М е ҳ н а т т а ъ л и м и ў Қ и т и ш м е т о д и к а с и


Мехнат таълимининг политехник йўналишини



Download 8,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/103
Sana05.07.2022
Hajmi8,59 Mb.
#740343
TuriУчебное пособие
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103
Bog'liq
Mexnat ta’limi metodikasi

Мехнат таълимининг политехник йўналишини 
ўкувчиларда ишлаб чикариш 
хусусиятига эга аниқ масалалар асосида компьютер техникасининг имкониятлари 
хакида 
тушунчаларни 
шакллантириш 
имконини 
берувчи 
восита 
сифатида 
фойдаланиш мумкин.
Ижтимоий фойдали, ишлаб-чиқариш мехнати. 
Мактаб 
ўқувчиларининг 
ишлаб чикариш мехнатига, ижтимоий мехнат муносабатлари тизимига фаол кириб 
боришларига ёрдам бериш, уларга хар хил мехнат кўникмалари бериши лозим. 
Укувчиларнинг мехнати максадга мувофик, чинаккам хаётий эхтиёжлар билан боғлиқ, 
жамият ва оила учун фойдали бўлиши, билим ва қувониш манбаи бўлиб чикиши 
лозим.
Психологларнинг тадқиқотлари билан аникланганки, укувчиларни ишлаб 
чикариш мехнатига жалб килиш уларнинг ёш имкониятларини хисобга олган холда 
амалга оширилиши керак. Укувчиларнинг мустакилликларини ривожлантириш, 
уларнинг масъулиятлари даражасини ошириш, ижтимоий фаолликларини ишга солиш 
ва фаоллаштириш учун уларни катталар билан бир каторда ижтимоий фойдали 
махсулот ишлаб чикариш иш нормаларини, завод режасини бажариш каби ишларга 
жалб килиш лозим.
Укувчиларимизнинг мехнат фаолияти мотивлари ўзгаришини тадкик килишда 
олинган натижаларни тахлил қилиш кўрсатдики, мехнат фаолияти шакллари ва 
мазмуни, унинг усуллари, ишчилар жамоасидаги ўзаро муносабатлар шакллари аста- 
секин (ёш ўсиши билан) мураккаблашлб бориши зарур. Ўқувчиларни ишлаб-чикариш 
мехнатига жалб килиш мусгакиллик, ижодий ташаббус, жамоада мехнат килиш 
сифатларини хосил килиб, ўкувчининг обрўсини оширади.


Ҳар бир ўкувчи маълум ижтимоий эхтиёжларни кондиришга каратилган ва 
шахснинг хар томонлама ривожланишига ёрдам берувчи изчил, ўлчовларга эга 
бўлмаган ижимоий фойдали меҳнатда қатнашиши лозим. Бу мехнатнинг турлар 
мактаб томонидан ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, мактаб атрофини ободонлаштириш, 
мебель ўқув-кўргазма 
кўролларини таъмирлаш эхтиёжларини 
хамда 
оталиқ 
корхоналар, маҳаллий хокимият идораларининг тавсияларини хисобга олган холда 
белгиланади. Экологи к тарбия мақсадларидл ўқувчиларпинг табиатни асраб авайлаш 
фаолиятларига алохида эътибор берилади.
Эхтиёж кийматига эга бўлган, корхоналар, жамоа хўжаликлари, давлат 
хўжаликлари, ширкатлар, мактаблар, мактабгача муассасалар ва шу кабиларнинг 
ижтимоий-э\тиёжлариш қондириш учун зарур бўлган моддий ва бошқа кийматлар 
яратишга каратилган ва укувчилар шахсининг хар томонлама ривожланиши 
мақсадларида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш мехнатига укувчиларни факат 
мехнат таълими жараёнида жалб килиш билан чекланмасдан, ишлаб чикариш 
мехнати учун хафтасига 1-IV синфларда 2 соатдан, V-VII синфларда 4 соатдан ва
VIII-IX синфларда- 6 соатдан ажратнш зарур. Унда мазкур соатлар заминида ташкил 
этилган мехнат таълими ихтисослаштирилган ёки чукур ўзлаштириш мавкени 
эгаллаган мактаб хисобланади.
Хар йили мехнат амалиётида ишлаб чикариш мехнати асосий ўрин лгаллаши: 
V_V1] синфларда - 10, V11-V111 синфларда - 16, IX синфда - 20 кун бўлишн керак. 
Бошлангич синф ўкувчиларининг ишлаб чикариш мехнати учун шароит яратилган 
мактабларда бунинг учун II-IV синфларда хафтасига 1 соат сақланиши керак.
Укувчиларни ишлаб чикариш мехнатининг хар хил турларига жалб килишда 
албатта уларнинг кизикишлари ва мойилликлари, уларнинг табакали ўкитиш бўйича 
танлаган сохалари хисобга олиниши лозим. Укувчиларнинг ишлаб чикариш 
мехнатида 
иштирок-этишлари 
учун хафтанинг 
кунини 
ва 
вактини танлаш 
имкониятларини кўзда тутиш зарур. Бундан ташкари ушбу ишлаб чикариш 
мехнатини уларнинг ташаббуслари билан ва машгулотлардан бўш вактларида 
мажбурий ишлаб чикариш мехнати ташкил килинган жойнинг ўзида ташкил килиш
имкониятини назарда тутиш лозим.
i
Ижтимоий фойдали, ишлаб чикариш мехнатини ташкил қилишнинг асосий 
шакли - укувчилар мехнат жамоаси. синф, турли ёшдаги ўқувчилардан иборат гурух.


укувчилар ишлаб чикариш бригадаси, мехлат ва дам олиш лагери, ширкатлар ва 
укувчиларнинг бошка мехнат уюшмаларидан иборат. Аралаш бригадалар, катга 
ёшдагилар ва ўқувчилардан иборат гурухдар катта тарбиявий имкониятларга эга. 
Бунда укувчиларнинг мехнатни ва касбий фаолиятни хаки кий шароитларда 
ўзлаштиришлари уларда чинакам мехнат ва касб кўникмалари шаклланиши учун 
жуда хам зарур шартлардан хисобланади.
Мехнатнинг натижалари - (махсулотлар ва ишлар рўйхати, уларнинг хажми, 
сифати ва бошқалар) корхона. жамоа хўжалиги учун аҳамиятли бўлиши ва мактаб 
учун қисман ўз-ўзини таъминлаш, ўз-ўзини молиялаштириш, ўқувчиларни моддий ва 
маънавий 
усуллар 
билан 
рагбатлантириш 
имкониятини 
бериши 
лозим. 
Укувчиларнинг мехнат фаолиятига педагогик рахбарликлар фаолиятининг етарлича 
мураккаблиги даражаси ўквчилар учун енгиллиги билан, мехнатнинг аклий ва 
сенсомотор. ижрочилик ва ижоди ил и к компонентлари билан кўлда бажариладиган ва 
механизациялашган ишлар билан мувофиқ бўлишини таъминлаши: улар томонидан 
тугалланган ишлаб чикариш цикли бўйича; шу жумладан, ишлаб чиқаришни 
техникавий, тайёрлаш жараёнлари (конструкторлик, технологик, ташкилий) бўйича 
меҳнат 
объектлари 
ва 
воситаларини 
такомиллаштириш, 
уларни 
мехнатни 
режалажтириш ва меъёрлаштиришга бевосита киритиш, мехнат натижаларини 
хисобга олиш ва назорат қилиш хамда иктисодий фаолиятнинг бош қа турлари 
юзасидан ижодий топшириклар бўйича хар хил фаолият турлари бажаришлари 
назарда тутилиши лозим.
Мехнат объектлари, предметлари ва воситалари техниканинг кенг сохаси учун 
умумий бўлиши, ишлаб чикаришдаги илмий техника таракқиёти хусусиятларига 
мувофиқ бўлиши, ўқувчилар бажара оладиган ва улар учун хавфсиз бўлган замонавий 
техника ва технология турларини уз ичига олиши; операцияларнинг яхлит (комплекс) 
амалга оширилишини кулланилаётган мехнат воситаларининг хар хиллигини, таълим 
жараёнида ўрганилган билим, ўқув, кўникмалардан фойдаланишни кўзда тутиши 
лозим; мехнат объектлари ижтимоий фойдали хусусиятга, бевосита ишлаб чикариш 
ахамиятига эга бўлиши лозим; укувчилар иш жойларнни ташкил қилишда фақатгина 
уларнинг техникавий ва ташкилий даражасини, мехнат шароитлари хусусияти ва 
хавфсизлик техникасини эмас, балки уларга бўлган педагогик талабларни (ташкилий


