Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ


Қариндош-уруғчилик капитализми



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet331/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   327   328   329   330   331   332   333   334   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Қариндош-уруғчилик капитализми
– сиёсий ва 
иқтисодий иерархияда ролларнинг қариндошчилик ёки 
ошначилик белгиси бўйича, яъни у ёки бу оилавий қавмга ёки 
“қалин дўстлар” жумласига киришига қараб тақсимланиши. 
Қарор қабул қилишнинг қадам-бақадам модели
қуйидаги босқичларни ўз ичига олади:
 
1. Муаммони аниқлаш. 
Энг аввало муаммо (эришиш лозим бўлган натижа)ни 
ажратиш, айни шу вақт, шу вазият учун қайсиниси асосий 
ҳисобланишини аниқлаш зарур. 2. Муқобил вариантларни 
аниқлаб чиқиш (белгиланган натижага эришишнинг турли 
усулларини аниқлаш). Масалан: аукцион, мусобақа, навбатда 
туриш, бошлиқнинг қарори, мулк эгасининг ҳохиши ва 
бошқалар. 3. Мезонларни белгилаш. (Ҳар бир вариантни 
баҳолашнинг мезонларини аниқлайдиган стандартларни 
белгилаш.) Масалан: ҳаммага тенг имконият, нафлилик, энг 
юқори нарх, мукофот, қадр - қиммат, омад ва ҳоказо. 4. 
Муқобил вариантларни баҳолаш (Ҳар бир мезон ҳар бир 
муқобил вариант учун қўлланилади). 5. Қарор қабул қилиш 
(Турли вариантлар мезонлари бўйича таққосланади ва улардан 
энг мақбули танланади). 
Қизиқиш
– бу, шахснинг у ёки бу нарсага қаратилган 
билиш эҳтиёжининг намоён бўлиш шакли бўлиб, бу ижобий 
ҳис-туйғу уйғотиши мумкин.
Қиймат қонуни 

 
бу қонунга биноан товар ишлаб 
чиқариш ва айирбошлаш уларнинг қиймати асосида амалга 
оширилади. Қиймат қонуни товар ишлаб чиқарувчиларни 
уларнинг индивидуал меҳнат сарфлари билан ижтимоий зарур 
меҳнат 
сарфлари 
ўртасидаги 
фарққа 
боғлиқ 
ҳолда 
табақалаштиради, 
сарфларни 
камайтирган 
ишлаб 
чиқарувчиларни рағбатлантиради ва иқтисодий ресурслар 
ҳамда ишчи кучининг тармоқлар ва соҳалар бўйича 
тақсимланишини тартибга солиб туради. Қиймат қонунининг 
тартибга солиб турувчи механизми рақобат кураши 
натижасида бозор нархларининг стихияли равишда тебраниб 
туришидан, уларнинг ижтимоий қийматдан фарқ қилиб 


- 424 - 
туришидан иборат. Қиймат қонунининг ресурсларни 
тақсимлашни тартибга солиб туриш вазифаси шунда 
кўринадики, жамиятда мавжуд бўлган иқтисодий ресурслар 
фойда нормаси паст бўлган тармоқлардан унинг нормаси 
юқори бўлган бошқа тармоқларга тўхтовсиз ўтиб туради.
Қиймат
– товарда мужассамлашган ижтимоий меҳнат 
яъни жонли ва буюмлашган меҳнат унинг қийматини ташкил 
қилади. Бу қиймат товар айирбошлаганда кўринади, шунинг 
учун алмашув қиймати қиймат шакли бўлиб хизмат қилади. 
Товарнинг ўзи истеъмол қиймат, яъни нафлилик ва 
қийматнинг узвий бирлигидан иборатдир. Классиклар 
фикрича товарнинг икки хил хусусиятга эга бўлишига сабаб 
уни 
ишлаб 
чиқарувчи 
меҳнати 
табиатининг 
икки 
томонламалигидадир. Бир томондан, бу – муайян турдаги аниқ 
меҳнатдир. Шунинг учун, нафлиликни (истеъмол қийматни) 
яратган меҳнат аниқ меҳнат деб ном олган. Иккинчи 
томондан, меҳнат-аниқ шаклдан қатъий назар умуман 
сарфланган инсон ишчи кучидир. У ўзининг шу сифатида 
абстракт меҳнат деб аталади. Бу меҳнат эса бошқа омиллар 
билан бирга товар қийматини яратишда қатнашади.

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   327   328   329   330   331   332   333   334   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish