Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ


Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) -



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) -
БМТ билан ҳамкорлик қилувчи ихтисослаштирилган 
ҳукуматлараро ташкилот бўлиб, 1957йилда БМТ Бош 
ассамблеяси қарорига асосан атом энергиясидан тинчлик 
йўлида фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни йўлга 
қўйиш мақсадида ташкил қилинган. Унга 150 га яқин 
мамлакатлар 
аъзо, 
қароргоҳи 
Венада 
жойлашган. 
Агентликнинг бош вазифаси - ядро қуролини тарқатмаслик 
шартномасининг (1968й.) бажарилишини назорат қилиш 
ҳисобланади. Фаолиятининг асосий йўналишлари ядро 
энергетикаси соҳасидаги тадқиқот ишларини ташкил этиш ва 
мувофиқлаштириш, радиацион ҳавфсизлик муаммолари, атом 
энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасида 
Агентликка аъзо мамлакатларга техник ёрдам кўрсатиш, атом 
энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланишни назорат қилиш, 
атом ҳавф-хатарига боғлиқ бўлган муаммолар фаолиятини 
қатъий тартибга солишдан иборат. 
Аудит-
хўжалик фаолиятини текшириш, тафтиш ва таҳлил 
қилиш.
 
Аудитор
(шахс, фирма) – корхона ва ташкилотларнинг 
молиявий хўжалик фаолиятини текшириб берувчи, улар 
ишининг иқтисодий экспертизасини ўтказувчи (шахс, фирма). 
А. тўла мустақилликка эга бўлиб, ҳеч кимга қарам эмас, ўз 
ишини ҳар бир мамлакатда ёки халқаро миқёсда қабул 
қилинган ҳисоб-китоб ва тафтиш (ревизия) қоидаларига 
биноан олиб боради. Тафтиш натижалари бошқалар учун сир 
сақланиб, эълон этилмайди. 
Аудитор фирмалар
– корхона, фирма, компаниялар 
молиявий хўжалик фаолиятини текшириб борувчи, улар 
ҳисоботини экспертизадан ўтказувчи идора. Улар одатда 
акционер жамият ёки кооператив шаклда фаолият кўрсатади 
ва тўлиқ мустақилликка эга бўлади. Аудитор фирмалар ўз 
ишини ҳар бир мамлакатда ёки халқаро миқёсда қабул 
қилинган ҳисоб-китоб ва тафтиш қоидаларига биноан олиб 
боради. 


- 24 - 
Аукцион
– алоҳида хусусиятларга эга бўлган товарларни 
сотиш учун муайян жойларда ташкил қилинган махсус ким 
ошди савдо муассасаси. Аукционда савдо товарларнинг 
нисбатан чекланган рўйхати бўйича, оммавий сотувга қўйиш 
йўли билан ўтказилади. Аукцион эълон қилинган вақтда ва 
маълум даврда ўтказилади. Бунда товарларнинг бозорга келиб 
тушиш мавсуми ва ҳажми ҳисобга олинади. Аукцион 
савдосида намуна товарлар рўйхатда кўрсатилган тартибда 
савдога қўйилади, харидорлар орасида энг юқори нархни 
таклиф қилган киши товарни сотиб олади. 
Аутрайт
– оддий муддатли валюта битими бўлиб, битим 
тузувчи томонлар қатъий белгиланган муддатларда “Форвард” 
курси бўйича тўловларни кўзда тутади. 
Аутсайдерлар
– 1) бозорда кам аҳамиятли ўринни 
эгалловчи фирма ва компаниялар; 2) халқаро кемасозликда 
бозорда мунтазам конференциялар доирасида фаолият 
кўрсатадиган кемасозлик корхоналари ва улар билан рақобат 
қилувчилар. 

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish