Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet296/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   292   293   294   295   296   297   298   299   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

 
Храповикли самара
– ялпи талаб ошганда нархнинг 
ўртача даражаси кўтарилиши, лекин талаб камайганда, қисқа 
давр ичида нарх пасайиш тамойилига эга бўлмаслигини 
кўрсатади. 
Хўжалик фаолияти соҳасидаги иқтисодий жиноятлар
– 
сифатсиз маҳсулот чиқариш ёки сотиш этил спиртли, 
алкаголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотларини қонунга хилоф 
равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш, савдо ёки 
воситачилик фаолияти билан қонунга хилоф равишда 
шуғулланиш, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш 
фаолияти билан лицензиясиз шуғулланиш, қонунга хилоф 
равишда ахборот тўплаш, уни ошкор қилиш ёки ундан 
фойдаланиш, рақобатчиликни обрўсизлантириш кабилардан 
иборат. 


- 376 - 
Хўжалик юритувчи субъект
— товарларни ишлаб 
чиқариш, олиш ва реализация қилиш фаолияти билан 
шуғулланувчи юридик шахс, шу жумладан чет эллик юридик 
шахс, хўжалик бошқаруви органи, шунингдек якка тартибдаги 
тадбиркор. 
Хўжалик 
юритувчи 
субъектларнинг рақобатни 
чеклайдиган 
келишиб 
олинган 
ҳаракатлари 
ва 
битимларини тақиқлаш. 
Товар ёки молия бозорида 
ўзаро рақобатлашаётган хўжалик юритувчи субъектлар, шу 
жумладан потенциал рақобатчилар бўлган хўжалик юритувчи 
субъектлар ўртасидаги келишиб олинган ҳаракатлар ва 
битимлар, агар бундай келишиб олинган ҳаракатлар ва 
битимлар: 1) сунъий равишда нархлар, тарифлар, чегирмалар, 
устамалар, қўшимча тўловларни ёки устама нархларни 
белгилашга ёки сақлаб туришга; 2) нархларни сунъий равишда 
оширган ёки пасайтирган ҳолда эркин бозор нархларининг 
қарор топишига тўсқинлик қилишга; 3) ишлаб чиқариш 
устидан, маҳсулот сотиш бозорлари ва капитал қўйилмалар 
устидан назорат ўрнатишга; 4) таклиф ҳажмини сунъий 
равишда ўзгартириш мақсадида ишлаб чиқариш ҳажмларини 
келишиб олишга; 5) шартнома предметига тааллуқли 
бўлмаган шартларни, шу жумладан молиявий маблағларни, 
бошқа мол - мулкни, мулкий ҳуқуқларни ўзга шахсга 
ўтказишга доир асоссиз талабларни, шунингдек рақобатни 
чекловчи бошқа ҳаракатларни содир этиш талабларини 
мажбуран қабул қилдиришга; 6) аукционларда, биржаларда ва 
бошқа савдоларда нархларни оширишга, пасайтиришга ёки 
сақлаб туришга; 7) шартномага камситувчи шартларни 
киритишга; 8) тегишли бозорни ҳудудий принцип бўйича, 
реализация қилиш ёки харидлар ҳажми бўйича, товарларнинг 
хиллари бўйича ёхуд товарларни сотувчилар ёки сотиб 
олувчилар, товар буюртмачилари доираси бўйича бўлиб 
олишга; 9) бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг тегишли 
товарларни сотувчилар ёки сотиб олувчилар, товар 
буюртмачилари сифатида бозорга киришини чеклашга ёки 


- 377 - 
уларни бозордан четлаштиришга ёхуд хўжалик юритувчи 
субъектларни муайян товарлар бозорига қўймасликка олиб 
келса ёки олиб келиши мумкин бўлса, тақиқланади. Бири 
товар бозорида устун мавқени эгаллаб турган, бошқаси эса 
сотувчи ёки сотиб олувчи бўлган, ўзаро рақобатлашмаётган 
хўжалик юритувчи субъектларнинг келишиб олинган 
ҳаракатлари ва битимларига, агар бундай келишиб олинган 
ҳаракатлар ва битимлар пировард натижада рақобатни чеклаб 
қўйса ёхуд чеклаб қўйиши мумкин бўлса, шу жумладан: а) 
сотувчининг ёки сотиб олувчининг ҳудудни ёки сотиб 
олувчилар доирасини товарни кейинчалик қайта сотиш 
мақсадида мустақил белгилашини чеклайдиган; б) товарларни 
қайта сотиш учун нархларга чекловлар белгилайдиган; в) 
хўжалик юритувчи субъектларга бошқа хўжалик юритувчи 
субъектлар томонидан ишлаб чиқариладиган товарларни 
реализация қилишни тақиқлайдиган келишиб олинган 
ҳаракатлари ва битимларига йўл қўйилмайди. Ушбу тақиқ 
товарларни товар белгиси, фирма номи ва сотувчининг 
интеллектуал мулк объектларига бўлган бошқа мутлақ 
ҳуқуқлари орқали реализация қилишни сотиб олувчи 
томонидан ташкил этиш тўғрисидаги битимларга нисбатан 
татбиқ этилмайди. Юридик ва жисмоний шахсларнинг 
хўжалик юритувчи субъектлар иқтисодий фаолиятини 
мувофиқлаштириши, 
агар 
бундай 
мувофиқлаштириш 
Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги 
қонунинг 
11 

моддасининг биринчи ва 
иккинчи 
қисмларида
 кўрсатилган оқибатларга олиб келса ёки олиб 
келиши мумкин бўлса, тақиқланади. Рақобатни чеклайдиган 
келишиб 
олинган 
ҳаракатлар 
ва 
битимларни 
аниқлаш тартиби
 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамаси томонидан белгиланади. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   292   293   294   295   296   297   298   299   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish