2. Ходимнинг мажбуриятлари:
2.1. Иш берувчига талаб қилинган қонуний хужжатларнинг аслини тақдим қилиш.
2.2. Ишга вақтида келиб, таълим муассасида меҳнат интизомига риоя қилиш.
2.3. Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талаблари умумий ўрта таълимининг Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари талабларини яхши билиши ва уларга қатъий риоя қилиш.
2.4. Ижро интизоми (ички меҳнат тартиб қоидалари, мактаб Устави) тўғрисидаги қоидаларга риоя қилиш, дарсларга ўз вақтида кеч қолмасдан келиши.
2.5. Қонун хужжатлари ва бошқа меъёрий ҳужжатлар талабига тўла риоя қилиш.
2.6. Ўқувчиларнинг билим олишга бўлган иштиёқини, фойдали меҳнат қилишни, ижодий ва мустақил фикрлаш кўникмаларни шакллантиришини, ўз фанига бўлган қизиқишини уйғотиш.
2.7. Ўқувчиларга юқори даражада таълим-тарбия бериш, улар томонидан ўқув дастурини Давлат таълим стандартлари талаблари даражасида ўзлаштиришни таъминлаш.
2.8. Жорий ва оралиқ назорат жараёнида ўқув дастурини талаб даражасида ўзлаштира олмаётган ўқувчилар билан улар билимидаги мавжуд бўшлиқларни тўлдириш юзасидан қўшимча индивидуал машғулотлар ўтказиш.
2.9.Қобилятли ва истеъдодли ўқувчиларга Давлат таълим стандартлари талабларидан юқори даражада таълим беришга йўналтирилган педогогик фаолиятини амалга ошириш.
2.10. Таълим бериш усулларини, шу жумладан янги педогогик технологияларини ўрганиб бориш ва педогогик амалиётида фойдаланиш.
2.11. Ўқувчиларнинг шахсини ҳурмат қилиш, уларни Ватанга мухаббат, ота-онага, меҳнатга, маънавий-миллий ва умуминсоний қадрятларга хурмат рухида тарбиялаш.
2.12. Конституциявий тузумимизга путур етказувчи диний экстремизм, террорчилар харакат-лари ва бошқа зарарли диний оқимларга қўшилмаслик юзасидан тушунтириш бериб бориш.
2.13.Ўзининг касбий маҳоратини, шу жумладан педогогик-психологик тажрибасини доимо такомиллаштириб бориш, белгиланган муддатларда малака ошириш курсларида ўқиб келиш.
2.14. Ўқитувчилар очиқ дарсларида фаол иштирок этиш, улар дарсларини кузатиш, тахлил қилиш, илғор тажрибаларидан амалда фойдаланиш.
2.15. Таълим муассасасининг моддий техника базаси, кўргазмали куроллар ва техник воситалардан унумли фойдаланиш, эхтиёт қилиш ва сақлаш.
2.16. Иш, фан кабинетларини давлат таълим стандартлари асосида жихозлаш.
2.17. Вояга етмаганлар билан ишлашда дарсдан ташқари тўгарак ишларига раҳбарлик қилиш, тўгарак иши ҳужжатларини тартибга келтириш, тўгарак машғулотларини ўз вақтида самарали ўтказишни таъминлаш.
2.18. Шаҳар, вилоят, республика даражасида ўтказилаётган фан олимпиадалари, кўрик-танловлар, спорт мусобақаларида таълим муассасаси шаъни учун курашиш, совринли ўринлар олишга интилиш.
2.19. Муассасада соғлом муҳитни яратиш мақсадида гурухчилик, тарафма-тарафчилик, “Аноним” хатлар уюштириш каби жамоада психологик муҳитни бузувчи, кескинлаштирувчи харакатлар қилмаслик, “Бир ёққадан бош чиқариш” шиори остида ишлаш, коллективни мустахкамлаш ва янада жипслаштириш учун жонбозлик кўрсатиш.
2.20. Ўзининг салбий хатти-харакати ва қилмиши тўғрисида рахбариятга тушунтириш хати ёзишдан бош тортмаслик ва талаб қилинганда тақдим этиш.
2.21.Таълим муассасига ишониб топширилган моддий бойликларини ходимнинг айби билан сақланиши таъминланмаган ҳолларда.Халқ таълими бўлимига етказилган зарар хажмини амалдаги қонунларга мувофиқ тўлаш.
2.22. Таълим муассасасида меҳнат интизомига қатъий риоя қилиш, иш жойида алкоголли ичимликлар, гиёхвандлик ёки токсик моддалар таъсирида маст холатда юрмаслик, карта, қимор ва бошқа кўнгилочар ўйинлар ўйнамаслик.
2.23 Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 14.06.2018 йилдаги 160-сонли бўйруғида ходимнинг лавозим малака тавсифларида белгиланган функционал вазифаларини тўла адо этиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |