17
OEKO-TEX STANDARDS 100 СТАНДАРТИ
Oeko-Tex Standards
100 -
баъзи
кимёвий
моддалардан
фойдаланишни
чеклайдиган
тўқимачилик
маҳсулотларини синовдан ўтказиш ва сертификатлаш бўйича
халқаро тизимдир.
Oeko-Tex Standards 100 - истеъмолчилар томонидан
таниқли белги бўлиб, у ишлаб чиқарувчилар учун маҳсулот
сифатини қўшимча тасдиқлаш учун ҳам хизмат қилади.
Стандартларни
ишлаб
чиқишдан
мақсад
тўқимачилик
ишлаб
чиқариш
занжирида
хавфсизлик
стандартини
яратиш
ва
маҳсулотни
ишлаб
чиқариш
жараёнининг
исталган
босқичида
зарарли
моддалар
мавжудлигини текшириш қобилияти сифатида ишлаб чиқилган.
Oeko-Tex Standards 100 – сертификати учун 40 дан
ортиқ мамлакатларда Халқаро Oeko-Tex жамиятига тегишли
бўлган 17 та илмий тадқиқот институтлари мавжуд. Улар
зарарли моддалар таркибидаги материалларни синаш учун асос
бўлган мезонларнинг рўйхатини сўнгги илмий тадқиқотлар
натижаларига асосланган ҳолда доимий равишда янгиланиб
туради.
Oeko-Tex Standards
100 - тўқимачилик махсулотларини
ишлаб чиқариш ва Европага экспорт
қилиш учун халқаро стандарт
18
Халқаро стандартларга мувофиқ сифат менежмент
тизимларини сертификатлаштирган корхоналарга молиявий ёрдам
кўрсатиш тизими жорий этилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил
11 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо
вазирлиги ҳузуридаги Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи ташкилотларга молиявий ёрдам
кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш хақида”ги 756-сонли қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, хорижий давлатларнинг халқаро, минтақавий ва миллий стандартларини олиш, республикада ва
хорижда маҳсулотларни сертификатлаш, мувофиқликни баҳолаш, республикада ва хорижда халқаро стандартлаш ва
сертификатлаш тизимларини жорий этиш талабларни ишлаб чиқиш учун молиявий ёрдам кўрсатиш белгиланган.
Бу йўналишлар учун харажатларни қоплаш бўйича молиявий ёрдам қуйидаги миқдорларда тақдим этилади:
*
республикада ва хорижда халқаро стандартлаш ва сертификатлаш тизимларини жорий этиш — 100 фоиз, лекин
20 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;
*
тақдимотлар ва реклама компанияларини, шу жумладан салоҳиятли савдо бозорларга миллий маҳсулотлар ва
брендларни олиб чиқиш учун ўтказиш
*
100 фоиз миқдорда, лекин бир корхона учун календарь йилининг бир чорагида 5 000 АҚШ долларидан кўп
бўлмаган миқдорда;
*
халқаро тендер ва танловларда иштирок этиш — 50 фоиз миқдорда;
хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш — 100 фоиз миқдорда, лекин
10 000 АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда;
*
Ўзбекистон Республикасида, шунингдек, хорижий мамлакатлардаги бизнес-семинарлар, тренинглар, савдо
миссиялари ва бизнес-форумларда иштирок этиш — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган
сметага мувофиқ;
*
келгусидаги кўргазма-ярмарка тадбирларида иштирок этиш — 100 фоиз миқдорида ҳақиқий харажатлар
бўйича чекланмаган миқдорда.
Хорижий валютадаги харажатларни қоплаш учун молиявий ёрдамни ҳисоб-китоб қилишда қоплаш миқдори
тегишли тўлов топшириғида кўрсатилган тўловлар амалга оширилган санада Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютага асосан аниқланади.
МЕНЕЖМЕНТ ТИЗИМЛАРИНИ
ЖОРИЙ ЭТИШ
Do'stlaringiz bilan baham: |