Ижтимоий соҳа –
аҳоли турмуш тарзи, унинг
фаровонлиги, истеъмол
даражасига бевосита боғлиқ бўлган ва
уларни белгилаб берувчи тармоқлар, корхоналар ва
ташкилотлар мажмуи. Ижтимоий соҳага энг аввало хизмат
кўрсатиш соҳаси (маориф, маданият, соғлиқни сақлаш,
ижтимоий таъминот, жисмоний тарбия, умумий овқатланиш,
коммунал хизмат кўрсатиш, йўловчи транспорти, алоқа ва
бошқалар) киради.
- 139 -
Ижтимоий соҳа обектлари
– аҳолининг муносиб турмуш
шароити ва фаровонлигини таъминлашга хизмат қилувчи соҳа
ва тармоқлар мажмуи. Булар қаторига уй-жой фондлари,
соғлиқни сақлаш, маориф, спорт, маданият муассасалари ва
бошқаларни киритиш мумкин.
Ижтимоий танлов назарияси
– бу улар ёрдамида
инсонлар ҳукумат муассасаларидан ўз манфаатлари йўлида
фойдаланадиган турли усулларни ўрганувчи назария.
Ижтимоий танлов назарияси – сиёсий ва иқтисодий
ҳодисаларнинг ўзаро боғлиқликларини тадқиқ этишга
йўналтирилган назария.
Иқтисодиёт назарияси фанида
ижтимоий танлов назарияларининг йирик намоёндаси П.
Самуэльсон қарашлари асосида ижтимоий соҳада харажат –
наф (махсулот) тамойилини жамоат неъматининг оптимал
хажмини чегараланган харажати билан чегараланган
ижтимоий нафлиликни таққослаш йўли аниқлашда қўллаш
ётади. Э.Линдал “Адолатли солиққа тортиш - позитив қарор”
асарида
эквивалентлик
принципини
ижтимоий
соҳа
иқтисодиётига жорий этишни ва Парето оптимумини жамоат
неъматларини ишлаб чиқаришга қўллашни таклиф қилди.
Шунингдек, солиқларни хар бир шахс томонидан аниқ бир
жамоат неъмати учун тўланган нарх деб қарашни таклиф этди.
Дж.Бьюкенен ижтимоий танлов назарияси иқтисодий назария
фанида
ишлаб
чиқилган
анализ
методлари
ва
инструментпарини сиёсий ва бошқарув соҳасида, сиёсатга ва
давлат иқтисодиётига қўллашни асослаган. Д.Мюллер
Ижтимоий танлов - қарорларни нобозор усулларда қабул
қилишни иқтисодий ўрганиш, яьни иқтисодиётни сиёсий
фанларга қўллаш, деб таърифлаган. Ижтимоий танлов
предмети сиёсий фанларникига ўхшаш: давлат назарияси,
сайлов ва овоз бериш қоидалари, партиялар сиёсати,
бюрократия ва ҳ.к. Унинг методологияси иқтисодий
фанларникига ўхшашдир. Ижтимоий танлов назарияси
шахснинг ким бўлишидан қатьий назарий жамиятдаги сиёсий
вазиятга таьсир эта олишини асослайди.
Бу назария
- 140 -
қуйидагиларга асосланади:
1) инсон табиати ва жамият
тўғрисидаги тасаввурларнинг ягоналиги, натижада инсон ўз
манфаатларига эга ва уларни ўзининг фаол автоном фаолияти
билан ҳимоя қила олади; 2) кишиларнинг ўз манфаатларини
эркин амалга оширишига имконият яратадиган жамият яхши
хисобланади; 3) ҳукумат эркин кишилар томонидан
конституциявий хуқуқларини ҳимоя қилиш учун ташкил
этилади; 4) шахслар ўзларининг фойдали функцияларини
максималлаштириш орқали ўзаро келишиб хокимиятни
вужудга келтиришади ва бу хокимиятнинг мақбул
чегараларини белгилашади. Таъкидлаш лозимки,
ижтимоий
танлов механизми бозордаги истеьмол танловидан фарқ
қилади, бу фарқлар қуйидагилардан иборат:
1) бозор
механизмида “пул билан овоз берилади”, натижада кишилар
ўртасида ижтимоий - иқтисодий тенгсизлик юзага келади,
демократик жамиятнинг сиёсий механизмида “бир сайловчи-
бир овоз” принципига асосланиб, барча фуқароларга сиёсатда,
давлатни бошқаришда ва сиёсий қарорлар қабул қилишда тенг
имкониятлар яратишни кўзлайди; 2) ижтимоий танлов
механизми тўғридан - тўғри ва вакиллик демократиясига
асосланади. Бозор механизми индивудиал истеьмол танловига
асосланади; 3) тўғридан-тўғри ва вакиллик демократияси
муқобил ижтимоий-иқтисодий дастурлар асосида овоз
беришга асосланади. Бозорда эркин нархлар асосида
субьектларнинг ҳоҳишлари аниқланади; 4) ижтимоий танлов
давлат ва фуқаролар ўртасидаги молиявий муносабатларда
мажмурлаш тартибини тақозо этади (солиқ ва мажбурий
тўловлар). Бозор тизими иқтисодий эркинликларнинг
кафолатланишига асосланади; 5) ижтимоий танлов механизми
ўз ичига давлат бошқарувини олади. Овоз бериш орқали
жамоавий танлов амалга оширилганда ижтимоий соҳани
ривожлантириш истиқболларига тегишли манфаатлар нисбати
қуйидагича аниқланади. Тўғридан - тўғри демократия (овоз
бериш ҳуқуқига эга бўлганларнинг барчаси иштирок этади).
Давлат бюджети парламент депутатлари томонидан овоз
- 141 -
бериш йўли билан тасдиқланади. Бунда овоз беришнинг
асосий принципи кўпчиликни аниқлашдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |