Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet277/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Урбанизация
– 
жамият тараққиётида шаҳарлар ролини 
ошириш жараёни. Урбанизация жараёни шаҳар аҳолисининг 
табиий ўсиши, қишлоқ аҳоли пунктларини шаҳарларга 
айлантириш, кенг шаҳар олди ҳудудларини шакллантириш 
ҳамда аҳолининг қишлоқ жойларидан шаҳар жойларига 
миграцияси ҳисобига рўй беради. 
Ускуналарни замонавийлаштириш 
– ҳаракатдаги 
ускуналар конструкциясига, унинг техник даражасини 
оширувчи ҳамда техник ва иқтисодий кўрсаткичларини 
яхшиловчи 
сезиларли 
ўзгаришлар 
киритиш. 
Замонавийлаштириш 
иккинчи 
шаклдаги 
маънавий 
эскиришнинг олдини олишга кўмаклашади. 
Услубият
– иқтисодий жараёнларни илмий билишнинг 
принциплари, йўллари, қонун – қоидалари, аниқ ҳадислари 
тизимидир. 
Устама харажатлар
– асосий харажатларга қўшимча 
бўлиб, улар билан бирга ишлаб чиқариш харажатлари 
таркибига киритилувчи, ишлаб чиқариш ва корхона 
бошқарувига хўжалик хизмати кўрсатиш харажатлари. 
Устувор интенсив иқтисодий ўсиш
– иқтисодий ўсишда 
интенсив омилларининг юқори ўринга эгалигини билдиради. 
Устувор экстенсив иқтисодий ўсиш
– иқтисодий ўсишда 
экстенсив омилларнинг устивор ўринга эга эканлигини 
билдиради. 
Устун мавқе - 
товар ёки молия бозорида хўжалик 
юритувчи 
субъектнинг 
ёхуд 
шахслар 
гуруҳининг рақобатлашувчи хўжалик юритувчи субъектларга 


- 355 - 
боғлиқ бўлмаган ҳолда унга ўз фаолиятини амалга ошириш 
ва рақобатнинг ҳолатига ҳал қилувчи таъсир кўрсатиш, 
тегишли бозорга бошқа хўжалик юритувчи субъектларнинг 
киришини қийинлаштириш ёхуд уларнинг иқтисодий фаолият 
эркинлигини бошқача тарзда чеклаш имкониятини берадиган 
ҳолатидир. Товар бозорида қайси хўжалик юритувчи субъект 
ёки шахслар гуруҳи товарининг улуши: 1) эллик ва ундан 
ортиқ фоизни ташкил этса; 2) ўттиз беш фоиздан эллик 
фоизгача ҳажмда бўлиб, бунда қуйидаги шартлар: а) хўжалик 
юритувчи субъектнинг товар бозоридаги улуши камида бир 
йил мобайнида барқарор бўлиб туриши; б) товар бозорида 
бошқа хўжалик юритувчи субъектларга (рақобатчиларга) 
тегишли улушларнинг нисбий миқдорда бўлиб туриши; в) 
ушбу бозорга янги хўжалик юритувчи субъектларнинг 
(рақобатчиларнинг) киришига имконият бўлиши шартлари 
белгиланган бўлса, шу хўжалик юритувчи субъектнинг ёки 
шахслар гуруҳининг мавқеи устун мавқе деб эътироф этилади. 
Молия бозорида хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар 
гуруҳининг устун мавқеини эътироф этиш тартиби ва 
шартлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
томонидан белгиланади. Қаранг: Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 20 августдаги 230 - сон 
қарори билан тасдиқланган «Товар ва молия бозорида 
хўжалик юритувчи субъектнинг ёки шахслар гуруҳининг 
устун мавқеини эътироф этиш ҳамда Товар ёки молия 
бозорида устун мавқени эгаллаб турган хўжалик юритувчи 
субъектларнинг 
давлат 
реестрини 
юритиш 
тартиби 
тўғрисида»ги низом. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   273   274   275   276   277   278   279   280   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish