М. Қ. Пардаев, Ш. С. Олтаев, Х. А. Улашев


Тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солиш воситалари



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/128
Sana29.05.2022
Hajmi2,21 Mb.
#616877
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   128
Bog'liq
makroiktisodij taxlil

Тўлов балансини макроиқтисодий тартибга солиш воситалари 
ваусуллари 
Тўлов баланси мувозанатини таъминлаш учун жорий ҳисоблар ва 
капитал ҳаракати қолдиқлари бир-бирини айнан қоплаши зарур бўлади. 
Марказий Банк валюта интервенсиясини амалга ошириш чорасини кўрмаса 
ва расмий валюта заҳиралари миқдорини ўзгартирмаса тўлов баланси 
ҳисоблари валюта курсининг эркин тебраниши ҳисобига ўзаро тартибга 
солинади
80

Бундай шароитда капитал оқиб келиши сабабли миллий валютанинг 
қимматлашуви, капитал чиқиб кетиши сабабли эса унинг арзонлашуви рўй 
беради. Валюта курсининг эркин тебраниши тўлов балансининг жорий ва 
капитал ҳисобларини автоматик равишда мутаносиблаштириш меxанизми 
ҳисобланади. 
Эркин тебранувчи валюта курси тарафдорларининг таъкидлашларича, 
тўлов балансининг ортиқчалиги ѐки тақчиллиги бундай вазиятларда тез орада 
барҳам топади.
Валюта курсларининг эркин ҳаракати тўлов балансининг ортиқчалиги 
ѐки камомадини йўқотади. 
Эркин тебранувчи валюта курслари тўлов балансини тенглаштиришда 
катта имкониятларга эга бўлсада, камчиликлардан ҳам xоли эмас. Чунончи, 
бундай валюта, биринчидан, савдонинг ноаниқлиги ва қисқаришига, 
иккинчидан, савдо шароитининг ѐмонлашишига, учинчидан, беқарорликка ва 
ҳоказоларга олиб келади. 
Агар Марказий Банк расмий валюта заҳиралари воситасида чет эл 
валютасини сотиш ѐки сотиб олиш валюта курсининг эркин тебранишига 
барҳам берса, валюта курсининг эркин тебраниши воситасида тўлов 
балансини тартибга солиш зарурати йўқолади. 
Бунда тўлов баланси тақчиллиги Марказий Банк расмий заҳираларини 
қисқартириш ҳисобига молиялаштирилиши мумкин. Бундай вазиятда ички 
80
Д.Қ.Аҳмедов, А.Э.Ишмухаммедов, Қ.Х.Жумаев, З.А.Жумаев. Макроиқтисодиѐт. Дарслик. – Т., ТДИУ, 
2004, 240 бет. 


122 
бозорда чет эл валютаси таклифи ошади. Қайд этилган операция экспортга 
xос бўлиб, кредитда плюс белгиси билан (Марказий Банкда xорижий валюта 
заҳираси камайишига қарамасдан) ҳисобга олинади. Ушбу тадбир 
натижасида ички бозорда миллий валюта таклифи камаяди, унинг алмашинув 
курси нисбатан кўтарилади ва бу инвестициялар ҳажмига ҳамда иқтисодий 
ўсишга салбий таъсир кўрсатади. 
Тўлов балансининг актив қолдиғи эса Марказий банкнинг расмий 
валюта заҳиралари миқдори ортишига олиб келади. Бунда Марказий банк 
валюта заҳираларини тўлдириш учун чет эл валютасини сотиб олади ва 
натижада ички бозорда миллий валюта таклифи нисбатан ошади, унинг 
алмашинув курси камаяди
81
.
Бу ҳол эса иқтисодиѐтга (инвестициялар ҳажми ва иқтисодий ўсишга) 
рағбатлантирувчи таъсир кўрсатади. 
Марказий банк томонидан ўтказиладиган бундай операциялар расмий 
резервлар билан бўладиган операциялар дейилади. Бу операциялар 
натижасида тўлов баланси қолдиғи нолга тенглашиши керак. 
Тўлов балансининг актив қолдиғи ѐки тақчиллиги мамлакат 
иқтисодиѐти xусусиятларига қараб турлича баҳоланиши мумкин. 
Валютаси xалқаро ҳисоб-китобларда ҳамда бошқа мамлакатлар заҳира 
валютаси сифатида фойдаланиладиган мамлакатлар учун тўлов балансининг 
тақчил бўлиши табиий ҳол ҳисобланади. Бундай мамлакатлар тўлов 
балансини узоқ муддат макроиқтисодий тартибга солмаслиги мумкин. 
Миллий 
валютаси 
жаҳон 
иқтисодиѐтида 
заҳира 
валютаси 
ҳисобланмайдиган мамлакатлар Марказий банкларида расмий валюта 
заҳираси чекланганлиги туфайли тўлов балансининг узоқ муддатли 
тақчиллиги бу резервларнинг сарфлаб бўлинишига олиб келади.
Бундай ҳолларда тўлов баланси макроиқтисодий тартибга солинади. 
Мамлакат савдо сиѐсатини ва валюта алмашинув курсини ўзгартириши 
чораларини қўллаб чет эллардаги ўз xаражатларини камайтиради ѐки 
экспортдан ўз даромадларини оширади. 
Бундай тартибга солиш натижасида баҳолар умумий даражаси ошади. 
Оқибатида аҳоли турмуш даражасининг пасайиши, миллий валютанинг 
қадрсизланиши, иқтисодиѐтнинг айрим тармоқларида бандлиликнинг 
пасайиши рўй бериши мумкин. 
Валюта резервлари сарфлаб бўлинганлиги, илгари олинган чет эл 
кредитларини қайтарилиш графиклари бузилганлиги туфайли бундай 
кредитларни яна олиш имкониятлари йўққа чиқади. Шу туфайли мамлакат 
тўлов баланси тақчиллигининг узоқ вақт давом этиши тўлов баланси 
инқирози дейилади. 
Тўлов баланси инқирозини ҳал этишнинг ягона йўли макроиқтисодий 
тартибга солиш ҳисобланади. 
81
Д.Қ.Аҳмедов, А.Э.Ишмухаммедов, Қ.Х.Жумаев, З.А.Жумаев. Макроиқтисодиѐт. Дарслик. – Т., ТДИУ, 
2004, 240 бет. 


123 
Ўтиш даври иқтисодиѐтида xорижий валютага спекулятив талаб 
ошиши Марказий Банкни қийин аҳволга солиб қўяди. Чунки расмий валюта 
заҳиралари бир вақтнинг ўзида ҳам тўлов баланси тақчиллигини, ҳам ички 
спекулятив талабни қондириш учун етарли бўлмаслиги мумкин. 
Валюта алмашинув курсини таитибга солиш бу вазиятдан чиқишнинг 
ягона йўлидир. 
Қисқа истиқболда тўлов баланси қолдиғини жамғариш ва 
инвестициялар ҳажмларини белгиловчи омиллар (масалан бюджет солиқ 
сиѐсати, фоиз ставкалари) таъсирида ўзгариши мумкин. 
Агар мамлакатда рағбатлантирувчи фискал сиѐсат юргизилса, бу ҳол 
миллий жамғармаларнинг пасайишига олиб келади. Бу ўз навбатида жорий 
операциялар ҳисоби бўйича тақчилликка, капитал ҳаракат ҳисоби бўйича 
мусбат қолдиққа олиб келади. 
Чекловчи фискал сиѐсат миллий жамғармалар ҳажмларини оширади, 
бу ўз навбатида капитал ҳаракати ҳисоби бўйича тақчилликка, жорий 
операциялар ҳисоби бўйича мусбат қолдиққа олиб келади. 
Жаҳон фоиз ставкаларининг ошиши капитал ҳаракати ҳисоби бўйича 
тақчилликка, жорий операциялар ҳисоби бўйича мусбат қолдиққа эришишга 
олиб келади. Жаҳон фоиз ставкаларининг пасайиши эса акс натижаларга 
олиб келади
82

Тўлов баланси ҳисобларини тузишнинг асосий мақсадларидан бири 
ташқи мувозанатликни тўғрилаш эҳтиѐжининг пайдо бўлганлиги 
тўғрисидаги маълумотга эга бўлишдир. Бироқ икки тарафлама ѐзув тизими 
тўлов балансида дебет ва кредит тенглигини назарда тутади. Шунинг учун 
унда ижобий сальдо ѐки дефицитни кўрсатиш учун барча ташқи 
операцияларни суммалаш ва бу гуруҳ ичидаги операцияларни моддалардан 
ажратиш керак (чизиқ остидан ѐки устидан).
Қизиқарли маълумотлар 
Чизиқни тортиш ерини ҳал қилиш тўлов баланси бош эҳтиѐжининг аъло 
даражадаги қайси операциялар доирасини кўрсатиш тўғрисидаги субъектив 
назарни ифодалайди. Мустақил ҳисобланган операцияларга бўлган 
ѐндашувларнинг бирига асосан, автоном моддаларникомпенсациялаш учун 
улар амалга ошириладиган операциялардан ажратилиши керак. Бошқа 
ѐндашув 
доирасида 
асосий 
эътибор 
операция 
характерининг 
ўзгарувчанлигига қаратилади: ностабиль деб қараладиган операциялар тўлов 
балансининг умумий ҳолатини кўриш учун ―чизиқ остида белгиланади. 
Ташқи сектор прогнозлари бутун дунѐ билан ўзаро алоқадор бўлади. 
Шунинг учун ҳам унда асосий савдо ҳамкорлари ва шунингдек, рақобатчи 
давлатлар иқтисодиѐтининг ривожланиш тенденцияси ҳисобга олиниши 
керак.
Ички иқтисодий фаоллик ва иқтисодий сиѐсат. Тўлов баланси 
прогнозлари 
мамлакат 
иқтисодиѐтининг 
ривожланишини 
82
Д.Қ.Аҳмедов, А.Э.Ишмухаммедов, Қ.Х.Жумаев, З.А.Жумаев. Макроиқтисодиѐт. Дарслик. – Т., ТДИУ, 
2004, 240 бет. 


124 
прогнозлаштирувчи тенденцияларга мос бўлиши керак. Унга, ўз навбатида 
бевосита ўтказиладиган солиқ, бюджет ва пул-кредит сиѐсати таъсир этади. 
Прогнозлаштириш услубияти. Прогнозларни тайѐрлашда ўзгаришни 
кўрсатувчи ва асосий ўзгаришларни прогнозлаштирувчи кўрсаткичлар 
орасидаги мустаҳкам алоқаларни ўрнатиш мақсадга мувофиқдир. 
Дезагрегация даражаси. Прогнозлаштирувчи операция категориялар 
таркибида маълумотларнинг дезагрегация даражаси аниқланган бўлиши 
керак. 
Бухгалтерия ҳисобида балансга риоя қилиш. Тўлов балансининг 
алоҳида компонентлари алоҳида прогнозлари барча ташкилий тўловлар ва 
тушунчалар суммаси нимага тенг бўлиши керак, яъни жорий операциялар 
ҳисобининг салдоси капитал ҳаракати ва заҳиралар миқдорининг ўзгариши 
суммасига тенг бўлиши керак, деган шартни қондирмаслиги мумкин.
Жорий операция ҳисоби дефицитининг маъқулланган миқдори. Агар 
жорий операция ҳисоби дефицити прогнозлаштирилаѐтган бўлса, дефицитни 
молиялаштиришни таъминлаш ва қарз бериш билан боғлиқ бўлган муаммони 
четлаб ўтиш имконини берувчи ҳажмдаги капиталлар оқимига давлат 
кафолат бера олиш-олмаслиги муҳим ҳисобланади.

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   128




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish