Маркетинг имкониятлари (marketing opportunities) – бу харидорлар томонидан қўйилган талаб ва корхонанинг ушбу талабни қондириши бўйича потенциал имкониятлари (ресурслари) қанчалик туғри келиши билан аниқланади. Маркетинг имкониятларини таҳлил қилишни асосий услублари қуйидагилардан иборат:
– STEP – таҳлил (макромуҳит омиллари ва уларни корхонанинг бозор фаолиятига таъсири даражасини аниқлаш):
–SWOT – таҳлил (бозор имкониятлари ва муаммолар, корхонанинг кучли ва кучсиз томонларини аниқлаш);
– GAP – таҳлил (корхонанинг бозордаги мақсадларига, унинг реал имкониятларини туғри келишини аниқлаш).
Маркетингни бошқариш (marketing management) – бу корхонанинг мақсадини ҳисобга олган ҳолда, унинг мақсадли истеъмолчиларини эҳтиёжини аниқлаш ва уни қондириш бўйича таҳлил, режалаштириш, амалга ошириш ҳамда назорат қилиш фаолиятидир. Маркетингни бошқаришда кетма-кетликда қуйидагилар амалга оширилади: маркетинг таҳлили, маркетингни режалаштириш, маркетинг режасини амалга ошириш ва маркетинг назорати. Маркетингни бошқариш истеъмолчилар, рақобатчилар, воситачилар ва бошқа бозор фаолияти субъектлари ҳақидаги ахборотлардан кенг фойдаланишга асосланади. Бундай ахборотлар маркетинг ахборот тизими доирасида йиғилади, таҳлил қилинади ва тарқатилади.
Маркетинг мақсадлари (marketing goals, objectives) – бу корхона маркетинг фаолиятининг режалаштирилган натижасидир. Маркетинг мақсадларини танлаш, корхона фаолиятининг умумий мақсадларига боғлиқдир (фойда олишга эришиш, бозорда бўлиш вақти ва бошқалар). Корхонанинг маркетинг мақсадлари (вазифалари) орасидан қуйидагиларни ажратиш мумкин: иқтисодий мақсадлар (сотув ҳажмига эришиш, бозор улушига ва бошқалар) ва коммуникатив (мақсадли истеъмолчиларни маркага бўлган содиқлигини ошириш, маркани танилмоқлик кўрсаткичини ўстириш, фирмани биладиган шахслар орасидан, унга нисбатан ижобий муносабатдаги мақсадли харидорлар улушини ўстириш ва бошқалар).
Маркетинг аудити (marketing audit, revision) – бу маркетинг дастурлари самарадорлигини баҳолаш учун фойдаланиладиган назорат-таҳлил фаолиятидир.
Корхонанинг умумий ёки уни айрим хўжалик бирликларини маркетинг ташқи муҳитини, мақсадларини, стратегияларини ва маркетинг фаолиятини алоҳида турларини умумий, тизимли, мустақил ва даврли равишда (аудиторлар томонидан) текширишдир. Маркетинг аудити маркетинг стратегик назоратини амалга оширувчи восита ҳимобланади.
Маркетинг аудитининг мақсади – муаммолар ва янги имкониятлар мавжуд бўлган соҳаларни аниқлаш ҳамда корхонанинг маркетинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича тавсияларни тайёрлаш ҳисобланади.
Маркетинг аудити тўртта тавсифномадан ташкил топади.
Do'stlaringiz bilan baham: |