педагогик, техник-педагогик, 
эргонолик-педагогик, 
психологик-педагогик) 
хам 
хисобга олиш зарур.
Укувчиларнинг ижтимоий фойдали, ишлаб чиқариш мехнатларига район (шахар) 
даражасидаги педагик рахбарлик мактабларнинг таянч корхоналарини танлашни, 
уларнинг ўзаро қобилиятига бўлган педагогик галабларга риоя килинншини; 
ўқувчилар мехнатини педагогик ва иктисодий жихатдан асосланган шаклларда (ўкув- 
ишлаб чикариш комбинатлари ва уларнинг шохобчалари, мактаблараро ўқув-ишлаб 
чикариш устахоналари, ўқув цехлари ва участкалари, мактаб заводлари, фермалари, 
ширкатлари, тикувчилик ательелари, мактаб ишлаб чикариш бирлашмалари ва 
бошқалар) мувофнклаштириш ва маркаглаштиришнн мактаб ва корхоналарнинг; 
укувчилар мехнатини ташкил қилиш ва унга педагогик раҳбарлик қилишга жалб 
қилинган ходимларининг услубий тайёргарлиги ва таъминоти тизимини; таълимнинг 
ишлаб чикариш мехнати билаи бирлашувини услубий жиҳатдан таъминлашда 
мактабнинг етакчилик роли амалга оширилишини таъминлаши лозим.
Ишлаб чикариш мехнатини ташкил килиш учун моддий негизнинг хар хил 
турларида - мактаб ишлаб чиқариши (ўкув ишлаб чикариш устахоналари, мактаб 
заводлари, фермалар ва шу кабилар), ўкув-ишлаб чиқариш кабинетлари, ўқув цехлари 
ва участкалари корхоналардаги шахсий укувчилар иш жойлари хамда касб хунар 
коллежлари устахонапаридан фойдаланиш максадга мувофик. Ушбу негизда ва 
бевосита моддий ишлаб чикариш, хизмат кўрсатиш корхоналарида ўкувчиларнинг 
дарсдан ташкари вактдаги, энг аввало, таълимлар давридаги мехнат фаолиятлари 
хамда укувчилар ёки мактаб ширкатлари ташкил қилинади. Ширкатлар укувчилар ва 
ўқитувчил арнинг истагига кўра, ихтиёрий 
асосда ташкил 
килинади. 
Бунда 
ўқувчиларда худбинлик, шахсий даромад кетидан қувиш, жамоа манфаатларига 
эътиборсизлик табиий хислатлар шаклланишига йўл қўймайдиган шароитлар хосил 
килиниши керак. Мактаб ширкатлари асосан моддий қийматлар ишлаб чиқариш 
(мактаб ва мактабгача муассасалар учун асбоблар, жихозлар, кўргаэмапи қуроллар, 
спорт-согломлашткриш анжомлари, ўйинлари, тикувчилик махсулотлари тайёрлаш 
ишларини бошқариш; жониворлар ва ўсимликлар ўстириш, таянч ва бошка корхона 
буюртмаларини бажариш ва шу кабилар) билан шугулланиши лозим.
Ўкувчилар жамоаси ишлаб чикариш мехнатини ташкил килпшникг ўзини 
оклаган шакли доимий ишлаб чикувчи мехнат бирлашмаларндир. Уларнинг


ривожланиб бориши укувчиларнинг халк хўжалигида кучлари етадиган ишга 
кўнгилли равишда жалб килишга, таълимнинг ишлаб чикариш билан бирлашуви 
принципини янада, тўларок амалга оширишга ёрдам беради. Мехнат бирлашмасида 
иштирок қилиш умутаълим, умумполитехник билимларни амалда қўллаш ишлаб 
чикариш жамоаларида бевосита мулокотда бўлиш, зарур тажрибаларни ўзлаштириш, 
ишлаб чикариш 
ва тарбиявий 
масалаларни мустакил равишда хал килиш 
имкониятларини беради.
Натижада фуқаро шахсининг таркиб топиши ва меҳнатга жамият олдидаги бурч, 
энг биринчи хаётий эхтиёж сифатида муносабатда бўлиши тарбиялаш жараёни 
жадаллашади.
Укувчилар мехнат бирлашмаларининг ижобий хусусиятлари мехнатини ташкил 
килишнинг бригада шакллари, хўжалик хисоби элементлари, ўқувчиларнинг 
мехнатини 
режалаштириш 
ва 
натижаларини 
меҳнатда 
иштирок 
эттанлик 
коэффициентини кўллаган холда бахолашга фаол жалб килиниши уларнинг 
иктисодий тарбиясига хамда мехнаг воситалари ва натижаларини кадрлаш ва эгалик 
хиссиётини шакллантиришга ёрдам беради.

Download 8,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish