Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

 Европа Иттифоқи
(ЕИ) — ўзида халқаро ташкилот ва 
федератив 
давлат 
хусусиятларини 
мужассамлаштирган 
давлатлараро уюшма. Дастлаб Европа ҳамжамияти (Умумий 
бозор) номи билан аталган. Европа Иттифоқи тўғрисидаги 


- 112 - 
шартнома 1992 йили Маастрихт шаҳрида (Нидерландия) 
Европа ҳамжамиятига аъзо бўлган 12 давлат ва ҳукумат 
бошлиқлари имзо чеккан Европа мамлакатларининг сиёсий ва 
валюта-иқтисодий 
иттифоқини 
вужудга 
келтириш 
тўғрисидаги шартнома бўлиб, бу шартнома 1993 йил 1 
ноябрдан кучга кирган. Европа Иттифоқининг мақсадлари: 
Европа халқларининг мустаҳкам иттифоқини вужудга 
келтириш, ички чегаралари бўлмаган макон яратиш, 
иқтисодий ва ижтимоий ўзаро таъсирни кучайтириш йўли 
билан мувофиқлаштирилган узоқ муддатли иқтисодий 
тараққиётга ёрдам бериш; иқтисодий ва валюта иттифоқини 
ташкил қилиш ва ягона валюта яратиш (бу мақсадга 2002йил 
январда асосан эришилди); биргаликда ташқи сиёсат олиб 
бориш ва хавфсизлик борасида сиёсат юритиш, келгусида эса 
биргаликда мудофаа сиёсатини ҳам олиб бориш йўли билан 
халқаро соҳада ўзига хос бир хилликни қарор топтириш; 
адлия ва ички ишлар соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш; 
умумий бойликни сақлаб қолиш ва кўпайтириш. Европа 
Иттифоқи органлари: Европа машварати, Европа парламенти, 
Европа Иттифоқи Кенгаши, Европа комиссияси, Европа суди. 
Қароргоҳи Страсбур шаҳрида (Франция). Ўзбекистон билан 
Европа Иттифоқи ўртасида Шериклик ва ҳамкорлик 
тўғрисидаги битим 1999 йил 1 июлда ратификация қилинган. 
Бу битим сиёсий, иқтисодий, маданий-маърифий алоқалар 
ривожи учун имконият туғдирди. Жумладан, томонлар ўзаро 
савдода бир-бирларига тегишли товарларни ўз ҳудудлари 
орқали эркин транзит қилишни таъминлайдилар. 
Европа кенгаши –
Европа давлатларини бирлаштирувчи 
минтақавий халқаро ташкилот. Европа Кенгаши қитъа 
давлатларининг ҳар томонлама ҳамкорлик қилишига 
кўмаклашувчи халқаро ташкилот сифатида 1949 йилда таъсис 
этилган. Ҳозирги кунда 40дан ортиқ давлат Европа 
кенгашининг аъзоси ҳисобланади. Шарқий Европанинг 
Болгария, Венгрия, Чехия, Словакия, Словения, Латвия, Литва 
ва Эстония каби давлатлари шулар жумласидандир. Россия 


- 113 - 
Европа кенгашига 1996 йилда қабул қилинган. Европа 
Кенгаши инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, демократияни 
чуқурлагтириш, асосий ҳуқуқий, таьлим, ахборот, атроф - 
муҳитни ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш каби масалаларда 
Европанинг барча давлатларини яқинлаштириш ва ўзаро 
фойдали ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида 
ташкил этилган. Европа Кенгашининг қуйидаги органлари 
бор: 1. Вазирлар қўмитаси. 2. Парламент ассамблеяси. 3. 
Тармоқ вазирлар кенгаши. 4. Котибият. Вазирлар қўмитаси 
ЕКнинг олий органидир. У аъзо мамлакатлар ташқи ишлар 
вазирларидан ташкил топади ва Екнинг иш дастури юзасидан 
қарорлар қабул қилади, турли ҳукуматлараро ихтисослашган 
қўмиталар, тармоқ вазирлар кенгашлари таклифлари бўйича 
қарорлар чиқаради, ЕК бюджетини қабул қилади ва инсон 
ҳуқуқларибўйича Европа комиссияси аъзоларини тайинлайди. 
Одатда йилига икки марта вазирлар даражасида йиғилиш 
ўтказади. Парламент ассамблеяси миллий парламентлар 
депутатларидан ташкил топган депутатлар ва уларнинг 
ўринбосарларидан иборат. Ассамблея кун тартибида турган 
масалаларни муҳокама қилади, тавсиялар ишлаб чиқади, 
конференция, коллеквиум ва очиқ парламент мажлисларини 
ташкил қилади. Бош котибни ва унинг ўринбосарини, инсон 
ҳуқуқлари бўйича Европа суди судьяларни сайлайди. 
Котибиятни 5 йил муддатга сайланадиган Бош котиб 
бошқаради. ЕК органлари Страсбур шаҳрида (Франция) 
жойлашган. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish