М 0 УЎК 33: 005. Кбк 65. 290-2 миллер, Жон Г. Савол ортидаги савол



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/8
Sana17.07.2022
Hajmi0,54 Mb.
#810544
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Савол ортидаги саволлар. last

“Нега?” деб сўраманг!
Қулоғингизга ҳеч шу саволлар чалинганми: 
“Нега бошқалар яхшироқ ишламайди?”
“Нега менда шунақа бўляпти?”
“Нега улар ишимни шу қадар қийинлаштириб 
ташлаган?”
“Нега мен сира дам олмайман?”
“Нега одамлар менчалик қайғуролмайди?”
Бу саволларни овоз чиқариб айтиб кўринг. Хўш, улар-
ни айтганингизда нимани ҳис этяпсиз? 
Мен бу саволларни берганимда, ўзимни жабр дийда 
каби ожиз сезаман. “Нега мен?“ билан бошланадиган 
саволларнинг туб маъноси 
мен атроф­муҳит ва тева­
ракдаги одамларнинг қурбониман
, деган кайфиятни бе-
ради. Бу аслида у қадар фойдали фикр эмас, тўғрими? 
Лекин биз ҳамиша “Нега мен?” шаклидаги саволларни 
берамиз (Ёдда тутинг: агар сиз муаммони ҳал этиш ёки 
савдо-сотиққа оид “Бешта нега саволи” бўйича сабоқ 
ол ган бўлсангиз, бу ерда гап у ҳақда кетмаяпти. Улар 
фойдали ва ўринли. Назарда тутаётганимиз “Нега” би лан 
бош ла ниб, “мен бечора” оҳангида берилувчи ва тўғри-
дан-тўғри ўзи га ачиниш ҳиссини келтириб чиқарадиган 
саволлардир). 
“Нега?” билан бериладиган бу турдаги саволлар ту-
зоғига исталган киши тушиб қолиши мумкин. Бир са фар 
бўлим бошлиғидан қўлида қанча одам ишлаши ҳақида 
сўрадим, у эса: “Яримта, шекилли”, деб жавоб берди. 
Жавоб кулгили эди, лекин бу унинг “Нега мен яхши одам 


20
топа олмайман?”, “Нега ёш авлод чин дилдан меҳнат 
қилишни истамайди?” ва “Нега юқори бошқармадан 
кўпроқ ёрдам олмайман?” каби НСлар берадиган бош-
қарувчилар тоифасига киришидан дарак эди.
Бунинг барчаси қурбонларча фикрлаш тарзи бў либ, 
дунёда ҳаддан ташқари кенг ёйилиб кетишга улгурди. 
Бир сафар узоқ парвоз вақтида эллик ёшлардаги 
кишининг ёнига ўтириб қолдим. Биз ўзаро танишиб, 
“Қаерга йўл олдингиз?” ва “Нима иш қиласиз?” синга-
ри саволлар билан дўстона суҳбатимизни бошладик. 
Маълум бўлишича, унинг Аспен яқинида яна бир уйи 
бор ва йигирма бир кунлик чанғи таътилидан эндигина 
қайтаётган экан. 
“Қойил,
– ўйладим мен. – 
Аспенда 
йигирма бир кун­а! Демак, бу одамнинг қанчадир их­
тиёрий маблағи бор!”
У гапида давом этиб, Нью-Йоркда яшаши ва Уолл 
Стритда ишлашини айтди. Нима иш қилишини топиб 
кўринг-а? У брокер эмас, инсон жароҳатлари бўйича 
адвокат экан. 
У мендан нима билан шуғулланишимни сўрагани да 
қисқа ва лўнда қилиб “Ёзувчи, нотиқ”, деб қўя қолдим. 
– О, ростданми? – деди у. – Нима ҳақида маъруза 
қиласиз? 
Мен бир муддат мулоҳаза қилиб кўриб, 
“Нега 
айтмаслигим керак?”
деб ўйладим. Кейин у киноя ё 
ҳазилга йўймасмикан, деган хаёлда ҳар доим берадиган 
жавобимни айтдим: 
– Шахсий жавобгарлик ҳақида. 
Бунга бир неча сония вақт кетди. Биз бир-биримизга 
тикилиб қолдик. У бироз безовталанди. Охири унга 
тушунарлироқ бўлиши учун қўшиб қўйдим: “Мен бажа-
радиган юмуш одамларга, шу жумладан, ўзимга ҳам, 
қурбонларча фикрлаш
тарзини ҳаётимиздан бартараф 
қилишга кўмаклашишдан иборат”.
У мени тушунган бўлса керак, чунки шу билан суҳ-
батимиз поёнига етди. Биз кейин умуман гап лашмадик! 


21
Унинг шахси ёки касбига ҳеч қандай қаршили-
гим йўқ. У шунчаки “Нега менда шунақа бўляпти?” дея 
тинимсиз савол бераётган жамият талабини қон дир яп-
ти, холос. Аммо жамиятдаги ноқисликларга бош чай қа-
ган тақдиримизда ҳам, ўша жамият мус тақил шахслар 
– сиз ва мендан ташкил топгани ни унут майлик. Қурбон-
ларча фикрлаш тарзидан дунё миқ ё си да қутулиш учун 
қила оладиган энг яхши иши миз уни, ав вало, ўзимиз дан 
бартараф қилишдир. 
Биринчи рақамли СОС йўриқномаси барча СОСлар 
“Нега?”, “Қачон?” ёки “Ким?” эмас, балки “Нима?” ё 
“Қандай?” сўроқлари билан ифодаланишини таъкид-
лайди. Боб бошидаги “Нега?” билан бошланган савол-
ларга яна бир бор кўз ташланг ва уларни қу йидагича иш-
латганимизда нима бўлиши мумкинлиги ҳақида ўй лаб 
кўринг: 
“Бугун қилаётган ишим сифатини қандай оширсам 
бўлади?”
“Вазиятни ўнглаш учун нима қилсам экан?”
“Бошқаларга қандай ёрдам бера оламан?”


22
5

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish