Луғат. Тузувчилар: Абулқосимов Ҳ. П., Абулқосимов М.Ҳ



Download 2,05 Mb.
Pdf ko'rish
bet210/340
Sana12.06.2022
Hajmi2,05 Mb.
#659398
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   340
Bog'liq
Иқтисодиёт – қисқача изоҳли луғат

Номинал даромад – 
аҳоли томонидан маълум вақт 
оралиғида олинган даромадларининг пул кўринишидаги 
миқдори. 
Номинал даромад
– аҳоли томонидан пул шаклида 
олинган даромадлари суммаси. 
Номинал ЯММ
- жорий баҳоларда ҳисобланган ЯММ. 
Номоддий активлар
– моддий - ашёвий мазмунга эга 
бўлмаган, хўжалик юритувчи субъект томонидан хўжалик 
фаолиятида фойдаланиш ёки бошқариш учун фойдаланиш 
мақсадида назорат қилинадиган, шунингдек узоқ вақт (бир 
йилдан кўп) ишлатиш учун мўлжалланган мол - мулк 
объектлари. 
Норма
– институционал муҳитда индивидларнинг ўз 
танловини амалга оширишда фойдаланиладиган асосий унсур 
ҳисобланади. 
Нотариус
(биржага оид) - савдо битимларини қайд 
қилувчи мансабдор шахс. Нотариус актлар ва шикоят 
билдирилган векселлар бўйича жавоб беради. Жорий 
қонунларда ташкилотлар ўртасида тузилган битимлар учун 
нотариал гувоҳномаси бериш кўзда тутилмаган.
Нотижорат ташкилотлари -
фуқаролар ва юридик 
шахслар томонидан иқтисодий, ижтимоий, ҳомийлик, 
маданий, таълим, илмий ва бошқа вазифаларни ҳал этиш учун 
ташкил 
этилиб, 
миллий 
ҳисоб 
тизимида 
миллий 
иқтисодиётнинг алохида сектори сифатида қайд этилади. 
Нотижорат ташкилотлари давлат бошқаруви сектори, 
номолиявий ва молиявий муассасалар ва уй хўжалиги билан 


- 269 - 
ўзаро алоқаларида фаолият юритади. Улар инсон капиталини 
такрор ишлаб чиқаришда фаол иштирок этадилар ва 
иқтисодиётнинг рақобатдошлигини ошириш ва фуқаролик 
жамияти 
шаклланишига 
кўмаклашадилар. 
Нотижорат 
ташкилотлар тижорат ташкилотларидан фарқли ўлароқ ўз 
олдиларига фойда олиш ва уни иштирокчилари ўртасида 
тақсимлаш мақсадини қўймайди. Улар диний гуруҳлардан 
ташқари, юридик шахс мақомига эга бўлиб, хўжалик 
юритишда ёки жорий бошқарувида мол – мулкига эга бўлиб, 
ўз мажбуриятлари учун мулки билан жавобгар бўлади, ўз 
номидан мулкий ва номулкий ҳуқуқларни қўлга киритиши 
мумкин. Юридик шахс сифатида мустақил балансига, ҳисоб 
рақамига, харажатлар сметасига, муҳрларига эга ҳамда давлат 
регистрациясидан ўтади. Нотижорат ташкилот мулки 
таркибида бино, иншоатлар, уй фонди, асбоб – ускуналар, 
инвентарь, пул маблағлари, қимматли қоғозлар, ер 
участкалари ва бошқа мол-мулклар. Улар ўз уставида 
кўрсатилган мақсадларга эришиш мақсадидагина тижорат 
билан шуғулланиш, товарлар ишлаб чиқариш, хизматлар 
кўрсатиш ҳуқуқига эгадирлар. 
Нотижорат ташкилотлар 
мавжудлиги қуйидаги сабаблар билан изоҳланади
: 1) бозор ва 
давлатдаги узилиш, камчиликларни тузатиш, тўлдириш 
зарурияти; 
2) 
истеъмолчилар 
ва 
фойдаланувчилар 
манфаатларига йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш 
зарурияти; 3) давлат ва бизнес, инсон ва жамиятнинг ўзаро 
алоқасини таъминлаш учун оралиқ нотижорат ташкилотлари 
зарурдир.Нотижорат ташкилотлар иқтисодий фаолият суъекти 
сифатида ЯИМни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишда 
даромад олиш, ундан фойдаланиш ва қайта тақсимлашда 
иштирок этади. Улар томониданяратиладиган ЯИМ иш ҳақи, 
фойда ва амортизация қиймати суммасига, ишлаб чиқариш 
нуқтаи назаридан улар томонидан ишлаб чиқарилган товар ва 
хизматларнинг моддий харажатларни айириб ташлагандан 
қолган қийматига мувофиқ бўлади. 


- 270 - 
Нотис
- фъючерли биржаларда сотувчи томонидан 
белгиланган шаклларда бериладиган, сотувчида биржа 
битимларини бажариш учун товар етказиб бериш иштиёқи 
борлигнни билдирувчи маълумотнома. 
НОУ-ХАУ
(инглизчадан - «биламан қандайлигини») 
ишлаб чиқариш технологияси, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш 
учун зарурий илмий-техникавий, тижорат, ташкилий 
бўлимлар ёки «Ноу-Хау» - янги ғоя, фикр, технологиялар ёки 
муаммоларни ўзига хос ечиш. Унинг таркибига тижорат 
сирлари, патент қилинмаган технологик жараёнлар, ишлаб 
чиқариш ҳамда савдога тааллуқли бўлган маълумотлар 
киради. 
Ноу-хау
— муаллифлик гувоҳномаси (патент) билан 
ҳимояланмаган ишлаб чиқариш тажрибаси ва маҳорат 
сирлари.

Download 2,05 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   206   207   208   209   210   211   212   213   ...   340




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish