказади: 
гуруҳнинг ҳар бир иштирокчиси билан 
гаплашади; 
ѐки буни аввалдан тайинланган назоратчи 
қилиши мумкин;
ѐки материалга тааллуқли бўлган, топшириқни 
бажариш вақтида ўзлаштирилганлар бўйича, тест 
ўтказади; 
ѐки берилган материал бўйича бошқалар 
маълумот олганликларини аниқлаш учун, ҳар бир 
гуруҳ ўзаро текшириш учун савол бериши ѐки 
тайѐрлаши мумкин. Бунда гуруҳ аъзолари тестга 
тайѐрланишларида бир-бирларига ҳамкорликда 
ѐрдам беришларига рухсат беради.
3. Гуруҳ ишини таҳлил қилади, топшириқ 
бажарилишининг якунини қилади, эришилган 
мақсад тўғрисида хулосалар чиқаради.
Гуруҳ 
вакиллари 
иш 
натижалари 
тўғрисида 
маълумот берадилар
 
5.4.Ҳамкорликда ўзаро ўқиш турлари ва уларнинг моҳияти 
Ҳамкорликда ўқитиш ғояси турли мамлакатлардаги, жумладан, 
Америкадаги Ж.Хонкинс университети профессори- Р.Славин (1990), 
Миннесот университети профессорлари – Р.Жонсон, Д.Жонсон (1987), 
Калифорния университети профессори – Ж.Аронсон (1978), Исроилдаги Тель-
Авив университети профессори – Ш.Шаран (1988) томонидан ишлаб чиқилган. 
Америка олимлари томонидан ишлаб чиқилган ҳамкорликда ўқитиш, асосан 
талабаларни ДТС ва фан дастурида қайд этилган билим, кўникма ва 
малакаларни шакллантириш, Исроил ва Европа олимлари томонидан тавсия 
этилган ҳамкорликда ўқитиш, юқорида қайд этилганидек, кўпроқ талабалар 
томонидан ўқув материалини қайта ишлаш, лойиҳалаш фаолиятини 
ривожлантириш, ўқув баҳси ва мунозаралар ўтказишни назарда тутади. 
Мазкур ғоялар бир-бирини тўлдиради, дидактик жиҳатдан бойитади ва 
бир-бирини тақозо этади. 
Ҳамкорликда ўқитиш ғояси дидактикада 1970 йилларда пайдо бўлган 
Ҳамкорликда ўқитиш технологияси Буюк Британия, Канада, Германия 
Федератив Республикаси, Австралия, Нидерландия, Япония, Исроил 
мамлакатлари таълим муассасаларида кенг қўлланила бошланган. 
Ҳамкорликда ўқитишнинг асосий ғояси – ўқув топшириқларини нафақат 
биргаликда бажариш, балки ҳамкорликда ўқиш-ўрганишдир.
Ҳамкорликда 
ўқитиш ҳар бир талабани кундалик қизғин ақлий меҳнатга, ижодий ва мустақил 
фикр юритишга ўргатиш, шахс сифатида онглилик, мустақилликни тарбиялаш, 


64 
ҳар бир талабада шахсий қадр-қиммат туйғусини вужудга келтириш, ўз кучи ва 
қобилиятига бўлган ишончни мустаҳкамлаш, таҳсил олишда масъулият 
ҳиссини шакллантиришни кўзда тутади. 
Ҳамкорликда ўқитиш технологияси ҳар бир талабанинг таълим олишдаги 
муваффақияти гуруҳ муваффақиятига олиб келишини англаган ҳолда мунтазам 
ва сидқидилдан ақлий меҳнат қилишга, ўқув топшириқларини тўлиқ ва сифатли 
бажаришга, ўқув материалини пухта ўзлаштиришга, ўртоқларига ҳамкор бўлиб, 
ўзаро ѐрдам уюштиришга замин тайѐрлайди. 
Ҳамкорликда ўқитиш технологиясида талабаларни ҳамкорликда 
ўқитишни ташкил этишнинг бир неча методлари мавжуд: 
1.
Командада ўқитиш. 
2.
Кичик гуруҳларда ҳамкорликда ўқитиш. 
3.
Ҳамкорликда ўқитишни «зигзаг ѐки арра» методи. 
4.
Ҳамкорликда ўқитишнинг «биргаликда ўқиймиз» методи. 
5.
Кичик гуруҳларда ижодий изланишни ташкил этиш методи. 

Download 1,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish