М. А.Ҳамроев она тилидан маърузалар


-§. Уюшиқ бўлакларда кўплик, эгалик ва



Download 1,58 Mb.
bet106/149
Sana23.02.2022
Hajmi1,58 Mb.
#143462
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   149
Bog'liq
2 5249198115935750579

2-§. Уюшиқ бўлакларда кўплик, эгалик ва
келишик қўшимчаларининг қўлланиши

Бу қўшимчаларнинг қўлланиши икки хил бўлади:


1. Сон (кўплик), эгалик ва келишик қўшимчалари уюшиқ бўлакларнинг охиргисига қўшилади: Нома ва аризаларнинг баъзилари мирзо, муфтиларга ҳавола қилинар эди.
2. Гапдаги уюшиқ бўлакларнинг ҳар бирида сон, эгалик, келишик қўшимчалари алоҳида-алоҳида такрорланади: Қор совуғи қўлларимни ва оёқларимни, пешонамни ялаб турса-да, менга жуда ёқимли туюлди.
Нутқда сон, эгалик ва келишик қўшимчаларнинг уюшиқ бўлакларда ҳар хил ишлатилиш ҳоллари ҳам учрайди: Болалар яслилари ва боғчаларида, мактабларда меҳнаткашларнинг фарзандлари тарбияланмоқдалар .
Гапда уюшиқ бўлаклар боғловчиларсиз, санаш оҳанги ёрдамида, бириктирув боғловчилари (ва, ҳамда), улар вазифасидаги -у, -ю юкламалари, билан кўмакчиси, зидлов боғловчилари (аммо, лекин, бироқ), на юкламаси, -да юкламаси, гоҳ, ёки, ёхуд, дам, баъзан, ё каби айирув боғловчилари билан боғланиб келади: Машина секинлади, лекин тўхтамади.
Гапнинг уюшиқ бўлаклари гуруҳ-гуруҳ бўлса, бу гуруҳлар бир-биридан нуқтали вергул билан ажратилади: Ютиб чиқиш учун от чопқир, зотдор бўлиши, яхши тобланиб, совитилиши; чавандоз уста, эпчил бўлиши керак.


3-§. Умумлаштирувчи бўлак (қисм) ва унда
тиниш белгиларининг ишлатилиши

Уюшиқ бўлакли гапларда сўзларни жамловчи умумлаштирувчи бўлак бўлиши мумкин. Кўпинча белгилаш, бўлишсизлик олмошлари ва жамловчи от, жамловчи сонлар, шунингдек, сўз бирикмалари, кенгайган бирикмалар умумлаштирувчи бўлак бўлиб келади: Уйлар, дарахтлар, кўчаларҳаммаси қоронғилик қаърига чўмди. Ишга янги қабул қилинганлар: Аҳмад, Салим ва Акбар бошилиқнинг олдига киришсин. Умумлаштирувчи бўлак қандай вазифани бажарса, уюшиқ бўлаклар ҳам шундай вазифани бажаради.


Умумлаштирувчи бўлаклар уюшиқ бўлаклардан олдин келса, ундан кейин икки нуқта қўйилади: Қудратнинг олдидан икки ўртоғи: Илҳом ва Рустам чиқиб келди. Умумлаштирувчи бўлак уюшиқ бўлаклардан кейин келса, ундан олдин тире қўйилади: Шу ҳовли-жой, мана шу дарахтлар, курси, сўри - ҳаммаси меники.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   102   103   104   105   106   107   108   109   ...   149




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish